Агар бирор миллатнинг маданиятини бузмоқчи бўлсанг, бунинг учта йўли бор:

1) Оилани буз.
2) Таълимни буз.
3) Намунали инсонлари ерга ур.
Оилани бузишинг учун оиладан она ролини йўқотишинг керак. Уни уй бекаси сифатидан ҳижолат бўладиган, уяладиган ҳолга келтир.
Таълимни бузиш учун муаллимларни эътибор қарат. Жамият орасида уларнинг аҳамияти, даражасини пастга ургинки ҳатто талабалари ҳам уларга беписанд бўлсин.
Намунали инсонларни ерга уриш учун уламолар изидан туш. Улар ҳақида қоралаш ишларини бошла. Уларнинг обрўсини тўк. Улар ҳақида бошқаларни шак-шубҳага солгинки, тоинки уларнинг сўзини ҳеч ким эшитмасин ва бирор ким уларга эргашмасин.
Агар она ва холис муаллим ўрни йўқ қилиниб, намунали инсонлар ерга урилса, ўсаётган авлодни ким тарбия қилади.
"Қироатул мустақбил".
Доктор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳ.
© Диёрбек Курбонов

Комментарии

Комментариев нет.