Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,

____Бир-бирин десинлар қуёшим ойим.
____Дилдаги ўтинчим, тингла Худойим,
____Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
____Mайли соч оқарсин, киприк қошгача,
____Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача, ____Барибир покиза турмуш бошқача,
____Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
____Айрилиқ, дилларга ғам-қайғу солар,
____Меҳр ва оқибат буткул йўқолар,
____Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар,
____Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!! ____Эй Аллоҳ, йўл кўрсат, қалбларимиз оч,
____Яхшилик диёнат уруғуни соч,
____Эркаксан, аёлсан жоҳилликдан қоч,
____Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!
____Ёлғизлик – қаритиб эрта сўлдирар,
____Ёлғизлик – дилларни дардга тўлдирар, ____Ёлғизлик – инсонни эрта ўлдирар,
____Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин...!!!

Комментарии