Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат сиёсати департаменти вакиллари Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) Ташқи иқтисодий хавфсизлик ва божхона иши институтининг “ЕОИИ иқтисодий стратегиялари: муаммолар ва инновациялар” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этди.

Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) сайтида хабар берилди.
Конференцияда департамент вакили Дмитрий Ярошенко Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саноатлаштириш харитасини, Евроосиё технологик платформаларини шакллантириш ва юритиш, давлатлараро дастурларни амалга ошириш, Комиссиянинг саноат соҳасидаги ахборот-таҳлилий фаолияти ҳақида маълумот берди.

Комментарии

Комментариев нет.