Комментарии
- 10 апр 2018 14:15Дилором Исокова ( оиласи бор)Рахмат
- 10 апр 2018 22:38Шохидахон СотволдиевнаРахмат. Тарвузнинг пустлогидан мураббо килса хам булади.
- 18 мая 2018 15:25МАЛИНКА МИЛАШКА ЯГОДКААссалому алейкум хайрли кун аччик тарвузни кандай истеьмол килса булади илтимос ёзворинг
- 18 мая 2018 15:26МАЛИНКА МИЛАШКА ЯГОДКАШуни кандей ичишни ёзворинг илтимос
- 18 мая 2018 18:43МАЛИНКА МИЛАШКА ЯГОДКАСахари бор бемор канча ва качон ичилади ???
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Tabobat va Shifo.Bobomning ògitlari.
Тарвуз ҳақида ажойиб маълумотлар.
1 макола.
Тарвуз қайси касалликларни даволашда қўл келади
Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди.
Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди.
Тарвуз уруғлари – буйракда пайдо бўлган тошларга қарши мислсиз фойдали восита
Тарвуздан ташқари унинг уруғлари ҳам инсон саломатлиги учун кўпгина фойдали хоссаларга эга. Унинг уруғлари Хитой анъанавий табобатида асрлар давомида буйракда пайдо бўлган тошлардан халос бўлишда ишлатиб келинган. Тарвуз уруғлари бу хасталикка қарши фаол курашувчи ва яхши натижа берувчи калий ва магнийга бойдир. Агар сиз буйракдаги тошлардан фориғ бўлишни хоҳласангиз, янги узиб олинган тарвуздан олинган 4 стакан уруғларини эзиб, майдалаб, 2 литр сувда 10 минут давомида паст оловда қайнатиб ичишингиз лозим бўлади. Бу албатта мутахассис маслаҳати билан амалга оширилади. Қайнатилган тарвуз уруғили сув докадан ўтказилиб, уч маҳал овқатланишдан олдин ярим пиёладан ичилади.
Фойдалари ва тарвуз истеъмол қилиш
Тарвуз ҳуснбузар, атеросклероз, анемия, артрит, ўт пуфаги, астма, буйракдаги тошлар, бош оғриғи, бронхит, пасайиб кетган иммунитет, холестерин миқдорининг кўпайиши, юқори ҳарорат, пешоб йўллари ва сийдик халтаси, ҳашаротларнинг чақиши, семириб кетиш, тери шамоллаши каби касалликларни даволашда ишлатилади.
Бу полиз маҳсулоти инсон жисмини тозаловчи мислсиз воситадир. Бу эса, унинг таркибида сув миқдорининг кўплиги ва калориялиликнинг паст миқдорда эканлигидандир. Бундан ташқари тарвуз мис, бета-каротин, В1-В6,С витаминларига, кальцийга, олма кислотасига, йод, калий, азот кислотаси, оқсил, қанд целлюлозаси, цинк, фосфор, фолий кислотаси, тўқималар, ликопен, лимон кислотаси ва магнийга жуда бой. Таркибида бета-каротин моддаси ва С витамини миқдорининг баландлигидан тарвуз юрак хасталиклари ва сурункали шамоллашларни бартараф қилади. У таркибидаги В6 витамини воситасида ақлий қобилиятни яхшилайди қаттиқ ҳаяжон (стресс)ни пасайтиради.
Тарвуз қон таркибидаги рН миқдорини меъёрида сақлайди. Бир вақтнинг ўзида у қон томирларини ҳарқандай ёғ қуйқаларидан тозалайди.
Тарвузни қандай истеъмол қилиш лозим
Тарвузни совутиб (албатта, муздек ҳолда эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни бошқа мевалар билан қўшиб истеъмол қилишнинг ҳам зарари йўқ. Тарвуз организмда йўқотилган минераллар ва суюқликлар ўрнини тўлдиради. Бир вақтнинг ўзида организмни зарарли токсин моддалардан тозалайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади.
Мана шунинг учун ҳам биз тарвузни мунтазам, айниқса ёз-кузнинг иссиқ кунларида иложи борича кунига истеъмол қилишимиз кераклигини билдиради.
2 макола.
Кўпчилигимиз севиб истеъмол қиладиган тарвузнинг биз билган ва билмаган кўплаб фойдалари бор. Қуйида тарвуз ҳақида сиз учун қизиқарли ва фойдали бўлган ажойиб маълумотларни келтириб ўтамиз.
Тарвуз спортчиларга кони фойда
Тарвуз ўзида L-цитруллин – аминокислотаси кўп бўлиб, бу бўғимлар орасидаги оғриқни тўхтатади. Агар машғулотдан кейин ачиш ва оғриқ сезилишини хоҳламасангиз, у ҳолда машғулотдан аввал янги тарвузнинг 1/3 қисмидан тайёрланган шарбатни ичиш тавсия қилинади.
Тарвуз пўчоғи ва уруғини истеъмол қилиш
Албатта, бу гап сизга ёқимсиз туюлгандир, аммо биз тарвуз пўчоғини ташлаб юбормаслигингизни тавсия қиламиз. Биринчидан, улар жудаям мазали. Пўчоқларни бир нечта кичик бўлакларга бўлинг ва лимон, бодринг ва муз бўлаклари билан блендерга солинг. Таъбга кўра шакар ва кўкатлар солишингиз мумкин. Натижада С, В1, В2, каротин, фолий ва пантотен кислоталарига бой бўлган ажойиб шарбат тайёр бўлади. Тарвуз уруғи тери ҳолатини яхшилайди ва яллиғланишга қарши самарали восита вазифасини ўтайди. Бундан ташқари у темир, рух, оқсилларга бой.
Тарвуз сувга бой мева
Тарвузни 91 фоиз қисми сувдан иборат. Бундан ташқари у кам калорияли полиз маҳсулоти ҳисобланади. 100 гр тарвузда атиги 38 калория мавжуд.
Тарвуз кўз ва мия фаолияти учун фойдали
2 карч тарвуз истеъмол қилиш сизнинг кўзингиз ва фикрлаш қобилиятингиз учун жуда фойдалидир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тарвузнинг мазали мевасида А ва В6 витаминларининг мавжудлиги биринчидан кўзнинг турли инфекциялардан ҳимоя қилиб, тиниқ кўришини таъминласа, иккинчидан хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш тезлигини оширади.
Тарвуз ултрабинафша нурларидан ҳимоялайди
Инсон организми ултрабинафша нурларига қарши кураш олиб боришига бир нечта маҳсулотларни ўрни беқиёслиги илмий жиҳатдан исботланган. Тарвуз ҳам айнан шу маҳсулотлар қаторига киради. Унда ликопин моддасининг мавжудлиги турли нурланишга қарши курашишда ёрдам беради.
Тарвуз қандни тўплайди
Янги тарвузда 5-13 фоизгача енгил бирикадиган қанд мавжуд. Тарвуз кесилганда фруктоза ва глюкозалари умумлашади. Сахароза (қанд) бунга қараганда кечроқ ҳосил бўлади. Шунинг учун қандли диабетга чалинганларга барра кесилган тарвуздан кам миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Тарвуз танадаги ортиқча шлакларни тозалайди
Тарвуз овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди, юрак-қон томир тизими ҳамда буйрак ва жигарни тозалайди. Танадан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Тошлар билан боғлиқ муаммолари бор беморларга тарвузни кўпроқ ейиш тавсия қилинади. Агар сизда тарвуз истеъмол қилмаслик учун жўяли сабаб бўлмаса, у ҳолда кундалик егуликда 2-3 кг тарвуз ейишни маслаҳат берамиз.
Тарвузни зарарли ёки зарарсиз эканини текширинг
Тарвуз энг безарар полиз маҳсулоти саналади. Чунки унинг қаттиқ пўстлоғи турли зарарли моддаларни ташқи муҳитдан киришига йўл бермайди. Айниқса сўнгги йилларда тарвузни етиштириш бир мунча ортди. Унда турли зарарли моддалар бор йўқлигини ҳамма ҳам билавермайди. Тарвуз "соғлом"лигини аниқлаш учун, тарвузни мевасидан озроқ кесиб тоза сувга соламиз, сув бирор соатлардан кейин рангида хиралик пайдо бўлса, унда ҳаммаси жойида, агар солинган сув ёрқин пушти, қизил ва сап-сариқ тусга кирса, у ҳолда тарвуздан воз кечганингиз маъқул.
Тарвузни қандай танлаш мумкин?
Ўртача вазни 5-7 кг келадиган тарвузни танланг.
Чўзиқроқ, бироз ясси бўлган тарвуз ширин ва уруғи камроқ бўлади.
Тарвуз дум қисми қуруқ ва сарғиш бўлса, уни ғарқ пишганидан далолат беради. Дум қисми яшил бўлса, тарвузнинг етилишига бироз борлигидан далолат.
Ширин тарвузни урганда жарангсиз, қўл билан эзганда эса дарз кетган товуш чиқади.
Яхши тарвузнинг усти ёқимли ялтироқ тусга ва ерда ётган тарафида сариқ доғлари бўлади.