Комментарии
- Удалить профиль УдалитьКомментарий удалён.
- 9 фев 2016 07:14ZaLaToY PaReN 10X052OAZor hikoyekan
- 9 фев 2016 08:05Ваха С РЯхши хикоя езилибти. Жахл чикса акл кетади дегани шу булса керак. 100% ота айбдор .
- 9 фев 2016 08:19Мурод Сафаров ШаргунХа жуда тасирли хикоя экан хаетий албатта муаллифга рахмат
- 9 фев 2016 08:51Nigina R@j@bov@ ответила Вахе С Рnega ota ayibdor deb uylayopsiz axir bu yerda ota xam qizda xam ayb bor siz agar shu otani o"rnida nima qilardiz og'izda aytasda sevganiga beraman deb siz xali ota bo'ling qiz kata qilingkiyin bilas to"satdan ota aybdor demang
- 9 фев 2016 09:00Ваха С Р ответил Nigina R@j@bov@Яхши тушундим сиззи лекин кани уша кизни айбини айтингчи манга еки ножуя харакатини улдиришгача борадиган сабаб эмас Эди бу агар хикояни синчковлик Билан укиганизда
- 9 фев 2016 09:44ДИЛБАР 💝💝💝💝💝Ҳеч бир бандани бошига бундай кулфат келмасин. Қиз отасини ғазабланган вақтида ўша йигитни севишини айтмай ўзини тийиб турганида шу мудҳиш воқеа юз бермас эди. Қисқаси бу ҳикояда қиз кўпроқ айбдор.
- 9 фев 2016 18:28Hayotmda borligz uchun bahtlimanBolaga nima bo'ganini so'ramadizmi klass zo'r
- 9 фев 2016 20:00Nigina R@j@bov@ ответила Вахе С Рto"g'ri lekin otani qandY ayblash mumkin buyerda qiz xam ota xam gunoxkor chunki qiz otasin yuzini yerga qarati zokir kelib no"tog"ri qildi
- 9 фев 2016 20:10Ваха С Р ответил Nigina R@j@bov@СИЗ шундай уйлаяпсиз Отани килган килигига каранг кучада айу ханнос солиб халк олдида узини узи шарманда килди хам кизини шарманда килди. Халиги келган болага етиги билан тушунтирса тушунарди уша йигит хам юрак ютиб келган экан Отани олдига демак ундан емонлик кутмаса хам булади.куча куйда бадном килса нима буларди
- 9 фев 2016 20:45фахриддин мухамматовЙигитдаям айиб бор кизнинг уйига нимага келади канча киши севгисига етмаган ушалар яашаб юрибди улгани йукку
- 9 фев 2016 21:25Zinnura MamirovaJudayam ta'sirli hikoya klass
- 10 фев 2016 07:11Tólqinjon E R K I N V I C Hqiz aybdor
- 10 фев 2016 07:48маша капризнаяХикоя жудаям таьсирли йозилган рахмат мен бир нарсага хайрон булдим отаси номоз укиркан Киз хам номоз укиркан номоз укиган одам сабрли булади жахлини хам енга олади демак номоз уларни кунглини туб тубигача етиб бормаган жахл чиканда шайтон эргашади деб мана шуни айтсалар керакда
- 10 фев 2016 08:44Nigina R@j@bov@ ответила Вахе С Рto"g'ri lekin qancha qiz sevgisiga yetmay yuriptiku ota barbir nima desa shu man o'zimda qiyos masalan ota onam sevma deganla otani yuziga oyoq qoyiz deyiladi bu
- 10 фев 2016 08:59Удалить Профиль УдалитьОллох тавба килдим Асстагфуруллох ота кизини кулог солса булардику уша йигитка турмушка берса бахтли булиб тирик коларди, шайтон тогри йулдан адаштирмасин хеч кимни бахти кам булмай бутун булсин кизларимиз борган жойларда, бахт топсинлар .
- 10 фев 2016 09:06Ваха С Р ответил Nigina R@j@bov@Сиззи айтганиз хам тугри хеч бир ота она фарзаддини бахтсиз булсин демайди узини хузур халоватидан кечиб бола чакам деб елиб югуради фарзандларини бахту бекамлиги учун лекин севиш севилиш деган туйгулар хам борку буни зурлаб еки мажбурлаб амалга оширолмайсиз мажбурий курилган еш оилаларни бузилиб кетишига ким сабабчи деб уйлайсиз
- 10 фев 2016 11:00💖💖🌻🏵️🌺N A R G I Z🌼🏵️🌹💋💞♥️💜💙💚bazida kattalar xam adawiwadi
- 10 фев 2016 13:04Nigina R@j@bov@ ответила Вахе С Рyoshlani buzilishiga bilasmi kim sababchi biz yoshlar sababchi chunki bizm ayrimla moldunyo xar xil sabab bilan buzilopti odiygina qo"lizdagi telefoni misol olaylik nima qipti ishlatsa inson uchun zalur bo'p qoladi ku shu telefon uylashadi tel ko"tarib gaplashi o"tYversak ana bu qiz ko"p telda gaplashadi yoki aytishadi toza kelin telda yoshinchi xushtori bor deyishadi shunig uchin mana sizga misol oilani buzulishiga er xotin qo"sh xo'kiz ishonch avalo xotin erni xurmat qilishi shirin so"z bo"shi kerak biz oyolar xam erimizda shirin so"zga mushtoq bo"lib yashayotganlar qancha to"rimi
- 11 фев 2016 15:10Shukrona N
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Jιnnιchαm ❤️
" Ўз қизининг қотили...
Ёхуд орият"
Ҳаёт шундай чигалки ва қоронғуки, унинг йўлларини фақт эзгулик ва инсонийлик ёрита олар экан. . .
Отахон тилидан админ: Мен бахтли эдим... Одамлар орзу қилган бахт менда бор эди. Менда катта бойлик бўлмаса ҳам бахт бор эди. Эҳ ўша кезларимни эсласам кзларимга ёш тўлади, оилам, бола-чақам, севикли ёрим... 3 та ўғлим ва битта она қизим бор эди. Мен ўзим пахта тозалаш сехида ишлар эдим, онажоним оиламиз кўрки, файзи, қўрғони эди. Ишимдан топган ҳалол ризқим билан оиламни боқар эдим. Фарзандларимнинг кулгуси менинг бахтим эди, улар учун жонимни ҳам беришга тайёр эдим. Айниқса қизимни жуда яхши кўрар эдим, у менинг биттагина қизим... Улар менинг бойлигим эди, бу дунёда фарзанддек олий неъмат йўқдир инсон учун, буни бефарзанд юрган одамларгина ҳис этади, баъзилар борки, Аллоҳнинг берган неъматини хор қилиб охирида пушаймон бўлишади...
Болаларим йиллар шамолида улғайишиб кап-катта бўлиб боришарди.Фарзандлар катта бўлавергач уларнинг ташвиши ҳам ортиб бораверар экан, аммо биз ота-оналар ҳамиша болаларимиз учун елиб-югуришдан чарчамаймиз, уларнинг камолини кўриш бизнинг бирдан-бир орзумиз...
Қизим катта фарзанд бўлгани учун у доим онасининг ёнида дастёр эди, у ҳам 18 ёшдан ўтиб қолган эди. Энди остонамизга ҳар икки кунда совчилар кела бошлаган эди. Қизим мактабни битиргач, ўқишга кираман деди, мен рози бўлмадим, қиз бола уйда ўтирсн, эгаси чиқса турмуш қуриб баҳтли бўлсин деган фикр бор эди. Қизим намоз ўқирди, рўза тутарди, унга ўзбекчиликка хос ҳар бир тарбияни берган эдик...
Мен ҳаётда камгап, жиззаки ва жуда қайсар, баджаҳл одам эдим. Бу характерим эса келажагимни остин-устун қилиб юборди... Бир куни онаси менга:
-Қзимизда Аҳмад аканинг ўғли Зокирнинг кўнгли бор эмиш, бугун холаси айтди, совчи жўнатишмоқчи экан, деди. Мен негадир жазавага тушиб хотинимга бақириб ташладим. Зокир деган болани ҳам, совчини ҳам қайтиб гапирма дедим. Менинг оталик рашким туғён урганди. Ўша сониядан бошлаб Зокир деган йигитга қизимни бермайман деб ўзимга сўз бердим...
Кунлар ўтарди, уимизга совчилар кети узулмасди, қишлоғисмиздан бир яхши жойдан келди, ўзига тўқ, яхши бир оила эди. Йигит ҳам яхши йигт эди. Мен шу йигитга қизимни беришга қарор қилдим ва онасига қизинга айт дея тайинладим...
Эрталаб чой ичиб бўлгач, онаси менга гап бошлади:
-Дадаси, бир гап айтаман фақат жаҳлингиз чиқмасин, қизимиз у сиз айтган йигитга турмушга чиқмоқчи эмас, у Зокир деган йигит билан пинҳона севишармиш, буни ҳатто дугоналари ҳам билишмас экан, мана Зокирнинг оиласи ҳам ҳар куни совчиликка келяпти, илтимос қизимизнинг кўнглига қарайлик, деди. Мен жаҳл устида унга:
-Ҳеч қанақа Зокир деган йигитга қизимни бермайман, бу гапларингни энли йиғиштир яна бирмарта айтсанг хафа бўлма, қизинга ҳам айт мен айтган йигитга турмушга чиқади, деб бақириб ташладим...
Мен айтган йигитнинг совчиларига розилик бердим ва кейинги ҳафта шанба кунига тўй олиб келишини айтдим, ўша кундан бошлаб қизим тинмай йиғлар, овқат ҳам емас эди. "Қиз бола йиғлайдида" деб эътибор бермадим, ҳаммаси ўшанда бошланди...
Жума куни жума намозини ўқиб бўлгач уйга қайтдим, эшигимиз олдида бир йигит тургна экан, ҳайрон бўлдим. Ёнига бордим, у илиқ саломлашди, кўринишидан 20 лар атрофтдаги келишган ва одобли болага ўхшарди. У билан салом-аликдан кейин у бир муддат жимиб қолди ва гап бошладим:
-Узр танимайроқ турибман, дедим.
-Мен... мен... мен Зокирман, деди... Кўзимдан ўт чақнаб кетди гўёки. Бўғзимга бир нарса тиқилгандай бўлди...
-Нега келдинг, дея аччиқланиб кетдим...
-Илтимос қизингизни у йигитга берманг, биз.... дедию индамай ерга қаради.
-Нима? У йигитга бермай? Нима дединг? У қиз мени қизим, хоҳлаганимга бераман, фақат сенга эмас, энди кет одамларнинг олдида мени шарманда қилма, дедимда, -энди уйинга йўқол, қайтиб қадамингни босма, эртага қизимни фотиҳа қилишади, кет, дея бақирдим. У индамай турарди, мен яна КЕТ дея бақирдимда ҳовлига кириб дарвозани ёпиб олдим. Юрагим негадир ғаш эди, ич-ичимдан НЕГА ШУ ЙИГИТГА БЕРМАДИМА... ЯХШИГИНА ЙИГИТ ЭКАН деган афсус инграрди, аммо энди кеч эди. Энди уйга кирмоқчи эдим дарвоза қаттиқ тақиллай бошлади, шошиб дарвозани очдим, қарасам яна ўша йигит...
-Нима дейсан йўқол, дедим...
-Қизингиз мени севади, мен ҳам севаман бизни айирманг, барибир мен уни ҳеч кимга бермайман, деб қаттиқ овозда бақира бошлади, қишлоқ учун бу жуда шармандалик эди, шошиб қолдим, БАС ҚИЛ дея унга ташландим, уни ура кетдим, у индамай турарди, роса жаҳлим чиқиб кеган эди, жазава отига миниб, уни дўппослай бошладим, хотинимнинг тортганидан сўнг ўзимга келдим, атроифга қарасам, ҳамма бизн томоша қилиб туришибди, кимдир деворнинг бошидан мўралаган, кимлир қўлида таёғи билан бир четда кузатиб турган, хуллас одам анча йиғилиб қолган, хотинлар аллақачон ғийбатни бошлаб юборишган, бири Ё ТАВБА ЎЙНАШИ ЭКАН, деса яна бири БАЛКИ ҚИЗИНИ ЗЎРЛАГАНДИР деб пичирлашарди, буни мен аниқ эшитиб турардим, жаҳлим ва ориятим қўзиб кетди, кўзимга қон тўлди, шарманда бўлиб бўлгандим, энди қизимнинг номи булғалган эди, энди эртанги кунги фотиҳа ҳам бўлмаслиги аниқ эди, энг ачинарлиси менинг одамларга доим маслаҳатгўй, маҳалла оқсақоллигим ҳаммасидан ортиб тушар, ўз қизим шунчалик шарманда бўлиб, менинг оёқ ости бўлиб қолишим эди.
У йигитни ташқарида қолдириб, жаҳл билан уйга кира бошладим, йўлимдан чиққан нарсани қўлимга олиш учун энгашдим, қарасам болта экан... Уни қўлга олиб, уйга кириб бордим, қизим энди сочини ювиб бўлган экан шекилли сочини тараб ўтирарди, кўзида ёш ва қўрқинч намоён эди, унга қараб янада нафратланиб кетдим, мен шу қизни деб эл-юрт олдида шарманда бўлган эдим, кўзларимга ҳеч нарса кўринмас, фақат одамларнинг нигоҳию ортимдан ғийбат қилишиб турганлари кўринар эди... Қизим мени кўриб бир зум қотиб қолди ва бошига рўмолини тортиб олди, мен жаҳл устида КИМ У ЙИГИТ дея бақирдим... Қизим жим турарди, КИМ У дея юзига шапалоқ тортиб юбордим...
Қизим йиғлаганча бақира кетди:
-Ҳа у йигит менинг севганим, у мени деб келган, дея гапира бошлади... Ана ўшандаги ҳолатимни ҳеч кимнинг бошига тушишини истамайман, мана 21 йилки худди кечаги каби ёдимда... Қизимнинг бу қадар юзсиз ва бузуқи бўлиб кетганидан ўзимни тутиб туролмадим ва... ва... болта билан қизимга зарб бердим... Кўзимнинг олдим қоронғулашиб кетди, қизим бир чийиллаганча ерга еқилди... Мен қўлларимда қон билан қотиб турардим, бир вақт хотинимнинг додлашидан ўзимга келдим... Қизим ерда қонга беланганча ётарди, қўрқиб кетдим...
-Қизим, қизалоғим нима бўлди, дея уни қўлимга олдим, кўзларимдан дув-дув ёш кетарди, хотинимнинг фиғони фалакка чиққан эди, юрагим эзилиб йиғлардим... Наҳотки мен ўз фарзандимнинг қотилиман...
Бир зумда тумонат одам йиғилиб қолди, милитсия, духтирлар... Қизим жон берган экан, болта зарби қизимнинг бўйнидаги жон томирини кесиб юборган экан (отахон шу ерга етганда юм-юм йиғларди...)...
Мени 20 йилга қамоқ жазосига маҳкум этди...
18 йил ётдим, шу 18 йил ичида 18 минг оламнинг қайғу-алам, соғинч азобларини, виждон ахобини татидим. Менга ҳама нафрат билан қарарди, ўз фарзандини ўлдирган одамга бошқа қандай қарашсин унда... Шу 18 йил давомида айрим дўстларим ва узоқ қариндошларимгина 1-2 марта хабар олишди.
18 йил деганда "МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 20 ЙИЛЛИГИ" муносабати билан АМНИТСИЯга илиниб қамоқдан муддатидан олдин озод этилдим...
Қамоқдан чиқиб қаерга боришни билмай бошим қотди. Орадан шунча йил ўтди, қайси бет билан уйимга қайтаман??? Ўз опасининг қотилини ёки ўз фарзандининг қотилини қабул қилишармикан??? Таваккал деа уйим сари йўл олдим, бошқа борадиган жойим ҳам йўқ эди...
Уйимизга бордим... Анча ўзгариб кетибди, уйлар янги солинган, эшикнинг ҳам жойи алмашиб кетибди... Минг азоб билан эшикни қоқдим... Негадр эшикни ҳа деганда очишмади, қайта-қайта тақиллатганимдан кейин ҲОЗИР деган овоз келди ва оёқ товушлари тобора эшикка яқинлашди... Эшик очилди... Ёшгина қизалоқ экан... Ё Раббий, раҳматли қизимнинг худди ўзи экан, бунча ўхшаш чеҳралар...
-Ассалому алайкум, келинг бобо, деган овоздан кейин ўзимни қўлга олиб.
-Ва алайкум ассалом, қизим уйда каттала борми, дедим...
-Ҳа бор, дадам ва бувим, ойим ҳамалари борлар, деди... Шу вақт кексайиб қолган хотиним ва катта одам бўлиб қолган ўғлим кўринди... Кўзларимиз тўқнашгач улар ҳам мен ҳам тошдек қотиб ткрардек, улар югуриб келиб менга ёпишишмади, ҳатто сўрашмади ҳам. Бироз вақтдан кейин хотиним:
-Қизим эшикни ёп, бу бобой адашибди, деди... Бошимга тош тушгандай бўлди, кўзларим намланди... Аммо уларни кўрганимдан жуда шод эдим, соғинч оловим оз бўлса ҳам пасайган эди.
Қизалоқ эшикни ҳайрон бўлганча ёпиб, менга қараб-қараб қўярди... Эшикдан йироқлашиб, ортимга қайтдим... Бир яқин ва қадрдон дўстимнинг уйига бордим, дўстим менни кўриб қучоқлашиб кўришди, уйга олиб кириб, яхши меҳмон қилди.
2 кун дўстимнинг уйида турдим, энди хижолат бўла бошлаган эдим, шунинг учун кетишга ҳозирландим... Шу пайт эшикдан 2 ўғлим, хотиним ва дўстим кўринди... Мен талвасаланиб қолдим... Нима қилишни ҳам билмас эдим... Бир пайт 2 ўғлим ҳам ОТАЖОН дея мени оғушларига олишди... Бир зумда кўзларидан дарё каби ёш қуйилди. Мендек нобакор ва қотил отага бу иззат ва эҳтиром кўп эди... Хотиним ҳам кўзларидаги ёшини тутиб туролмади...
Мен яна оилам билан уйга қайтдим... Энди менинг оилам бор... Аммо қизим йўқ эди... Мен Аллоҳга шу кундан бошлаб бош эгиб, бу катта гуноҳимни кечиришини сўрай бошладим... Мана 3 йилдирки бошим саждада... Оилам билан биргаман... Аллоҳимдан қизимнинг жойини жаннатдан этишини ва мени кечиримини зор бўлиб сўрайман..., ҳеч қачон ғазабга миниб ўйламасдан иш қилманглар,дея отахон йўлида давом этди... Биз эса 3 киши машинага ўтириб шаҳарга йўл олдик...
ТАМОМ... Бу ҳаётий ва аламли ҳикояни бир отахоннинг ўзидан эшитдиб, рости ҳам қўрқдик ва ҳам раҳм қилдик.Мен ҳозиргача бу суҳбатдан ўзимга келолмаяпман.Ишониш ё ишонмаслик сиздан азизлар. Аммо бу хакикат.