* * *

Бугун бирдан, кутилмаганда,
Сизни кўргим келди жуда ҳам.
Гуллар унди яна тикандан,
Мени қайта яратди олам.
Шамолларга сочилди сочлар,
Забонимда яна шу исм.
Наҳот яна типирлайди жон,
Мен наҳотки ўлмаганмидим!
Кўргим келди...Шунчаки кўргим,
Кўзингизни гавҳарларини.
Яратганга яна ёлвордим,
Қани менинг Қуёшим, қани?
Кўргим келди...Тинглагим келди,
Қон шовуллаб оқишларини.
Нигоҳингиз битта чўғ, илло,
Қалбда гулҳан ёқишларини!
Қай телбаким, азобни қўмсар,
Қай нотавон қийноқларга шай.
Ким тинчидан кечиб дарба-дар,
Ўзи ўтга киради атай.
Қизиғи йўқ, ўшал лаҳзада,
Йўлларимни тўсолмас ҳеч ким.
Наҳот шуни англамоқ мушкул,
Сизни кўргим келяпди....🥰💕

Комментарии

Комментариев нет.