Туташ такдирлар 4-кисм

Узок ўйланиб шундай жавоб берди. –Кечирасизлар минг бор узур таклифингиз Раҳимахонга маъқул келмади. У турмушга чиқмайман деб туриб олди. Бу гапларни эшитган Муяссар опа бир тарафдан гангиб бир ёндан эса хурсанд бўлди. Майли унда биз борақолайлик омин дедида уйга жўнади. Отабек онасини интиқиб кутди. –Хуш ойижон масала ҳалми деб сўрашини билади Муяссар опа ўшқира кетди. –Билган эдим бу иш менга бошиданоқ ёқмаган эди. Ўзи бир етимча ва ялангоёқ қиз бўлса тағин хозир турмушга чиқмайман деганичи, жон жон тегиб кетмайдими..? Бекорга бир кунлик вақтимни сарфлаганим қолди. Яна хонимча ноз карашма қиладия.–Ойи намунча довдирайсиз тинчликми ё нима Раҳима йўқ дедими? – Йўқ дейиш у ерда турсин холасига хозир турмушга чиқмайман совчиларни жўнатиб юбораверинг дебди. Энди кўнсанг ҳам кўнмасанг ҳам менинг айтганим бўлади мен топган дугонамнинг қизи Сохибага уйланасан гап тамом. Айтганингни қилиб совчиликка бордим бошим эгилиб қайтдим етар барчасига чек қўяман. –Нима? Ҳеч кимга уйланмайман фақат Раҳимага уйланаман. – Ахмоқ бола нима эсингни едингми? Нима қиз зотига қирғин келганми? Айт бошқа қиз қуриб қолганми? Ёки шу қизнинг жамолида ойни қўряпсанми? Осмондаги оймиду у? Бош кўзингни айлантириб олибди. – Нима сенга турмушга чиқишга рози бўлмаса остонасига бош уриб борасанми? Ёки ялинасанми? –Ҳа ойи агар бордию кўнмай қолса, худди шундай сиз айтгандек қиламан. – Эй бола сени ким Олимбойни ўғли дейди? Америкада ўқиган, қўша-қўша фирмалари, супермаркет меҳмонхоналари бор дейди? –Ахволингга қара қанча қизлар бир қарашинга интизор қанча қизлар йўлингда тайёр бўлиб туришибди. Нима ўша қиздан бошқасига кўнглил қўйиш қўлингдан келмайдими? – Ойижон сиз сиқилманг фақат сиз ташвишланманг Раҳимани кўндиришни менга қўйиб бераверинг. Отабек Раҳимани учрашувга таклиф қилди. Раҳима одатдагидек белгиланган учрашувга келди. Икки ёш бироз сукутдан сўнг гапиришга тушдилар. – Кеча уйингизга совчиларимни жўнатган эдим сиз бўлса эрга тегмайман деб уларни қуруқ қўл билан қайтариб юборибсиз. Онам ҳафа бўлиб уйга қайтдилар нима менда кўнглингиз йўқми? Очиғи Отабекдан бундай гапни кутмаган Раҳима ҳайрон бўлди. Раҳима узоқ ўйланиб тил учида сўз бошлади. –Тўғрисини айтсан сизга турмушга чиқолмайман унинг ягона бир сабаби шундаки мен етимликда ўсган қизман бошимда на отам ва на онам бор. Қариндошларим худди бегоналардек ҳатто ўз укам ҳам мендан воз кечган. Ҳеч вақоси йўқ, ҳеч кими йўқ қизга уйланармидингиз? Сизни ҳам бахтсиз қилишни истамайман. Сиз олийжоноб ва яхши йигитсиз бахтли бўлишга лойиқсиз. Илтимос фақат кўнглингизга оғир ботмасин бошқа қиз топиб уйланиб бахтли ҳаёт кечиринг деди ич-иидан эзилиб. –Э қизиқсиза бу қанақа гап бундай ахмоқона сўзларни қаердан топдингиз?Энди бундай гапларини бошқа такрорлаб ўтирманг. Нахот шу ўткинчи нарсалар бахтимиз мухаббатимиздан устун бўлса. Ота- онам йўқ деб ўксинманг мана мени ота - онам сизга ҳам ота ҳам она бўлишади. Қисқаси мени сизнинг ўитмишингиз қизиқтирмайди. Отабек шундай сўзлар билан Раҳимани кўнглини кўтарди. Раҳима уйига иккинча марта ташриф буюрган совчиларга розилик берди. Аммо негадир ҳали ҳамон юраги ғаш эди. Ҳатто турмушида ҳам бир талай синовлар кутиб турганини билмасди. Катта дабдаба билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Раҳима оппоқ либосда яна ҳам гўзаллашиб ойдайин келинчак бўлди. Сокина опа кўролмаган бахтли лахзалар нихоят мана бугун етиб келди. Раҳима эрта тонгда туриб ҳовлиларни чиннидай қилиб супириб, қолганларнинг ширин уйқудан уйғониларига нима қилиб бўлса ҳам уларни кўнглини овлашга харакат қилди. Ойлар ўтиб мана келин бўлиб тушганига бир зумда бир йилдан ошди. Аммо жуда кўп машмашаларни бошидан ўтказган Раҳима анчагина ҳаётий синовларни қарши олди. Отабекнинг ёлғиз синглиси Гулюз ҳам Раҳимани худди онаси сингари хушламас эди. Ҳар гапнинг бирида зоти паст деб гап қиставерарди. Унга қўшилиб қайнонаси Муяссар опа ҳам Раҳимани туғмасга чиқариб қўйди. Нуқул бир гапни таролайверади бир айби борки туғмаяпти деяверарди. Кўп йиллардан бери дардларини ич-ичига ютиб келаётган Раҳима охири ҳомиладор ҳам бўлди. Бу хушхабарни эшитган Отабек ота бўлишини билиб боши кўкларга етди. Кундан кунга Раҳимага эьтибор бериб уни яхшилаб парваришлай бошлади. Бир бахона тополмай ҳадеб фарзандни пеш қилаётган қайнона келинининг хомиладор эканлигини эшитиб таби суст бўлиб қолди. У нима қилиб бўлса ҳам бу болани йўқ қилишга уринарди. Оғир-оғир ишларни атайлаб Раҳимага юклаб қўяверди. Гулюзнинг бўш вақти дугоналари билан базмларда ва тунги барларда ўтарди. Раҳима -- Синглим мана бу тўшакларни илтимос уйга олиб кириб беринг деганди Гулюз -- Кенайи сиз менга иш бюряпсизми? керак бўлса ўзингиз олиб кириб қўяверинг бировга юклаб қўймасдан деди ўшқириб. Раҳима ҳар куни ҳатто оддий аёллар ҳам қилмайдиган ишларни қиладиган бўлди. Раҳима қайнонасига индамай у бюрган ишларни ситқидилдан қилаверди. Муяссар опа ўйлаган режалар аста секин чипакка чиқаверди. Нихоят хомиланинг тўққизинчи ойи ҳам ўртасига етди. Бирдан кир юваётганида Раҳимани дарди тутиб қолди. Бундан ташвишланган Муяссар қайнона уни баттар қийнай бошлади. –Бўлақолинг келинпошша ҳадемай Гулюзга совчилвр келиб қолади ерда сочилиб ётган кирларни тезроқ ювақолинг деди уни тезлаштириб. Раҳима кирларни ювгани сари яна ҳам кучлироқ дард тута бошлади. Олим ака аёлига келинни дарди бошланди шекилли уни касалхонага олиб борайлик деди ховлиқиб. Ўз эридан қаттиқ чўчиган Муяссар опа Раҳимани касалхонага олиб кетиш тараддудини кўра бошлади. Отабекни ишда эканлигидан фойдаланиб Муяссар опа Раҳимани тўғруқ хонасига олиб кирди. Қулай вазиятдан фойдаланиб Муяссар опа бош шифокор билан тил бириктирди. –Доктор бизнинг хонадонимиз анча бадавлат бу қизнинг бордию кўзи ёриб ўғил фарзанд тўғиб берса бор бойлик ва меьрос шу ялангоёқ қиз қўлига ўтади. Кейин ўғлимнинг бўйнига тузукроқ осилаверади. –Нима қилсангиз қилинг фақат бола тўғилганида уни йўқ қилинг. Бу еридан ташвишланманг фақат ҳеч ким сезиб қолмасин. Раҳиманинг ўзи ва бошқаларга бола ўлик туғилди дейсиз ишни бошлайверинг деди Муяссар опа. Шифокор то ташқарига чиққунига қадар Отабек касалхонага етиб келди. У Отабекни ўз хонасига чақирди. –Аёлингизга оддий туғиш мумкин эмасахвол анча жиддий фақатгина укол таьсирида туғдириб оламиз деб Отабекни ўз хийласига ишонтирди.Майли қандай бўлмасин чақалоқ эсон омон дунёга келса бўлгани.Шифокорлар Раҳимани тўғруқ залига олиб киришди. Раҳима укол таьсирида ҳеч қандай дард чекмай чақалоқни дунёга келтирди. Аммо ёрдамчи ҳамшира чақалоқни сездирмасдан ичкарига олиб кирди. Раҳима хушсиз эди. Кўзларини очиб ўзига келишини билади болам болам қани деб чақалоқни сўради. Отабек жим турарди у негадир индамасди ҳа лом лум демасди. Болам қани Отабек ака уни кўрмадингизми? – Раҳима фақат сиз сиқилманг биламан ҳозир сизга жуда оғир аммо боламиз ўлик тугилди. Шифокорларнинг айтишларича бола хомиладорлик пайтингизда қорнингизда ўсмай ва ривожланмайқолибди. Ўзим ўз кўзларим билан уни кўрдим. –Ёлғон гапирманг ҳазиллашманг ахир ҳазилни ёқтирасизку? – Йўқ гапларим рост ишонинг менга ахир шундай вазиятда қандай қилиб хазл қилишим мумкин? –Йўқ бўлиши мумкин эмас. Чидолмайман. Ахир ўз қулоқларим билан уни чинқириғни эшитдимку? Бехуш бўлсам сездимку. Унинг қайноқ нафасини тана хароратини пайқадимку оналик ҳислари алдамайди. Юрагим сезяпти биз қиз фарзандли бўлдик болажоним тирик ўлик бўлиши мумкин эмас мумкин эмас. Ҳа унинг бутун вужуди қайноқ эди ҳа тафтли эди. Сизлар мени алдаяпсизлар. Ахир тушимда раҳматли ойимнинг қўлларида бешик уни тебратиб қизалоғим қиз фарзандли бўлдинг қара худди ўзингни ёшлигинг набирали бўлим дедилар. Ойим мени ҳеч қачон алдамайдилар. –Бўлди ўзингизни қўлга олинг Оллоҳнинг иродаси шу экан энди нима ҳам қиламиз. Ўзингизга ҳеч нарса бўлмай қутилиб олганингизга шукур қилайлик. Ҳали ёшмиз ҳаётимиз олдинда яна Оллоҳ насиб айласа фарзандли бўлиб кетамиз. Нега энди тақдир дунёга келиб улгурмаган боламни менга насиб тортиб олади? Нега энди ҳаёт барчага берган кўз қорачиқни менга қўп кўрди? Болажонимни бағримга сиғдирмади не қилай? Уни бир бор бўлса ҳам бир лахзага бўлса ҳам бағримга босмадим. Босишга имкон бермади бу бешафқат қисмат. Раҳима баттар эзилмасин деб Отабек базўр чидаб тиш қайраб турибди. –Эй тангрим ёшлик пайтларимдан барча синовларингга бардош бериб келяпман ҳеч қачон сенга ношукурлик қилмадим. Ота-онамдан жудо қилдинг чидадим ёлғиз укам уйдан қувиб солди яқинларим уйларига сиғдиришмади. Шунчалар пешонам шўрмиди ҳали туғилиб улгурмаган дунё юзини кўрмаган болагинамни тортиб олдинг айтгин Оллоҳим мен учун аталган яна қандай синовларинг бор? Ахир мен ҳам инсонман мени ҳам ўзинг яратганмисан жон Оллоҳим мени ҳам бахтли яшашга ҳаққим борку. Онажонимни соғиндим қанийди ҳозир энг оғир пайтларда ёнгинамда қаршимда бўлсалар. Юрак бағри эзилган Раҳима ҳар куни боласини сўрар асаблари издан чиқиб, борган сари ўта қаттиқ рухий зўриқиш сабабли ҳаттоки хотираларини ҳам унута бошлади. Ҳали бешик тебратиб унинг ичида бола бор деб алла айтар бир ердан қимирламасдан ҳеч кимни тингламай қўйди. Кўп шифокорларга кўрсатишди. Улар ҳам Раҳимани касалхонага жойлашиб даволанишини айтишди. Отабек Раҳимани касалхонага жойлаштирди. Ҳар куни унинг холидан хабар олишни канда қилмади. Муяссар опа қулай вазиятдан фойдаланиб ўғлини иккинчи марта уйлантириб қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Уни ўз хузурига чақирди. – Ўғлим энди хотинингдан энди у бутунлай ақлдан озиб бўлган бир умр бутун умр умрингни хазонга айлантириб боришингни четдан жимгина томоша қилиб туролмайман. Сени бошқа бир қизга уйлантириб қўяман. Қиз ҳам тайёр фақатгина у билан кўришиб келсанг бас бор масала ҳам шундан сўнг ҳал бўлади. –Ойижон мен тўғрисини айтсам сиздан бундай ахмоқона гапни кутмагандим ўйлаб гапиряпсизми? Йўқ ҳозир ўзингиз айтган гапларни ўзингиз англаб турибсизми? Ахир аёлим бор бошқа аёл билан қандай яшашим мумкин? Худо сақласин бордию бутун умрга тузалмай қолса ҳам мен фақат у билан бирга қоламан. –Ўғлим сен мени тушунмадинг эрта индин синглингга совчилар келиб қолса ундан сўнг уни узатсак ақли заиф хотининг билан тўй ўтказамизми? Фақат шунинг учун бўлса ташвишланманг ойи . Муяассар опанинг орзусидаги бадавлат хонадондан қизи Гулюзга совчилар келишди. Муяссар опа йигитни сўраб суриштирмай совчиларни насл насабини билмасдан уларнинг таклифига биринчи мартадаёқ розилик берди.Гулюз эса турмуш қуриш ва оилавий ҳаётга ҳали бери тайёр эмасди. Муяссар опанинг розилги билан тўй куни ҳам белгиланди. Тўй деган маросим икки бадавлат хонадонниг қуда андачилик ришталари билан боғланиши билан якунланди. Тўйдан сўнг Гулюзнинг қўлидан ҳеч бир иш келмади. Супир - сидир, қозон – товоқ бозор ўчар унинг учун янгилик бўлди. У тинмай қайнонасидан гап эшитаверди. Устига-устак эри ҳам қандайдир жононларга илакишиб юрган эмиш. Гулюз алам устида қайнонасига бир икки марта гап ҳам қайтарди. Кечагина остонасига меҳмон бўлиб келган келиндан ноўрин гап эшитган қайнона ўғли келганда барчасини айтиб берарди. Куёв эса уйга кириши биланоқ Гулюзни уриб тепкиларди. Қолаверса янги куёв бир тўда гиёхванд кишиларга ўралашиб қолиб энг ашаддий қора дори истеьмол қилувчи инсонга айланиб қолди. Гулюз ҳам роппа роса келин бўлиб тушганидан бир йилдан кейин қайнонасидан тугмас деган гапларни эшита бошлади. Раҳиманинг тақдири айнан унинг бошига ҳам тушди. Кўпдан сўнг Гулюз ҳам ҳомиладор бўлди. Унинг ҳам қайнонаси одатдагидан ҳам кўпроқ иш бюраверди. Хомиладорлик даври ҳам охирланиб тўққизинчи ой анча охирлаб қолди. Гулюзнинг кўзи ёриш пайти келиб уни дард тута бошлади қақшатқич оғриқ унинг бутун танасига тарқалиб бутун вужудини қақшатиб юборди. Аммо бу холатга унинг қайнонаси парво ҳам қилмади.– Ана онангизга қўнғироқ қилинг тўғруқхонага олиб борсинлар деди. Муяссар опа бу гапни эшитиб унинг ўзи қизини касалхонага олиб борди. Шифохонага етиб боргандан кейин ичкаридан шифокор чиқди. Ҳа бу айнан ўша шифокор Раҳимани туғдирган доктор эди. Муяссар опа эсанкираб ҳайрон қолди-да Гулюзни тўғруқ залига олиб кирди. Гулюз анча қийинчилик кўрди. Тўғруқ жараёни эса кўп вақтга чўзилиб кетди. Бош шифокор хайратдан ёқа ушлади. Гулюз фарзандли бўлди. У ўғил бола негадир туғилдию унинг юраги урмади овози ҳам чиқмасди ҳа чақалоқ ўлик тугилибди. Бу оддий хатоми ? Ёки катта хатоми? Йўқ бу холатлар хато эмас . Аксинча қайтар дунё эди. Чунки Гулюзнинг турмуш ўртоғи гиёхванд эди. Шунинг учун чақалоқ бу ёруғ дунёга келмасидан нобуд бўлишига сабаб бўлди. Тақдир чархпалагини кўрингки тирик болани ўлик туғилди деб уни онасидан айирган инсоннинг набираси ҳам нобуд бўлди. Муяссар опа чиндан ҳам худонинг ғазабига учради. Маьшум хабарни эшитган Муяссар опа ўз қилмишидан кўп афсусланди. Оллоҳниг қахрига учраганини бугун англаб етди. Кўпдан кейин пушаймон чекиб ўғли Отабекни олдига чақирди. –Ўғлим сенга анчадан бери бир ҳақиқатни айтмоқчи лекин уни сенга айтишга сира журатим етмаяпти, ўзим қилган хатони тангрим яна ўзимга қайтарди. Бир етимни уволи тутди. У шўрликни бошига солган кунларимни тақдирнинг ўзи яна такрорлади. — Ойи охирги пайтларда сизни умуман тушунолмай қолдим ҳалидан бери нима тўғрисида гапиряпсиз ҳеч англолмай гангиб қолдим? –Ўғлим молу дунёни яхши кўришим мени борган сари яқинларимдан яқин инсонларимдан айирмоқда. Бор бойлик ва меьрос Раҳиманинг дунёга келтирган боласига ўтмасин деб бир кечирилмас гунохга қўл урдим. Чақалоқ дунёга келмасидан аввал бош шифокор билан тил бириктирдим. Унга чақалоқни йўқ қилишини фарзандингиз ўлик туғилди деб айтишини бюрдим. Аввалига у бу ишга рози бўлмади рости шундай қилишдан қўрқди кейин мен бу иш эвазига унга катта миқдорда пул ва зебу зийнат ваъда қилдим.—Нималар деб алжираяпсиз ойи? –Ахир бу бегунох гўдакнинг гунохи нима эди? Биргина шу касофат меъросни деб тирноқни этидан айирдингизми? Агар ўшанда сизни шундай жирканч ишга қўл уришингизни билганимда эди ўша куниёқ бу уйдан бош олиб кетган бўлардим. Шу биргина фарзандни деб дард чекиб Раҳима ҳам эс хушини йуқотди. Эссиз у ўша куни менга фарзандимизни овозини эшитдим оналик ҳисларим алдамайди деганди мен эса бу гапларини азият чеккаётганидан айтяпти деб ҳаёл қилдим. Ана ўшанда Раҳиманинг айтган гапларига қулоқ солишим керак экан.Бу болани биласизми биз Раҳима билан қанчалик муштоқ бўлиб кутган эдик. – Ўғлим мен бахтиқаро гунохкор онангни кечир қилган ишларимдан минг марта пушаймонман. –Ойи энди пушаймон ва тавба тазаррудан ҳеч қандай наф йўқ Сўнгги пушаймон узинга душман деб бекорга айтишмаган. Барибир норасида фарзанд уволи ва Раҳиманинг ахволи ёмонлашгани мени қийнаб юборди. –Айтинг бола қизмиди ё ўғилмиди? – Адашмаган бўлсам чақалоқ қиз эди. Доктор уни меҳрибонлик уйига топшириб бу ишни беркитиман деганди. –Ойи мени адою тамом қилдингиз, энди фарзандим кўз олдимда, мен яшаб юрган дунёда у ҳам яшаяпти, мен нафас олаётган ҳаводан у ҳам нафас олмоқда, юрган йўлларимда юряпти, лекин мен уни танимайман, сочларини силаб бағримга босолмайман, қизалоғим дея эркалолмайман хатто исмини ҳам билмайман. – Айтинг ойи энди мен уни қаерлардан излаб топаман? Раҳимага бу аччиқ ҳақиқатни қандай қилиб айтаман? Фарзандимиз тирик экан, уни онам ўлик тугилди деб биздан ажратган деб қандай тушунтираман? – Ўғлим баьзан ҳаётда ўйламай босилган ҳар бир қадам кишига талайгина муаммолар келтирар экан. Мана Гуюзнинг фарзанди ҳам ҳали туғилмай туриб бу дунёни тарк этди. Оллоҳнинг ғазабига учраган аёлман, лекин баьзида менга бир нарса умид беради. Чақалоқнинг ўнг қоши устида донадек холи бор эди. – Ойи энди мени бу йўлдан қайтаришга уринманг ўз вақтида Раҳимага тушинтирмаганимдан афсусдаман, худо хоҳласа касалхондан соғайиб чиқса бу ердан бош олиб кетиб ҳаётимизни янгиттан бошлаймиз.—Ўғлим бундай дема болажоним қаерга борасан? Ўғлим ҳеч бўлмаса уйдан кетмагин мен барча хатоларимни тушуниб етдим. Отабек шундан сўнг индамай уйни тарк этди. Тўғри касалхонга Раҳиманинг олдига борди. Раҳима даволанаётган хонага киди рўпарасидаги аёлини кўриб юраги бирдан шув этди. Раҳима бери келинг азизим сизга айтадиган мухим гапим бор. – Кимсиз? Кетинг менданнима истайсиз? Бу ердан йуқолинг!Эшитяпсизми бу ердан даф бўлинг! Ҳа боламни олиб кетгани келдингизми? Сизга чақалоғимни бермайман. Болажонимни ҳар куни тортиб оласизлар. Ҳозир ойижоним келадилар. Ойижон тезроқ келинг сизни жуда-жуда соғиндим булар боламни мендан тортиб олмоқчи мени уларга кучим етмайди. Ўзингиз уларни таъзирини бериб қўйинг. –Раҳима бу мен Отабекман эрингизни танимай қолдингизми? Ёлғон гапирманг мени эрим йўқ у аллақачон ўлган бас қилинг бошқа гапирманг чақалоғимни уйғотиб юборасиз. –Алла болажоним ухла ухлагин ойижонинг ва бувижонинг сени ҳеч кимга бериб қўймайди ҳа бериб қўймайди. Отабек Раҳимани шундай ахволда кўриб виждони ўтда ёнди. У секигина ташқарига чиқиб шифокорлар билан гаплашди. –Бобир ака Раҳимани ахволи кундан-кунга ёмонлашиб хотираси бутунлай чалкашиб кетибди. Ҳатто мени ҳам эслай олмаяпти ёстиқ ва сочиқни қучоқлаб уни бола деб алла айтиб ўтирибди. Раҳматли қайнонам анча йил илгари қазо қилганлар. Аммо Раҳима ойим келадилар деяптилар. Бобир ака уни соғайиши учун нима қилиш керак? Яна қанча пайт кутишим керак?
( давоми бор )

Туташ такдирлар 4-кисм - 867713061151
Туташ такдирлар 4-кисм - 867713061407

Комментарии

  • 13 июн 2018 21:15
    Астогфирлох инсоф берсин бундайин айолларга. Давомини хам куйаверинг. Ижодизга омад
  • 13 июн 2018 21:23
    Рахмат ижодингизга омад кулингиз дард курмасин
  • 13 июн 2018 22:29
    Ижодингизга омад!
  • 13 июн 2018 22:32
    :'(:'(:'(:'(
  • 13 июн 2018 22:53
    Фарзандсизлик йомон бу хаетда яшаш
  • 13 июн 2018 23:03
    Йигламай укимасликнинг иложи йук..Дунеда шунакаям кайнона буладими..Нахотки хамма нарсани пул билан улчаса..Оллохимнинг Рахимага яна канча жабру ситамлари бор  бор экан..Узинг шифо бер Хайотга кайтар Яратган Парвардигорим..Муалифга ташаккурларим. Укиб юракларим эзилиб кетяпди. Давомини кутамиз..:'(:'(:'(:'(
  • 13 июн 2018 23:11
    Астагфруллох астагфруллох товба товба шунчаликка бормаса инсон зоти ,илтимос тукима хикоя денгизлар юрагим эзилип кетди
  • 14 июн 2018 01:19
    Салом давомини кутяпмиз ижодизга омад
  • 14 июн 2018 04:39
    Давомини кутобмиз!!!!!
  • 14 июн 2018 09:57
    Угил кул кутарса отага         Киз кулок солмайди онага                                           Ким хор килди ким зор болага                                          Киёмат якинми дейманда деб айтганди бир хофиз
  • 14 июн 2018 21:46
    Давомини кутябмиз! Xайит муборак опажон!