Беш тоифа инсон билан дўст тутинманг: .

Ёлғончи билан: чунки ҳар лаҳза алданиб қолишингиз мумкин. У мисоли сароб - узоқни яқинлаштириб, яқинни узоқлаштириб кўрсатади;
.
Аҳмоқ билан: зеро, у сизга фойда келтираман деб зарарга бошлайди;
.
Хасис билан: энг муҳтож пайтингизда сизни ташлаб кетади;
.
Қўрқоқ билан: чунки у таҳликали пайтда сиздан қочади;
.
Фосиқ билан: зеро, у сизни бир ҳовуч таом ёки ундан озига алмашиб юборади.

Комментарии