САККИЗИНЧИ КИСМ... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин М е ҳ н а т г а м у н о с а б а т Ҳайвонлару қушлар ризқин Кезиб, излаб топади, Инсон эса ўз ризқини Ҳалол ишлаб топади. Қурт-қумурсқа ҳам шундайдир, Кеча-кундуз чопади, Кетмон чопиб ишламайди, Тайёрини топади. Ҳайвонлару ҳашоратнинг Кеча-кундуз кезиши – Наздида шу ҳаракатни Меҳнатлигин сезиши. Инсонлигинг шулки, Инсон Онгли меҳнат елкангда,* Шул меҳнатинг боис, Аллоҳ Файз ёғдирар ўлкангда. Бежизгамас, бир битикни Битишгандир улуғлар, Инсон меҳнат билан тирик, Уни меҳнат улуғлар! Бул хусусда ўтмишдаги Бир улуғ зот – аллома, Башарият учун битмиш Чиройли, қисқа нома: “Қўлинг ишда, лек ҳамиша Аллоҳ бўлсин дилингда!”,** Бул шиор бир дастак бўлсин Ҳар битта вакилингда! М е ъ ё р г а м у н о с а б а т Ҳар дам билки, ҳаётингда Меъёр зарур ҳар ишда, Фаслларга боқсанг у бор Баҳор, ёз, куз ва қишда. Кун, ой, йил ҳам бир меъёрда, Вақтидан ҳеч ҳам ошмас, Сайри сайёр бир меъёрда Кеч қолмас ёки шошмас. Меъёрин бил ҳар нарсанинг, У сув, ҳоҳ олов бўлар, Меъёрдан сал оширсанг гар, Билгилки, у ёв бўлар. Меъёр бўлсин ҳар кундаги Ичиш, овқат ейишда, Кўриш, тинглаш, ўйлаш, сўйлаш, Панд-насиҳат дейишда. Меъёр бўлсин харидингда, Меъёр бўлсин сотишда, Меъёр бўлсин меҳнатда ва Ҳузур қилиб ётишда. Ҳаттоки энг хуш кўрганинг Асал қилгайдур касал, Бир қошиқдан ортиқ бўлиб, Меъёридан ошса сал. Меъёр зарур ҳар бир ишда, Ҳар хайрли одатда, Ҳатто илм излашингда Ҳам тоат-ибодатда. Эртаю кеч ибодат-ла Машғул инсон бўлмагай, Тиним билмас ибодатга Унда имкон бўлмагай. Етар “меъёр-меъёр” дейиш, Энди-чи, якун даркор, Хулоса шул, унутмагил, Умрингда ҳам меъёр бор! Аввал минг йил яшаганлар Бари хатга олинган, Ҳозирда-чи, ҳаёт завқи Бир меъёрга солинган. Солиҳ амал, ибодатга Шу меъёр ҳам етадур, Оқилона сарф этмасанг, Бахтинг қўлдан кетадур. Олий бахтга эришмоқ-чун Шул ҳам етиб ортадур, Бундан ортса инсон зоти Фақат азоб тортадур. Бахтинг – инсонлигинг эрур, Ҳар дам нафас олишинг, Ўз муқаддас вазифангга Ҳар дам содиқ қолишинг. Бундан-да бир буюк бахт бу – Яратганни танишинг, Зикр эт, шукр эт, шунда доим Унум топар ҳар ишинг! Баъзилар дер: “Ташвишим кўп Ҳозир бу ёш бошимда, Ибодатни кейин қилгум Етмиш-саксон ёшимда...”. Бу бир хомлик, ўта хомлик, Ўта аянчли ҳолат, Хўш! Қўлида борму унинг Саксон ёшга кафолат?! Ёки юз йил яшашига Борму бирон номаси, Ёки Аллоҳ билан якка Тузилган шартномаси?! Бундай ҳужжат ҳеч зотда йўқ, Унда ҳам йўқ бундай хат, Тайин унинг охирати, Изоҳга йўқдир ҳожат... Ж у ф т л и к ж у з ъ и Энди айтар фикримни сен Такрорлаб тургил бот-бот, Ҳар нарсанинг жуфти бордир Келтирай сенга исбот: Сендан бошлай... Ёлғизликда Сен паришон хаёлсан, Топарсан ёр, қарабсанки, Жуфтсан, эркак-аёлсан... Куннинг жуфти тун бўладир, Ойники-чи, Қуёшдир, Осмон жуфтлик қилар Ерга, Оёққа эса бошдир. Паст-баланд, оқ-қора жуфтдир, Аччиққа жуфт шириндир, Барча жуфтлик ичра сенга Бир маъно яшириндир... Дунёдаги борки нарса Жуфт эрур, жуфтдир алар, Биз билган бу дунёга-чи, Охират жуфт саналар. Бу очиқ бир исбот сенга, Боқий дунё борликка, Йўқ деб, борма хатоликка, Борма фикри торликка!.. Ҳаётингга маъно тўлар Бул исботга ишонсанг, Ва аксинча, акси бўлар Агар мийсоқдан тонсанг. Ҳа, ҳар нарса жуфти бордур, Фақат Аллоҳ аҳаддур, Уни билмас бандаларга Аҳаднинг қаҳри баддур!.. И л м в а ф а н ф а р қ и Энди илм-фан фарқини Қилайлик бир оз таҳлил, Қулоқ тут бул суҳбатимга Ва буларнинг фарқин бил!.. Фандаги бор ютуқларинг Ўткинчи омонатдур, Барча фанинг фоний дунё Кори учун ҳожатдур. Фан дегани ҳаётингнинг Бир қисми-чун зарурдир, Илм икки дунё бахтин Таратгувчи бир нурдир. Истаган бир фанингни ол, Қилайлик мушоҳада, У керакдир тирикликда Ҳар қадам ҳар соҳада. Лекин фандан олганларинг Бу дунёда қоладир, Илм эса ҳар инсонни Ҳақ йўлига соладир. Бу дегани “Илм изла-ю, Фанни ташлаб қўй”масдир, Фозил киши ҳар иккисин Тенг излашдан тўймасдир. Кўп улуғлар борлиқ надур Билишга интилганлар, Барча сирлар калитини Илмда деб билганлар. Илм излаб ўзликларин Қийнамишлар беаёв, Қанча-қанча ўлкаларни Кезмишлар улар яёв. Ушбу йўлда ҳормамишлар Фарқламайин қишму ёз, Кўнгли тўлмай бор билимдан Излашмиш улуғ устоз. Ҳар иш каби илмни ҳам Бошлагил “Бисмиллоҳ...”дан, Эзгу мақсад-матлабингни Сўрагил сен Аллоҳдан. Доно устоз этагин тут, Бошлагил “Алиф, лом...”дан, Ва илм учун бор жавобни Топгайдурсан Каломдан. Бул соҳада бўлмаса гар Устоз – улуғ, донишманд Барча вақтинг зое ўтгай Беҳудага бўлиб банд. Илм излаш бу – риёзат, Машаққат, лек соз ишдир, Илм излаш гўё игна Билан қудуқ қазишдир. Китобларга “кўмил” ҳамда Аллоҳдан сўра, тилан, Тилаганга Тангри бергай, Илм ҳам тилак билан. Илм қайдан, қачон келар Деб жим ётиб кўз тикма, Сени излаб келмагайдур Бағдоддан “Байт-ул ҳикма”. Булоқ сари боргай бешак Сув излаган ташна лаб, Ким ишонгай булоқ келса У лабни ўзи излаб. То танангда жон бор экан Илм излагил ҳар маҳал, Билдирайин бир ҳадисни: “Ибодатдан илм афзал”. Яна ҳадис: “Тенг келмасдир Олтмиш йиллик ибодат, Кимки илмнинг ҳалқасида Бўлса агар бир соат”. Иймоним ҳеч кетмасин деб Истасанг ўз дилимдан, “Бешикдан то лаҳадгача Бахт излагил илмдан”. Илм изла, Ҳақ танирсан Ойу кун ўтган сайин, Фикр бўлиб тиниқ, равон Сўз бўлур синиқ, майин. Соф илмни излашни сен Астойдил қилсанг ният, Ҳис қиларсан, қанчалар кенг Сендаги имконият. Ўзлаштиргил ўзингга сен Ёруғлик ғоясини, Билсанг чироқ кўрмас асло Ўзининг соясини. Бул борлиқни ёритишдир Ул ёруғлик-нур иши, Шабистонни кўрмасликдир Унинг ёлғиз ташвиши... “Ким илмни уламолар Олдида мақтанишга Ё баҳс учун нодон билан Ё диққат қаратишга Ўрганса гар ул “олим”нинг Жойи эрур жаҳаннам!”. Бул ҳадисни ёдингда тут Илм излар чоғинг ҳар дам! Қанча билсанг биларман деб Ўзингни тутма “катта”, Бор билиминг борни билиш Учун оздур албатта. Илминг бўлса ғурурланма, Бундай ғурур бекордир, Унутмагил илмда сендан Кучлироқ биров бордир!.. ДАВОМИ БОР ........
💕Сиз билан кироличаман💕
:Hudoydod Amirkulov
ИНСОННОМА” достони
САККИЗИНЧИ КИСМ...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин
М е ҳ н а т г а м у н о с а б а т
Ҳайвонлару қушлар ризқин
Кезиб, излаб топади,
Инсон эса ўз ризқини
Ҳалол ишлаб топади.
Қурт-қумурсқа ҳам шундайдир,
Кеча-кундуз чопади,
Кетмон чопиб ишламайди,
Тайёрини топади.
Ҳайвонлару ҳашоратнинг
Кеча-кундуз кезиши –
Наздида шу ҳаракатни
Меҳнатлигин сезиши.
Инсонлигинг шулки, Инсон
Онгли меҳнат елкангда,*
Шул меҳнатинг боис, Аллоҳ
Файз ёғдирар ўлкангда.
Бежизгамас, бир битикни
Битишгандир улуғлар,
Инсон меҳнат билан тирик,
Уни меҳнат улуғлар!
Бул хусусда ўтмишдаги
Бир улуғ зот – аллома,
Башарият учун битмиш
Чиройли, қисқа нома:
“Қўлинг ишда, лек ҳамиша
Аллоҳ бўлсин дилингда!”,**
Бул шиор бир дастак бўлсин
Ҳар битта вакилингда!
М е ъ ё р г а м у н о с а б а т
Ҳар дам билки, ҳаётингда
Меъёр зарур ҳар ишда,
Фаслларга боқсанг у бор
Баҳор, ёз, куз ва қишда.
Кун, ой, йил ҳам бир меъёрда,
Вақтидан ҳеч ҳам ошмас,
Сайри сайёр бир меъёрда
Кеч қолмас ёки шошмас.
Меъёрин бил ҳар нарсанинг,
У сув, ҳоҳ олов бўлар,
Меъёрдан сал оширсанг гар,
Билгилки, у ёв бўлар.
Меъёр бўлсин ҳар кундаги
Ичиш, овқат ейишда,
Кўриш, тинглаш, ўйлаш, сўйлаш,
Панд-насиҳат дейишда.
Меъёр бўлсин харидингда,
Меъёр бўлсин сотишда,
Меъёр бўлсин меҳнатда ва
Ҳузур қилиб ётишда.
Ҳаттоки энг хуш кўрганинг
Асал қилгайдур касал,
Бир қошиқдан ортиқ бўлиб,
Меъёридан ошса сал.
Меъёр зарур ҳар бир ишда,
Ҳар хайрли одатда,
Ҳатто илм излашингда
Ҳам тоат-ибодатда.
Эртаю кеч ибодат-ла
Машғул инсон бўлмагай,
Тиним билмас ибодатга
Унда имкон бўлмагай.
Етар “меъёр-меъёр” дейиш,
Энди-чи, якун даркор,
Хулоса шул, унутмагил,
Умрингда ҳам меъёр бор!
Аввал минг йил яшаганлар
Бари хатга олинган,
Ҳозирда-чи, ҳаёт завқи
Бир меъёрга солинган.
Солиҳ амал, ибодатга
Шу меъёр ҳам етадур,
Оқилона сарф этмасанг,
Бахтинг қўлдан кетадур.
Олий бахтга эришмоқ-чун
Шул ҳам етиб ортадур,
Бундан ортса инсон зоти
Фақат азоб тортадур.
Бахтинг – инсонлигинг эрур,
Ҳар дам нафас олишинг,
Ўз муқаддас вазифангга
Ҳар дам содиқ қолишинг.
Бундан-да бир буюк бахт бу –
Яратганни танишинг,
Зикр эт, шукр эт, шунда доим
Унум топар ҳар ишинг!
Баъзилар дер: “Ташвишим кўп
Ҳозир бу ёш бошимда,
Ибодатни кейин қилгум
Етмиш-саксон ёшимда...”.
Бу бир хомлик, ўта хомлик,
Ўта аянчли ҳолат,
Хўш! Қўлида борму унинг
Саксон ёшга кафолат?!
Ёки юз йил яшашига
Борму бирон номаси,
Ёки Аллоҳ билан якка
Тузилган шартномаси?!
Бундай ҳужжат ҳеч зотда йўқ,
Унда ҳам йўқ бундай хат,
Тайин унинг охирати,
Изоҳга йўқдир ҳожат...
Ж у ф т л и к ж у з ъ и
Энди айтар фикримни сен
Такрорлаб тургил бот-бот,
Ҳар нарсанинг жуфти бордир
Келтирай сенга исбот:
Сендан бошлай... Ёлғизликда
Сен паришон хаёлсан,
Топарсан ёр, қарабсанки,
Жуфтсан, эркак-аёлсан...
Куннинг жуфти тун бўладир,
Ойники-чи, Қуёшдир,
Осмон жуфтлик қилар Ерга,
Оёққа эса бошдир.
Паст-баланд, оқ-қора жуфтдир,
Аччиққа жуфт шириндир,
Барча жуфтлик ичра сенга
Бир маъно яшириндир...
Дунёдаги борки нарса
Жуфт эрур, жуфтдир алар,
Биз билган бу дунёга-чи,
Охират жуфт саналар.
Бу очиқ бир исбот сенга,
Боқий дунё борликка,
Йўқ деб, борма хатоликка,
Борма фикри торликка!..
Ҳаётингга маъно тўлар
Бул исботга ишонсанг,
Ва аксинча, акси бўлар
Агар мийсоқдан тонсанг.
Ҳа, ҳар нарса жуфти бордур,
Фақат Аллоҳ аҳаддур,
Уни билмас бандаларга
Аҳаднинг қаҳри баддур!..
И л м в а ф а н ф а р қ и
Энди илм-фан фарқини
Қилайлик бир оз таҳлил,
Қулоқ тут бул суҳбатимга
Ва буларнинг фарқин бил!..
Фандаги бор ютуқларинг
Ўткинчи омонатдур,
Барча фанинг фоний дунё
Кори учун ҳожатдур.
Фан дегани ҳаётингнинг
Бир қисми-чун зарурдир,
Илм икки дунё бахтин
Таратгувчи бир нурдир.
Истаган бир фанингни ол,
Қилайлик мушоҳада,
У керакдир тирикликда
Ҳар қадам ҳар соҳада.
Лекин фандан олганларинг
Бу дунёда қоладир,
Илм эса ҳар инсонни
Ҳақ йўлига соладир.
Бу дегани “Илм изла-ю,
Фанни ташлаб қўй”масдир,
Фозил киши ҳар иккисин
Тенг излашдан тўймасдир.
Кўп улуғлар борлиқ надур
Билишга интилганлар,
Барча сирлар калитини
Илмда деб билганлар.
Илм излаб ўзликларин
Қийнамишлар беаёв,
Қанча-қанча ўлкаларни
Кезмишлар улар яёв.
Ушбу йўлда ҳормамишлар
Фарқламайин қишму ёз,
Кўнгли тўлмай бор билимдан
Излашмиш улуғ устоз.
Ҳар иш каби илмни ҳам
Бошлагил “Бисмиллоҳ...”дан,
Эзгу мақсад-матлабингни
Сўрагил сен Аллоҳдан.
Доно устоз этагин тут,
Бошлагил “Алиф, лом...”дан,
Ва илм учун бор жавобни
Топгайдурсан Каломдан.
Бул соҳада бўлмаса гар
Устоз – улуғ, донишманд
Барча вақтинг зое ўтгай
Беҳудага бўлиб банд.
Илм излаш бу – риёзат,
Машаққат, лек соз ишдир,
Илм излаш гўё игна
Билан қудуқ қазишдир.
Китобларга “кўмил” ҳамда
Аллоҳдан сўра, тилан,
Тилаганга Тангри бергай,
Илм ҳам тилак билан.
Илм қайдан, қачон келар
Деб жим ётиб кўз тикма,
Сени излаб келмагайдур
Бағдоддан “Байт-ул ҳикма”.
Булоқ сари боргай бешак
Сув излаган ташна лаб,
Ким ишонгай булоқ келса
У лабни ўзи излаб.
То танангда жон бор экан
Илм излагил ҳар маҳал,
Билдирайин бир ҳадисни:
“Ибодатдан илм афзал”.
Яна ҳадис: “Тенг келмасдир
Олтмиш йиллик ибодат,
Кимки илмнинг ҳалқасида
Бўлса агар бир соат”.
Иймоним ҳеч кетмасин деб
Истасанг ўз дилимдан,
“Бешикдан то лаҳадгача
Бахт излагил илмдан”.
Илм изла, Ҳақ танирсан
Ойу кун ўтган сайин,
Фикр бўлиб тиниқ, равон
Сўз бўлур синиқ, майин.
Соф илмни излашни сен
Астойдил қилсанг ният,
Ҳис қиларсан, қанчалар кенг
Сендаги имконият.
Ўзлаштиргил ўзингга сен
Ёруғлик ғоясини,
Билсанг чироқ кўрмас асло
Ўзининг соясини.
Бул борлиқни ёритишдир
Ул ёруғлик-нур иши,
Шабистонни кўрмасликдир
Унинг ёлғиз ташвиши...
“Ким илмни уламолар
Олдида мақтанишга
Ё баҳс учун нодон билан
Ё диққат қаратишга
Ўрганса гар ул “олим”нинг
Жойи эрур жаҳаннам!”.
Бул ҳадисни ёдингда тут
Илм излар чоғинг ҳар дам!
Қанча билсанг биларман деб
Ўзингни тутма “катта”,
Бор билиминг борни билиш
Учун оздур албатта.
Илминг бўлса ғурурланма,
Бундай ғурур бекордир,
Унутмагил илмда сендан
Кучлироқ биров бордир!..
ДАВОМИ БОР ........