Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 20 мар 2020 19:47Банда Бандага хук ум килиши мукин эмас чунки хукмни Яратган Оллох бера ди Биз Хаммиз гуно корлар Бадалар Биз
- 20 мар 2020 20:06Бу бор хақиқат. Ҳеч ким хукм ўқимади.
- 20 мар 2020 21:02Мен икки марта каммент ёздим учиришди хак узи ёкмайди
- 20 мар 2020 21:03Улик одамни тирилиши хакикатми ёки унга жаннат башорати берилишими инсон узининг жаннатий ёки жаханнамий эканини билмайдию бошкаларга нега хукум беради
- 21 мар 2020 05:33Майли сингилни хабар олиш улуг иш, лекин хикоя бироз галатирок, ёзилипти
- 27 июл 2020 08:35Нонни улуг неьмат санаймиз. Экилган бугдойзорнинг нариги томонида опангиз еки синглингизни уйи булса куриш учун бораетган Булсангиз бугдойзорни оралаб утиш жоиз экан. У ерда менинг синглим опам яшайди деб курсатгич бармогини курсатиб йукламай утиб кетса уша бармоги жаханнам утида куяркан.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
📝 СИНГИЛ
Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олшанди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрнингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар...