ВИДОЛАШУВ

Узоқ манзилларга сафар истадим
Она сизни ўйлаб кетолмаяпман
Мен кўрмаган яна не азоблар бор
Ўйлаб охирига етолмаяпман
Билмадим қаерда йўлдан адашдим
Кирган хар кўчамда минг битта тузоқ
Мен шунчаки бахтни истаган эдим
Бахт мендан узоқда, мен бахтдан узоқ
Сўнги бор юзингиз силасам эди
Тангримдан умрингиз тиласам эди
Тўйиб бағрингизда йиғласам эди
Она қалбингизни тирнамайсиз-а!
Мушкулим аримас, ғамим ортади.
Ғанимим кўпаяр, дўстим сотади.
Ажал этагимдан ерга тортади.
Она ўзингизни қийнамайсиз-а
Кўкка кўтарилса рухи равоним
Тангрим саволига шошганда жоним
Оқмайин музласа танамда қоним
Она йиғламанг сиз, йиғламайсиз-а!
3-апрел.2020
©Муҳаммад Азиз T.me/MuhammadazizOfficial

Комментарии