​​​​📝Кучли аёл қадрланмайди…

Биласизми?
Кучли аёл қадрланмайди. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара ҳақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул аҳволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у — кучли. Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Ҳатто фарзандли бўлса ҳам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди. Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар. Унга машина, зебу зийнатлар ҳадя қилсалар хурсанд бўлади. Арзимас муаммоларда ҳам оламга жар соладилар. Ожиза аёлни ҳеч ким ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Чунки у ёлғизликдаги ҳаётга кўника олмайди. У ўз оёғида тик туролмайди. У муҳтождир.Кучли аёллар эъзозланмайди. Бошқа аёллар уларни ўзларига рақиб кўрадилар, эрини рашк қиладилар. Эркаклар уларни осонгина таслим этолмайди, ўзига бўйсиндиролмайди. Ва оқибатда кучли аёлдан воз кечилади. Кучли аёл ёлғиздир. У қадрланмайди. Эрига эҳтиёжманд аёл авайланар, қадрланар. Сочлари силанар. Кучли аёл эса эгасиздир. Унга ҳеч ким, меҳр кўрсатмайди. у яна-да кучли бўлиш учун тиришади. Биргина хатоси кучли бўлгани. Ваҳоланки, у ҳам бир аёлдир. У ҳам эътибор кутади, меҳр истайди. Гарчи ошкор этмаса-да, у ҳам сочи силанганида ўзини бахтли ҳис этади. У ҳам ёлғизлигидан ўксинади.У ҳам чарчайди тошбағирлар зарбасидан.Уларга осон тутманг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Кучли аёллар Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилолган аёллар. Елкаларидаги юкни ололмаганингизга яраша кўнгилларига ҳам изтироб юкламанг! Бақувват юрагининг ичида нозик кўнгли бор.У шу нозик кўнглини авайлайди. Ўзини ва атрофидагиларни ёмонликлардан узоқ тутгиси келади. Аёл бўлмоқ осон эмас. Бунинг устига кучли аёл бўлмоқ.

Комментарии

  • 26 мар 2020 10:36
    c8332d2197
  • 26 мар 2020 10:37
    c8332b4397
  • 26 мар 2020 14:10
    Тугри кучли аёл бошкалардан мурувват кутмиди узига ор деп билади, узини Бошкалари олдида камситгисиям кемиди нолишниям ёктирмиди узини ожиз деп хисоплагиси келмиди чунки хаётта нимага эришган булса узини кучи б н эришган ушанчун бошкаларга ялингиси кемиди
  • 26 мар 2020 17:54
  • 26 мар 2020 22:20
    тогри гапни йозибсиз кучли айоллар доим куладилар ва бошкаларни хам кулдира оладила коз йошларини хечкимга корсатмайдила юзлари козлари доим кулади лекин ичлари калблари доимо еглиди лекин юзага чикармидила
  • 27 мар 2020 08:24
    Бу Айни ачинарли хакикат!!!
    Аел бу сузни эшитган банда Аелда куп еарсаларни кура олишади.
    Лекин эркак деганда факат ва факат Хиенат куз олдиларига келади.
    Шунинг учун хам Аеллар Уша сиз айтган Кучли аелга айланади албатта УЗИ билмаган холда,
    Чунки Унга харом хиенат деган туйгуни Гунох эканлигини билади,шунинг учун хам у кучли сабрли булишга мажбур булади,чунки Унга Оллохим томонидан берилган мукофоти булмиш фарзандларини келажакда катта инсон,аклли,одобли ва соглом килиб тарбиялаш учунгина Кучли булишга мажбур булади.
    Ана сизга хакикат!!!
    Бу ожиза Аел деганингиз бу уз йулига.......
  • 27 мар 2020 18:35
    Шу пайтгача кучли эдим,энди ожиза кучсиз булишни хохлайман.Чарчадим жудаям ,...кучли булишдан.Энди ман хам хеч кимни тушунишни хохламайман ва шундай киламан деб уз-узимга суз бердим!!!!
  • 27 мар 2020 19:30
    c2f1ded667
  • 27 мар 2020 19:31
    c8332d2197
  • 28 мар 2020 14:29
    c8844e5e97
  • 28 мар 2020 15:17
    dabdfe3d00
  • 14 апр 2020 15:41
    Албатта ёнингда чурка ётса болтага айланасан аёл.
  • 14 апр 2020 15:55