Кадрим учун йигладим,

Кадрсизлигим куриб,
Кабрим учун йигладим,
Кора тупрокни куриб.
Мехрим учун йигладим,
Осмонларга учди деб,
Севгим учун йигладим,
Шам мисоли учди деб.
Сабрим учун йигладим,
Сабр косам синганда,
Умрим учун йигладим,
Ишк ёмгири тинганда.
Дустим учун йигладим,
Узга дустин топганда,
Кунглим учун йигладим,
Бахт эшигин ёпганда.
Ватан учун йигладим,
Ватангадо булмай деб,
Хоин учун йигладим,
Тавба килмай улмай деб.
Отам учун йигладим,
Розилигин олай деп,
Онам учун йигладим,
Йигласам ёнди багир.
Аллох дея йигладим,
Висолини курай деб,
Биржонман мумин дея,
Жаннатида юрай деб.))
муаллиф????

Комментарии