СИЗНИ СЕВАМАН ДЕБ БИР БОРА АЙТИНГ.

Томримдаги қонга белаб қаламни,
Ушбу сатримни ёздим, бузиб оламни,
Балки ўқиябсиз ҳозир дардли ноламни,
Сизни севаман деб бир бора айтинг.
Наҳот сезмадингиз дилда ўкинчим,
Нетай сизни ўйлаб йўқолган тинчим,
Бошқа сўз керакмас битта ўтинчим,
Сизни севаман деб бир бора айтинг.
Севгингиз қиммат, хох арзон бўлсин,
Хох рост бўлсин, хох ёлғон бўлсин,
Йўлингизга пайванд дил сарсон бўлсин,
Сизни севаман деб бир бора айтинг.
Сўзингиз ёқиб кетса хам дилга,
Яқин олмайман асло кўнгилга,
Хаммасини йўйаман майли ҳазилга,
Сизни севаман деб бир бора айтинг.
Бузиб кетинг майли сўнгра аҳтингиз,
Оллоҳдан сўрайман ўзим баҳтингиз,
Кетса кетади фақат бироз вақтингиз,
Сизни севаман деб бир бора айтинг.
Абдумутолиб НАЗАРОВ

  • Hurshid Rasulov - Muhabbatga achinaman

Комментарии