Комментарии
- 27 ноя 2018 06:02sobirjon Davronovoltinga teng maslahat va tavsiyalar uchun ming rahmat
- 27 ноя 2018 15:27Akbar AkbarRahmat.
- 27 ноя 2018 23:51Олимчик АсадуллоевРахмат сизга коттакон
- 28 ноя 2018 20:10Олимжон Тошпулатович ГулистанРахмат дустим
- 4 дек 2018 17:10Амирхон Ботир углиРахмат фойдали маслахатлар ун боризга шукур сиздан илтимос шу буйин осехондрозини кандай даволаса булади шу тузлардан тез ва ишонарли кутилиш йулларини хам айтсайиз
- 22 фев 2020 16:37Анна Куликова
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Tabobat va Shifo.Bobomning ògitlari.
:Равшанов М
БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ
ОШИШИ КАСАЛЛИКМИ?
1.
Ҳозирги пайтда
невропатолог шифокор
ҳузурига келган ўн
бемордан иккитасида бош
мия ички босими ошиши
аниқланилмоқда. Бош мия
ички босими ошиши
(внутричерепное давление)
қандай кўринишда намоён
бўлади? Бу касалликка
аниқ ташхис қўйиш учун
қандай таҳлиллар
топшириш керак? Бугунги
суҳбатимиз шу ҳақда.
Бош мия ички босими
нима?
Бош мия ички босими деб, бош
мия ва орқа мияда айланиб
юрадиган суюқлик
тушунилади. Бош мия ички
босими ошиши касаллик эмас,
балки бирон-бир
касалликнинг белгиси
ҳисобланади. Бош мия чаноғи
ичидаги босим худди артериал
босим сингари ҳар қандай
одамда мавжуд. У турли
сабабларга кўра ошиши
мумкин.
Ташхис қўйиш
- Бош мия ички босимини
аниқлаш учун нафақат
невропатолог, балки
офтальмолог шифокор
кўригидан ҳам ўтиш лозим;
- Беморларга
нейросонография,
реоэнцефалография (РЭГ),
доплерография,
электроэнцефолография (ЭЭГ)
каби текширув усуллари
буюрилади;
Бу текширувлар бирон натижа
бермаса, айрим ҳолларда
компьютер томография
буюрилади.
Қандай даволанади?
Беморлар касалликни
келтириб чиқарган асосий
омилни бартараф этиш
мақсадида турли шифокорлар
назорати остида
даволанишлари мумкин:
нейрохирург, невропатолог,
онколог, инфекционист,
терапевт.
Асосий касаллик. бартараф
этилгач, бош мияда қон
айланишини яхшилайдиган
дори воситалари (нооцин,
пирацетам), тинчлантирувчи
дорилар (седоник) буюрилади.
Бош мия ички босими
ошганда тинчлантирувчи
дамлама тайёрлаш тартиби:
- арслонқуйруқ;
- қирқбўғин (хвощ);
- маврак;
- ялпиз;
- қизилпойча каби шифобахш
гиёҳлар кукунидан бир чой
қошиқ олинади. Барчаси бир
идишга солинади ва устидан
икки стакан қайноқ сув
қуйилади. Сўнгра сув буғида
30 дақиқа ушлаб турилади.
Кунига бир ош қошиқдан 3
маҳал берилади.
Қуйидаги белгиларга
эътибор беринг:
- Доимий безовта уйқу,
ҳолсизлик, овқатланиш
вақтида ёки овқатланиб
бўлгандан сўнг қайт қилиб
ташлаши, товуш ва ёруғликка
нисбатан неадекват реакцияси,
тўсатдан чўчиб тушиш, кўзлар
чақчайиши;
- қўл ва оёқлар титраши
кузатилса;
- эрталаблари нохуш
кайфиятда уйғонса.
Бунда беморларни кучли бош
оғриқ безовта қилади. Бундан
ташқари, об-ҳаво ўзгарганда
ҳам безовталик кузатилади;
- бош оғриқлари чакка,
пешана соҳасида кучли
бўлади;
- беморларга ҳаттоки
атрофдагиларнинг гапи ҳам
ёқмай қолади;
- айрим ҳолларда катта ёшдаги
беморларда ҳам талвасалар
аниқланади.
Касалликнинг олдини олиш
учун кун тартибига риоя
қилинг:
- Вақтида овқатланишга, дам
олишга ҳаракат қилинг;
- Тоза ҳавода сайр қилишни
ҳам унутманг;
- Қўни‑қўшниларнинг
«ташхис» ларига кўра турли
кимёвий дорилар билан
«даволаниш»дан олдин
мутахассис шифокорга
мурожаат қилинг.
Сабаблари
шикастланишлар;
бош мия чайқалиши;
дори воситаларининг ножўя
таъсирлари;
менингит;
стресслар ва
асабийлашишлар;
бош миядаги ўсма
касалликлари;
арахноидит ва бошқа
касалликлар.
2.
БОШ МИЯНИНГ ИЧКИ БОСИМИ НЕГА ОШАДИ?
Соғлом одамнинг бош миясида бир кунда 350-450 мл суюқлик (ликвор) ишлаб чиқарилади ва мия тўқималарида қайта сўрилиб туради. Мия суюқлиги ишлаб чиқарилиши ва қайта сўрилиш жараёни бузилиши натижасида миянинг ички босими ошиб ёки тушиб кетади. Мия суюқлиги, яъни ликвор мия қоринчаларида тўпланади ва мия пардалари орасида оқиб юради. Шунинг учун ҳам ликвор мия учун жуда катта ҳимоя вазифасини ўтайди.
Қандай касалликларда миянинг ички босими ошади? Бунинг асосий сабаблари – мия пардаларининг яллиғланиш касалликлари (менингит, лептоменингит) ва бош мия жарохатлари.
Белгилари қандай? Лўқилловчи ва зўрайиб турувчи доимий бош оғриқ асосий белгидир. Бундай беморлар эрталаб ҳам бош оғриғи билан уйғонишади, бироз юргандан сўнг бош оғриғи камаяди, бироқ тушликдан сўнг яна кучаяди. Бошни энгаштирганда, спиртли ичимликлар истъемол қилганда, зинапоядан кўтарилганда ёки оғирроқ юк кўтариб узоқроқ жойга юрганда бош оғриғи кучаяди. Уларнинг боши жуда сезгир бўлади, иссиққа ҳам, совуққа ҳам чидашмайди. Кўз олмаларида ҳам оғриқлар кузатилади.
Бош оғриғи билан биргаликда бош айланиши, кўз олди қоронғилашуви, кўнгил айниши, хотира пасайиши, бош оғриқдан тунги уйғонишлар ва баъзида гандираклаб юришлар ҳам миянинг ички босими ошганлигидан далолат беради.
Қандай касалликлар билан қиёслаш керак? Бош миянинг ички босими ошган деган ташхисни қўйишдан олдин беморда мигрен, зўриқиш бош оғриғи, депрессия, невроз, истерия, глаукома, гайморит, фронтит, артериал қон босимнинг ошиши, энцефалопатиялар каби касалликларнинг бор-йўқлигини инкор қилиш лозим. Юқорида кўрсатиб ўтилган белгилар ушбу касалликларда ҳам ҳар хил кўринишда учрайди. Демак, дарров бир хулосага келишдан олдин, ушбу касалликлар бор-йўқлигини обдон аниқлаш лозим.
Тўғри ташхис қандай қўйилади? Беморнинг касаллик тарихи ва сабаблари, бош оғриқ ҳусусиятлари, неврологик текширувлар ва бош мия МРТ хулосаси ўрганиб чиқиб тўғри ташхис қўйилади.
Даволаш қандай олиб борилади? Невропатолог томонидан поликлиника шароитида олиб борилади. Агар миянинг ички босими ошиши сабаблари жиддий бўлса, бемор шифохонага ётқизилади.
Асоратлари қандай? Бош оғриғи сурункали тус олади, кўриш қобилияти ва хотира пасайиб боради, беморнинг иш фаолияти сустлашади.
Профилактикаси қандай? Бош миянинг ҳар қандай касалликларини ўз вақтида бартараф этишдан иборат.
Даволашда қандай хатоларга йўл қўйилади? Баъзи ҳолатларда биз бошқа тусдаги бош оғриқларни айнан “миянинг ички босими ошганидан” деб даволаниб юрган беморларни учратамиз. Негадир бундай беморлар кавинтон, пирацетам, актовегин, милдронат, циннаризин каби дорилар билан даволаниб юришади. Бу дориларнинг бирортаси миянинг ички босимини туширмайди. Бу касалликни даволашдан олдин беморни обдон текшириш ва бош оғриқнинг асосий сабабини топиб, кейин даволаш муолажаларини ўтказиш зарур. МРТ даги мия қоринчалари кенгайиши ҳам ҳозирги пайтда беморда “бош мия босими ошган” деган маънони англатмайди. Бу ҳолат аввал ўтказган бош мия жароҳати асорати бўлиши мумкин. Ҳар вазиятда ҳам невропатолог кўриги зарур бўлади.
3.
Қон босими ошганда
Соғлом кишида қон босими муҳитга мослашиб, ўртача мувозанатда туради. Баъзиларда қон босими паст, бошқаларда аксинча, босим юқорироқ бўлади.
Турли таъсиротлар натижасида томирларнинг кенгайиши ёки торайиши рўй бериб, касаллик аломатлари юзага чиқади. Томир фаолиятидаги бундай ўзгариш фақатгина бош мияда кечаётган жараёнларга эмас, балки асабни қўзғатувчи ташқи ва ички таъсир кучига ҳам боғлиқ.
Қон босими бир кеча кундуз давомида гоҳ юқорилаб, гоҳ тушиб туради. Одатда кунниг биринчи ярмида босим меъёрда бўлса, иккинчи ярмида бироз кўтарилади. Тунда эса яна меъёрий даражага келади.
Хуллас, артериал босимнинг доим бир хилда туриши “ишчи қон босими” деб юритилади. Мабодо ана шу ўртача босим кўтарилса(гипертония), дори-дармон билан ўз ҳолига келтирилиши лозим. Борди-ю қон босими пасайса, беморнинг тинкаси қуриб беҳол бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда шифокорлар дори-дармон буюришдан аввал кишининг “ўртача кўрсаткич босими”ни суриштиришади.
“Ишчи қон босими” қанча?
Томирларда қон босими турлича бўлади, юракдан узоқлашган сайин пасайиб боради: аортада анча юқори, капиллярларда эса бир мунча паст.
Қон босими икки даражадан иборат: устки (систолик) ва пастки (диастолик). Артериал гипертония касаллиги ана шу икки даражанинг кўтарилишидан келиб чиқади.
Аслида юрак кислородга тўйинган қонни артериялар орқали танамизнинг барча аъзолари ва тўқималарига ҳайдайди.
Борди-ю артериялар девори бирор сабаб натижасида торайса қон оқиши бузилади ва босим ошади, юрак қон ҳайдаш учун одатдагидан кўра кўпроқ куч сарфлаб, тезроқ қисқаради. Хуллас, шу тариқа артериал гипертонияга йўл очилади.
Хўш, қайси омиллар гипертонияга олиб келади?
- ирсий омил, яъни оила аъзоларидан бирининг артериал гипертония билан оғригани;
- қандли диабет ва буйрак касалликлари;
- ортиқча вазн, яъни семириб кетиш;
- кам ҳаракатлилик;
- ёғли ва шўр овқатларни кўп истеъмол қилиш.
Қон босими ҳамма ёшдаги кишиларда кўтарилиши мумкин. Лекин ёшларда кўпроқ буйрак, юрак ва бошқа ички аъзолар касалликларидан сўнг юзага келади.
Ўрта ёшдаги кишиларда гипертония касаллиги бошқа касалликларга нисбатан кўпроқ учрайди. Катта ёшлиларда, 50-60 ёшдан ошгач қон томирлари склероз бўлиб қолгани натижасида босим кўтарилиши кузатилади. Склерозда босимнинг юқори даражаси кўтарилиб, пастки даражаси кўтарилмаслиги мумкин. Бўйинннинг умуртқа қисмида туз йиғилганда ҳам баъзан қон босими тез-тез ўзгариб туради.
Агар қон босимингиз меъёридан бир мунча юқори турса-ю, сизни ҳеч нарса безовта қилмаётган бўлса, хавотирга тушманг. Яхшиси, ўзингиздаги “ишчи қон босими”ни билиб олинг.
Ҳафтада уч марта, эрталаб ва кечқурун қон босимини ўлчаб, сизга тегишли меъёрни аниқланг.
Фикрни тўплаш қийинлашади
Босимнинг кўтарилишга кўпинча ташқи муҳитнинг ёмон таъсирлари сабаб бўлади. Касаллик аста секин ривожланади, беморнинг уйқуси бузилиб, боши оғрийди, тажанглиги ортади. Шундай вақтда тинч шароит яратилса ноҳуш аломатлар ўтиб кетади. Лекин анча йиллардан сўнг (яъни турмуш тарзида муаммолар кўпайиб, касаллик қайталанишига имкон яратилгач) бош оғриғи кучайиб доимий тусга ўтади, айниқса бошнинг орқа томони тортишиб оғрийди, томир гупуллаб ураётгандек бўлади, Бу вақтда кучли чарчоқ рўй беради, хотира сусаяди, фикрни тўплаш қийинлашади, бўшашиш ва кайфиятнинг бузилиши юзага келади.
Артериал гипертонияни ривожланишига кўра уни уч босқичга бўлиш мумкин.
Биринчи босқичда беморни юрак соҳасида ва бошдаги оғриқ, бош айланиши, уйқусизлик, салга жаҳл чиқиши, терлаш, оёқ-қўлларнинг увишиши, қулоқ шанғиллаши безовта қилади.
Иккинчи босқичда оғриқ зўрайиб, тез-тез тутиб туради, бош айланади, уйқу бузилиб, бемор тез чарчайди, меҳнат қобилияти пасаяди, юрак сиқилиши ва юракни ғижимловчи оғриқдан, кўз атрофининг қоронғилашишидан, қулоқ шанғиллашидан безовталанади.
Агар бемор ўз вақтида даволанмаса, гипертония учинчи босқичга ўтади. Бу босқичда касаллик аломатлари янада зўраяди. Кучли бош оғриғи, бош айланиши, хотиранинг пасайиши, буйрак фаолиятининг бузилиши сингари ҳолатлар кузатилади.
Артериал гипертония касаллигининг ҳар қандай боқичида қон босими бирданига кўтарилиб кетиши, яъни гипертония инқирози юз бериши мумкин. Бунда беморнинг боши қаттиқ оғриб, айланади, қайт қилади, ҳушдан кетиш, кўз хиралашуви ёки кўрмай қолиш ҳолатлари юз беради. Шундай пайтда дарҳол врач чақириш керак.
Соғайишни истасангиз...
Гипертонияга чалинган беморлар биринчи навбатда овқатланиш тартибига риоя қилишлари лозим.
Углеводларга бой маҳсулотлар, мевалар, кўкатлар, резаворлар, тоза асал **** турган маъқул. Шунингдек:
- шўр таомлар ейишдан тийилинг;
- кун бўйи, айниқса кечаси билан зўр бериб ақлий ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланманг;
- имкони борича толиқмасликка ҳаракат қилинг;
- меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этинг;
- стресслардан қочинг;
- узоқ вақт руҳий тушкунликка берилманг;
- климактерия даврида (40-55 ёшлар атрофида) осойишта турмуш тарзига амал қилинг.
Шуни унутмангки, қон босими мунтазам ортишига бепарво қараб, ўз вақтида муолажа олмасангиз гипертония ҳасталиги кучаяди, натижада у миокард инфаркти ва инсультга олиб келиши, буйрак фаолиятини издан чиқариши мумкин!
Тўғри ўлчаш қоидалари
1) Қон босимини ўлчашдан бир соат аввал босимни туширадиган ёки кўтарадиган препаратлар (булар қаторига кўзга, бурунга томизиладиган дорилар ҳам киради) қабул қилиш мумкин эмас.
2) Кучли жисмоний ҳаракатдан сўнг қон босимини ўлчаб бўлмайди, ҳатто тез-тез юриб келган бўлсангиз, бир муддат ўтиринг ёки ётиб тинчланинг.
3) Босим ўлчанаётган пайтда бемор стулга бемалол ястаниб ўтирган, қўлини эса стол устига қўйган бўлсин.
4) Қон босимини ҳар иккала қўлда ўлчаш керак.
5) Босим баланд чиққан қўлда босимни такрор ўлчаш лозим. Уч марта ўлчашдан кейингина қон босими ҳақида ҳақиқий маълумотни олиш мумкин.
6) Агар сиз мутахассис-врач бўлмасангиз, автомат тонометрдан фойдаланганингиз маъқул. Бунақаси дорихоналарда сотилади, унинг манжети автомат тарзда шишади, рақамларни махсус экранда кўриш мумкин.