Ҳали ҳам ўшаман...

Ҳали ҳам ўша...
Сочимда оқларим кўпайган бироз.
Жон ҳамон жонингга аталган гўша,
Ҳамонки кўнгилда роз ва эътироз.
Ҳали ҳам ўшаман...
Қайсар ва инжиқ...
Йўқлигинг дилимга солар таҳлика.
Сўзингга ҳали ҳам интиқман, интиқ,
Ўхшагим келади жуда бахтлига.
Ҳали ҳам ўшаман...
Тоғ гули якка...
Дема, бўлди унут, не даркор ғусса? Оғриқли соғинчинг сиғган юракка, Нима қилай сендан ўзга сиғмаса?!

Комментарии

Комментариев нет.