АНГОР ВА ШЕРОБОД ТУМАНЛАРИДА “ЁШЛАР УЙЛАРИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Бугун 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан вилоятимизнинг Ангор ва Шеробод туманларида ёш оилалар учун барпо этилган “Ёшлар уйлари”ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши фаоллари, туман ҳокимлиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор самараси аҳоли фаровонлиги ва турмуш маданиятини юксалтиришдек эзгу ишларда намоён бўлаётганини таъкидлаб, 28 та ёш оилаларни “Ёшлар уйлари” соҳиби бўлгани билан қизғин табриклади.
Фойдаланишга топширилган уй-жойларда барча қулайлик яратилган. Уйлар иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланган. Хоналар кенг ва ёруғ. Турли аттракционлар билан таъминланган майдончалар болажонлар ихтиёрида. Айтиш керакки, бу каби эзгу ишлар қамрови янада кенгаяди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида вилоятнинг Термиз шаҳри, Денов ва Шўрчи туманларида яна жами 160 та ёш оилага бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида тўлаб бориш шарти билан 5 та “Ёшлар уйлари”ни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
Манба: Сурхондарё вилояти хокимлиги ахборот агентлиги
Surxondaryo ✓ Сурхондарё Янгиликлари ✓
АНГОР ВА ШЕРОБОД ТУМАНЛАРИДА “ЁШЛАР УЙЛАРИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Фойдаланишга топширилган уй-жойларда барча қулайлик яратилган. Уйлар иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланган. Хоналар кенг ва ёруғ. Турли аттракционлар билан таъминланган майдончалар болажонлар ихтиёрида.
Айтиш керакки, бу каби эзгу ишлар қамрови янада кенгаяди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида вилоятнинг Термиз шаҳри, Денов ва Шўрчи туманларида яна жами 160 та ёш оилага бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида тўлаб бориш шарти билан 5 та “Ёшлар уйлари”ни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
Телеграмм
Каналимизга обуна булишни унутманг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
T.me/Surxondaryo_Yangiliklari