#ПРЕМЬЕРА

🔥Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Мендан ҳаловатлар юз бурган маҳал,
Аламлар кўксимга ин қурган маҳал,
Ҳаёт тасодифан мушт урган маҳал,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Гоҳида бир ишга бормаса қўлим,
Ҳавотир чулғаса ўнгиму сўлим,
Қўрқувлар тўпланиб тўсганда йўлим,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Бир гиёҳ унмаса кўнгил боғимда,
Ўзимни қовурсам ўкинч ёғимда,
Омадни тополмай сарсон чоғимда,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Қўлимдан келади осмонни қучиш,
Қушлардан тепароқ баландроқ учиш,
Фақат юрагимда бор бироз чўчиш,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Айтган ҳар сўзингиз ҳикмат мен учун,
Ҳар ҳарфи дунёдан қиммат мен учун,
Ҳам шараф ҳам шону ҳиммат мен учун,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Мендан ҳаловатлар юз бурган маҳал,
Аламлар кўксимга ин қурган маҳал,
Ҳаёт тасодифан мушт урган маҳал,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

Комментарии

Комментариев нет.