Муҳаббат ва севгининг таърифи, гурухимизда купчилик сурашганлиги учун шу мавзуни ёритишга харакат килдик, хамма укиши шарт эмас ва хаммага тааллукли хам эмас.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ассаламу ала маниттабаъал худа, амаа баъд... Биз бу мавзуларда фикр юргизар эканмиз, ўзимизни бошқалардан билимдонроқ санаш эмас, фақат, сўз эркинлигидан фойдаланиб, ҳаётдаги баъзи синчковлик билан таҳлил қилган, балки кўпчилик унчалар эътибор беравермайдиган ҳодисалар ҳақидаги фикр мулохозаларимизни эълон қилмоқчимиз, холос. Кимгадир маъқул келса, амал қилар, кимнидир мулоҳазага чорлар, яна кимгадир маъқул келмас, лекин ҳеч ким билан баҳсу мужодалага киришиш ниятимиз йўқ. Муҳаббат сўзи арабча бўлиб, бирор ёқтирган нарсасига майл кўрсатиб, яхши кўриш маъносини билдиради. Севги сўзи муҳаббат сўзининг ўзбекча синонимидир. Бундай маънода яна арабча ишқ сўзи ҳам ишлатилади. Бу учала сўз маънодош бўлиб, бир-бирининг ўрнига ишлатилиб кетилаверади. Севги (муҳаббат, ишқ) икки хил бўлади: илоҳий севги, мажозий севги. Илоҳий севги Яратган Парвардигорга нисбатан бўлади ва бу севги, мухтасар айтганда, Аллоҳ таолонинг буюрганларини шак-шубҳасиз бажариб, қайтарганларидан тамоман қайтишлик билан амалга ошади, қиёмига, камолига етади. Илоҳий севги мумтоз адабиётда шундай даражада бош мавзулардан бири бўлганки, буни мукаммал баён қилиб бериш қийин. Мажозий севги деганда инсоннинг инсонга бўлган севги-муҳаббати назарда тутилади. Мажозий дейилишига сабаб, унинг ўткинчи, нисбий, ўзгарувчи эканлигидандир. Чунки инсон ўз яхши кўрган кишисидан ҳар хил ҳолатда турли сабабга кўра ажралиши ҳам, ёки бир кун келиб, ҳатто, ундан нафратланиб қолиши ҳам мумкин. Мажозий севги қачонки бирор кишини Аллоҳ учун севгандагина юқори мақомига етган бўлади. Чунки шунақа даражада севмаган киши чала севган бўлади ва арзимаган айблари учун севган кишисини тарк этиб кетиши ҳам мумкин. Агар Аллоҳ учун севса, севган кишисига ҳеч ҳам хиёнат қилмай, ўз севгисида бардавом бўлаверади. Қачонки севгилиси томонидан кечириб бўлмас гуноҳ ёки хиёнат содир этилсагина ундан узоқлашиши мумкин. Арзимаган айбга эса, кўз юмиб кетаверади. Чунки айбсиз инсон бўлмайди. Бойлик ёки камбағаллик, омад ёки омадсизлик, соғлик ёки касаллик каби ҳар бир инсонда топилиши мумкин бўлган ҳолатлар севгилисини тарк этишга сабаб бўла олмайди. Мажозий севги ҳам иккига бўлинади: шафқату марҳамат билан севиш, шаҳват билан севиш. Аввалгиси жуда кенг бўлади, яъни эр киши эр кишини ҳам, қариндошу бегона аёлларни ҳам, каттаю кичикни ҳам шафқат билан яхши кўриши мумкин. Ёки аёл киши аёл кишини, яқин кишисию етти ёт бегоналарни, бирор сабаб билан мулоқотда бўлиб турадиган эркакларни ҳам ёқтириши, ҳурмат қилиши мумкин. Масалан, инсон ўз фарзандларини, ота-онасини, ака-ука ва опа-сингилларини, қўни-қўшнилар, қишлоқдошу маҳалладошлар, ҳамкасабаю синфдошлар, курсдошлар, ватандошу баъзан бошқа юртдагиларни ҳам, ўқитувчи ўқувчиларини, бошлиқ қўл остидагиларни, маълум бир гуруҳдагилар раҳбарларини, шунингдек, қисқа бир тасодиф ёхуд сабаб туфайли инсон атрофдаги эркагу аёлларни шафқат-марҳамат билан ҳурмат қилиб, ёқтириб яшаши мумкин. Бундай севги-муҳаббатга шаҳват аралашса, иш бузилади; бунда ақлу фаросат, инсоф-тавфиқ бош ва асосий омил бўлиб юзага чиқади, акс ҳолда ҳайвондан бадтар ҳолга тушиш ҳеч гап эмас. Эркак ва аёл ўртасида ака-сингил, опа-ука тутиниш ҳам жуда қийин нарса. Бундан тийилган маъқул. Чунки икки жинс вакиллари бошқалардан ажралишиб, алоҳида жойда ёки хилватда қолганда, уларнинг олдига чақирилмаган меҳмон — шайтон келади ва уларни шаҳвоний ғалаёнларга васваса қилади, мисоли олов билан ўйнашгандек бўлади. Зотан, одам фарзанди шаҳват ҳиссидан узоқ-айро яшаши нафақат қийин масала, балки имконсиз ишдир. Шунинг учун шайтонга ҳай бера оламан, деб иккинчи жинс вакили билан ёлғиз қолиб қийналгандан кўра бир-бирларидан масофа сақлаганлари дуруст бўлади. Шаҳват билан севиш эса фақат ўзаро никоҳдаги эру хотиннинг ўртасида бўлсагина раво. Ана шу оралиқдан чиқил-са, тартиб-қоида, мезон бузилади. Бу қатъий чегара. Уни бузганлар тарихда ҳам расво бўлишган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки никоҳдан ташқари бўлган инсонга шаҳвоний муносабатда бўлиш зино. Зино ҳаром. Ҳаром иш қилган кишилар жазоланади, хоҳ бу дунёда бўлсин, хоҳ у дунёда бўлсин, муқаррар. Аммо... Лекин... Бироқ... Шу вақтгача ва ҳозирги кунда ҳам севги-муҳаббат ҳақида шунчалик кўп китоблар, шеъру достонлар, ҳикояю мақолалар ёзилди ва ёзиляпти, қанчалик беҳисоб кинофильм ва театр-спектакллар ишланди, ишланяпти, қанчалик беҳисоб қўшиқлару тароналар айтилди ва айтиляптики, уларнинг аксарини бемалол пуч гаплар, ботил савдолар дейиш мумкин. Чунки ният ва мақсад тўғри эмас. Чунки улар ҳақиқий севги у ёқда қолиб, зино ҳамда, бузуқчиликни тарғиб этиш йўлига ўтиб олишди. У асарлардаги воқеалар ривожи шундай тузиладики, қайсидир йигит бир вақтнинг ўзида бир неча аёл ёки қизни, баъзан эса бошқа бировларнинг хотинини «севиб қолади» ва шунинг атрофида турли хил муаммоларга, балоларга гирифтор бўлади. Ёки қандайдир бир аёл ёки қиз бир нечта кишини яхши кўриб қолиши ёхуд ўз қонуний эрига хиёнат қилиши, кейинроқ эса ажрашиб кетиши каби воқеалар қаламга олинади. Унақа мақсад-мазмундаги «адабиёт» ва «санъат» «ижодкор»ларининг иддаолари бўйича, ҳар ким ўзи хоҳлаб қолган кишиси билан севишиши, қовушиши, унинг висолига етиши мумкин, у бировнинг хотини ёки бировнинг эри бўлиши мумкин-ку, деган андиша уларни қизиқтирмайди. Уларга фақат севги мавзуси бўлса, бас, қолгани қизиқ эмас.Бинобарин, уларнинг мантиқларидаги севги ҳалол-ҳаром, бузуқ-тўғри деган нарсани фарқламагани учун ҳақиқий севги эмас, балки маънавий-маиший бузуқликларга йўл — «лицензия» берувчи ташкилот ёхуд омилга айланиб қолган. Натижа мана бундай: «Бирорта қизни яхши кўриб қолдингми, марҳамат, бировнинг хотинини йўлдан урмоқчимисан, марҳамат, яхшилаб хушомад қилиб, шеърлар ёз, севги изҳор қил, гуллар совға қилда, орасига «ишқ мактуби» солиб қўй, қарабсанки, у сеники бўлади-қолади, кейин бадингга уриб қолса, бирор нарсани баҳона қилиб, осонгина сақични туфлагандай «туфлаб» ташлайсану бошқасига қармоқ ташлайсан, ана шундай қилиб даврингни суриб юраверасан, севги шунақа сеҳрли ва қулай нарса!». Шундай қилиб, севги, бошқа тилларда айтилганда, «любовь», «love» маъно жиҳатидан «кенгайиб», ўзининг покизалик, мусаффолик вазифаларини ортга ташлаб, маънавий-маиший бузуқшкни ҳам ўз «Маъновий қаноти» остига олди. Ер юзини шаҳвоний амалларга тўлдираётганлар гўёки ўзларини оқламоқчи бўлиб, «Мана, бизнинг ишимиз кечаю кундуз фақат СЕВГИ, биз ҳеч кимга ёмонлик қилмаймиз» дейишиб, беҳаёлик маъносидаги «секс» сўзи ўрнига ҳам «севги» сўзини ишлатишяпти.Диний қарашларнинг сусайиши, антик анъаналарнинг туғилиши шундай натижаларни бердики, гумашталар бу даврга келиб ўзига мос бой оиладан танланган. Бора-бора қонуний хотин олиш ҳам йўқола бошлади. Сабаблари – йўқолаётган дин эмас кўп қиррали сулола, “зарурий никоҳлар”... Шундай қилиб асрлар оша бугунги кунга ҳам етиб келдик. Жазман тутиш ҳозир жамиятнинг одатий бир қисмига айланди. Ҳолат анча қийинроқ, чунки бу касб фақат қизларники эмас, эркакларники ҳамдир.Ўйнаш, альфонс булар эркаклардир. Бой оиладан бўлган, эри бор хонимларнинг ўйнашлари... Шундай вақтлар бўлдики, буларнинг бари одатга айланди, ёшларнинг ўз карьераларини яратиши учун ота-оналарининг ёрдамисиз эришиш усули. Ҳозирги пайтда бу жуда оммалашди. Меҳнат қилишни истамай, аёлларнинг елкалари ортида маза қилиб яшаш альфонсларнинг энг яхши танлови. Уларни қўллаб-қувватлаб турадиган аёллар ҳам кам эмас, бу уларни қониқтиради.Аёл билан осон, аммо бу ҳол қизлар билан қийин кечади. Улар бўлғуси ҳаётларини пайҳон қилиб, ўша ҳаётнинг қурбонига айланади. Қизларнинг биринчи гуруҳи бу усул билан ўз карьерасини яратади. Иккинчи гуруҳдагилар эса оилали эркакни севиб қолганлардир.Эркак эса ҳаммасини тўхтатишга қодир эмас, шунинг учун ҳам кўнгли қолган хотин билан ҳам, севган хотини билан ҳам яшашга ҳаракат қилади. Қиз бўлса эркакнинг ажрашиш ҳақидаги ваъдаларига ишониб яшайди. Дам олиш ва байрамларни у билан ўтказа олмайди ҳам, ажрашиб ҳам кета олмайди. Болали бўлишига ё “эри” рухсат бермайди ёки бўлса ҳам улар бир умр отасиз ўсишади. Европадаги генетик изланишларнинг натижасида шу нарса маълум бўлдики, 15% оилаларнинг болаларида ўз отасининг қони учрамайди ва ҳар бештадан битта эркакнинг никоҳсиз болалари бор. Бу жуда даҳшат! Дарҳақиқат, насллар аралашиб кетиб қариндошлик илдизлари ҳам йўқолган. Баъзида ака-сингиллар орасида никоҳ бўлиб қолиш ҳоллари ҳам учрайди.Мана шу жирканч никоҳ табобат томонидан ҳам қораланган. Чунки ҳомила ва болаларнинг соғлом бўлишига кафолат йўқ. Исломда бу қаттиқ қораланади. Исро сурасининг 32-оятида. Зинонинг жазоси жуда жиддий, ҳатто ўлимгача боради. Бу қонун аёл- эркакка баробар. Қулдорлик бекор қилинмасдан олдин чўрилар бўлган, бироқ улар болали бўлса хожасининг қонуний фарзанди ҳисобланиб отасининг шарифини олган. (Европадагидек онасининг эмас). Бу насл аралашиб кетишига тўсқинлик қилган. Севги ҳақида гап кетганда фақат карьерасини ўйлаб эмас, ҳис-туйғусига берилган эркаклар ҳам талайгина эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Аёлга бўлган ҳис табиий ҳол бу Китобимизнинг 3-сура 14-оятида ҳам айтиб ўтилган. Аммо бу ҳиссиётларнинг жиловини фақат никоҳдан кейин қўйиб юбориш мумкин. Жуфти ҳалолидан бошқаси ҳаром бўлиб қолади. Нафақат зино, бегона аёлга кўз қирини ташлаш ҳам мумкин эмас. Агар исломнинг шартлари қониқтирмаса, шуни айтиш мумкинки, хиёнат масиҳийликда ҳам қаттиқ қораланган. Зинокор охирги дин йўналишларини йўқотиб ҳайвонлик даражасига тушиб қолади. Ҳайвонлар учун эса бу оддий ҳол. Нар ҳайвон кўпроқ урғочига эга бўлишни истайди. Албата барчасини тушунса бўлади, қариб қолган эр ёки хотин, ниманидир янгисини ё зўрини хоҳлайсан киши.. Хозирги филм ва сериаллар тўхтовсиз хиёнат ва никоҳсиз тгилган болалардан ва жирканчли холатлардан иборат...Аммо фақат кинодагина бу гўзал. Ҳаётда эса севги учбурчаклари ҳақиқий Бермурдга айланган, унда йўқолиб кетиш ҳам, чиқиш ҳам қийин. Шунинг учун ҳам қотилликлар, бузилган оила, синган болалик, кўп инсонларнинг тақдирларига хиёнат ва рашк сабаб бўлмоқда. Севги учбурчакларида ғолиблар бўлмайди. Унда ҳамма мағлуб бўлади.(xidoyat izlab holis ollox yolida gurixidan olindi.admin).

Комментарии

Комментариев нет.