КЕЧИРИМ

Ўчиргин кўнглингда ёнган оловни
Алангаси дилни куйдурмасидан
Армонлар безатиб юрмасин қалбинг
Севги жонингдан ҳам тўйдирмасидан
Унутгин исмимни, ёдингдан чиқар
Фақат азоб берар, ёдга олмоқлиқ
Ўша орзуингни хаёлдан чиқар
Хаёлингдан чиқар, менла бўлмоқлиқ.
Қара менда юрак қолмаган ахир
Юрагим қумирсқа ташиб тугатган
Бир пайтлар Эйфилдек қурган севгимни
Сароблар домига қараб қулатган.
Мендан умид қилма, ортиқ чидолмам
Розиман барига бузгин ахдингни
Муҳаммад Азизни севма ҳеч қачон
Ҳали ёшсан синглим учрат бахтингни.
13-апрел. 2020
Муҳаммад Азиз t.me/MuhammadazizOfficial

Комментарии

Комментариев нет.