Бир кўнгил ҳақинда Ҳаққа сўйладим,

Тонгнинг ҳавосига сингди дуолар.
Тўкилди жойнамоз узра ўйларим,
Ҳеч нега айланди зумда дунёлар.
Шукрона келтирдим йўғу боримга,
Кўнгил сўқмоғидан тортиб қадамим.
Ҳеч нарса арзимас дил озорига,
Оллоҳ суҳбатидан тўлгайдир камим.
Отаётган тонгда яшар умидлар,
Ваъда бергандайин энг гўзал дамни.
О, Тангрим, дунёда сен омон асра,
Ўйларимда тентиб юрган одамни.

Комментарии

Комментариев нет.