MAKRNING 41 TUYASI

Синглимни узатганимиздан бери туғилиб ўсган уйимизга у билан келишиб, биргаликда борадиган бўлдик. Бу онамга ҳам қулай-да: икки қизини баравар кутади.
— Бугун нима овқат қилдингиз? – сўради синглим кела солиб.
— Палов. Сенга ҳам озгина бериб юбораман.
— Озгина эмас, кўпгина бериб юборсангиз ҳам майли. Қўшимчасига сомса пиширсак бўларди. Опа, сиз салатга устасиз-ку, тайёрлаб беринг, уйга олиб кетаман.
— Намунча? Опангни доим бир коса овқат билан жўнатаман-ку?!
— Овсиним икки болали бўлишига қарамай, ҳар уйига борганида қўш тоғора билан келади, – деди синглим бўшашиб. Бир оз туриб эса укамнинг қўлига пул тутқазиб: “Дўкондан ширинлик ва сок олиб келиб бер”, деди ва уларни ҳам “кетар халта”сининг ёнига қўшди. Шу бўлди-ю, синглимни келинлик уйига сафарга жўнатгандек бир машина егулик билан кузатадиган бўлдик. Қудахола чиройли қилиб айтганда, “орзу-ҳавасли” бўлиб чиққанига онам бечора таслим: унинг қош-қовоғига қараб иш тутишдан чарчамайди. Уйга ярим ойда меҳмон бўлиб бораману на онам, на синглим билан чақчақлақлашиб ўтира оламан. Учаламизнинг ҳам кунимиз ошхонада куймаланиш билан ўтади.
Биринчи макр
Аслида, синглимнинг шундай хонадонга келин бўлишига ўзим сабабчиман. Қўшним “Энг яқин дугонам қиз қидираяпти, совчиликка юравериб, чарчадик”, деганида синглимни тавсия қилгандим. У чиндан ҳам қудахола билан анча қалин. Иккаласининг орасида гап турмаслигидан синглимнинг қандай кийингани-ю, кўча супуришга соат нечада чиққанигача ундан эшитаман. Мўлжалдаги макримни қўшним орқали амалга ошириш мумкинлигини ҳисобга олиб, у билан суҳбатимизни “иссиқ-совуқ”ларга олиб бориб тақадим. “Одамнинг бундай нарсалар комига илиниши ҳеч гап эмас экан. Баъзилар эрини ўзига “иситиш” учун фолбинга борса, баъзилар қайнонасининг тилини “боғлаб” қўяркан. Қандай қилиб дейсизми? Келинлар ҳар уйига борганида онаси овқат бериб юборади-ку, ўшани баъзи ноинсофлар “ўқитиб” қўяркан. Бунақа келинлардан Худо асрасин”, дедим. Қўшним ёқа ушлади. Бу ҳақида дугонасига сўзлаб бергани, келинларининг уйидан келган сархил таомларни паққос тушириб, икки овсин ўртасида норасмий “Ошга марҳамат” мусобақасини уюштирган қудахола эса тилини тишлаб қолгани тез орада аён бўлди.
— Ўзимизга мастава пиширсангиз ҳам бўлади, ойи, ҳеч нарса олиб кетмайман, — деди синглим.
— Нега? – деди ойим ҳайрон бўлиб.
— Қайнонам “Уйингиздан бир томчи сув ҳам олиб келманг”, деб қаттиқ тайинлади. Айтганини қилмасам, жаҳли чиқади.
— Овсининг-чи? – деб сўрадим ҳеч нарсани билмагандек.
— Унга ҳам шундай талаб қўйган, ҳайронман, негадир, тўсатдан ўзгариб қолди.
Иккинчи макр
“Бемалол гаплашиб ўтирадиган кунимиз ҳам бор экан”, деб хурсанд бўлганча суҳбатга берилиб кетдик. Аммо синглимдан эшитадиган гапимиздан кўра, ўн хил таом пиширганимиз маъқул эди. Нима дейди, денг?
— Яқинда ойижонимизнинг туғилган куни. Борарсизлар-а?
— Ҳа, ёдимда. Бисотимдан яхши бир матони ажратиб қўйганман.
— Вой, унингиз бўлмайди! Камида бош-оёқ сарупо қилишингиз керак.
— Ҳа, майли, нима ҳам дердим? Дам олиш кунингда биргаликда бозорга борайлик, бўлмаса, — деб менга юзланди ойим.
— “Чорсу”, “Ипподром”га бориб юрманглар. Менинг қайнонам “бутик”дан кийинади.
— Буниси ошиб тушди-ку! “Бутик”дан бош-оёқ кийим олиш учун қанча пул кераклигини биласанми? – ўзимни тутиб туролмадим.
— Нима қилай? Овсиним қимматбаҳо халат кўриб келибди, ўшани сотиб олмоқчи. “Уйимдагилар бош-оёқ кийим олиб келишади, мен шуни совға қилсам бўлар”, деяпти. Унинг олдида мен ажралиб қоламанми?
— Ота-онанг олиб борадиган матоҳ билан эмас, ақл-заковатинг билан ажралиб тургин. Миянгни ишлатиб кўр, қайнонанг кийимни ош қилиб ичадими? Эрингга “Мен янги келинман, оиламизга ажойиб янги одатни киритмоқчиман. Ҳали кўрасиз, ташаббусим ҳаммага ёқиб, ўз “имиж”имни яратаман. Ойижонимизнинг туғилган кунларини оилавий ресторанда нишонлайлик. Шодиёнамиз унутилмас бўлади. Иккинчидан, ҳаммамиз ҳар ёқдан майда-чуйда кийим-кечаклар совға қилгандан кўра, ўшанга кетадиган пулни ўртага ташлаб, тилла занжир олайлик. Ойижонимнинг дидлари нозик, биз танлаган кўйлак ёқмаслиги мумкин, тилла эса ўлмайдиган мол. Чиройли гулларни қўлларига тутқазиб, табриклар билан бўйинларига тақиб қўйсак, кўнгиллари тоғдек кўтарилади”, дегин.
— Бошқатдан қайтариб юборинг, опа, ёзиб олай. Ёддан айтиб бермасам, эплолмайман, – деди соддадил синглим.
Ойим эса бу режани хом баҳолаб, қудахоланинг туғилган куни учун ҳаракатни бошлади. Озгина вақт ўтиб, синглим билан телефонда гаплашдик. Айтишича, ёзиб олган матнини яхши ёдлабди ва эрига айтиб берибди. Таклифи, тўғрироғи, менинг таклифим ҳаммага бирдек ёқиб, инобатга олинибди. Ресторан харажатларини қисқартиришни хоҳлаган қудахола эса туғилган кунни оилавий ўтказиш, у ерга қудаларни чақиртирмаслик таклифини берибди.
Учинчи макр
Ҳайит айёми арафасида яна қудахоламиз билан зимдан курашишга тўғри келди. Синглимни ҳузурига чақириб: “Овсинингиз уч кун Ҳайит дастурхони ёзиб, “келинсалом” қилиб, меҳмон кутган. Дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб, қўшниларимнинг оғзи ланг очилиб қолган. Қудаларим зап бамаъни одамлар-да, ҳайитликни “доллар”да бергани етмагандек, юмшоқ мебель ҳам совға қилишганди. Болаларим бири биридан кам бўлмасин, дейман. Сизникилар ҳам шунга қараб иш тутишар”, дебди.
— Дадам ва ойимнинг бошларини қотирма. Улар сени тўрт йил “контракт”да ўқитиб, тўртта Ҳайитни ошиғи билан қилиб бериб бўлишган. Ҳозир ҳеч бир келин Ҳайитда меҳмон кутаётгани йўқ. Янги урфга кўра, ҳамма дам олишга кетаяпти. Эрингга айт: “Самарқанддек гўзал шаҳарга кунда юзлаб туристлар келади-ю, мен ўзбекистонлик бўла туриб, бирор марта бормаганман. Кеч бўлса-да, “асал ойи”мизни ўша ерда ўтказиб келайлик”, де. Ўргатдим яна.
Уч кундан кейин синглим билан қўнғироқлашганимда бунга эри рози бўлгани, аммо қайнонаси кўнмаётганини айтди.
— Унда эрингга ҳомиладорлигинг сабаб, уч кун меҳмон кутиб чарчашинг, ҳар бир меҳмонга уч мартадан эгилиб салом бериш ҳозирги ҳолатингга тўғри келмаслигини тушутир, – дедим.
Бу гапдан кейин куёв “Ҳайитда меҳмон кутмайди”, деб туриб олибди. “Мен ҳаммага овоза қилиб, меҳмон чақириб қўйганман, келган одамларни “Келиним Ҳайит қилмайди”, деб қайтарамизми?” деган онасига: “Бундай дейишга уялсангиз, яхшиси, “Келин-куёв Самарқандга кетди” денг. Шунда ҳамманинг ҳаваси келади”, дебди. Шундай қилиб, мен ота-онамни деб ўйлаб топган макрим баҳонасида ёшлар ҳам дам олиб келишди.
Хулоса
Бундай қудаларга икки-учта макру ҳийла билан бас келиш қийин, албатта. Аммо унутмангки, орзу-ҳавас йўлида меҳнат, маблағ ва вақтнинг кўкка совурилишига томошабин бўлиб туриш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас!
МУБИЙНА
Manba: sugdiyona.uz

MAKRNING 41 TUYASI - 812844417454
MAKRNING 41 TUYASI - 812844419502

Комментарии

  • 9 дек 2015 14:28
    Ajoyib gap yoq
  • 9 дек 2015 14:43
    :-):-D;-)
  • 9 дек 2015 14:46
    Qoyil
  • 9 дек 2015 15:10
    :-)
  • 9 дек 2015 15:38
    Zur, utgan yili xayitda onang tabriklawga kelmadi debqaynonam qilgan janjal esimga tuwdi buni uqib
  • 9 дек 2015 16:24
    olloxga wukur bizda unday narsalar yuq
  • 9 дек 2015 16:45
    Каллани ишлатиш керак каллани. Аелдек эсли онгли урни келганда маккор хилкат йук.:-)
  • 9 дек 2015 16:53
    Маладес ку мен турмишга чикканмда сиздака маслахатгуйим бумаганакан афсус:-(
  • 9 дек 2015 16:54
    Худди мани кайнонамни ёзгангга ухшийди
  • 9 дек 2015 17:22
    Худога шукр килишим керак эканда ман . Манда ундака кайнисиним йук. 1 та кайним бор холос.  Хотинимни йулдан урадигон :-P:-P
  • 9 дек 2015 20:00
    Balki xotiniz yo'ldan uradiganlar xilidandir?:-):-P
  • 9 дек 2015 22:33
    Barchangizga fikrlar un minnatdorchilik bildiraman!
    E'tibor un esa tashakkurlar!
    Ayol vafo, sadoqat, muhabbat kabi eng go'zal tuyg-ular timsoli!
    Biroq Uning yana bir xislati borki, bu juda ko'p joyda qo'l keladi: oilasi manfaati un yolg'on va ustakorlikni do'ndirib qo'yadi!
    Bu albatta, yaxshilikka xizmat qilishi lozim, xuddi yuqoridagi voqea kabi!
    Azizlarim, Allohim barchamizdan rozi bo'lsin, amiyn!
  • 10 дек 2015 03:53
    Йук сиз адашдингиз . Уни кулидан ундака гараз ишлар кемайди.
  • 10 дек 2015 05:56
    Man adashmadim. HAZILLASHDIM!
    Ilohim hamish baxtli bo'linglar!
  • 10 дек 2015 09:07
    Agar yana bitta reklama qo'ysez, qaytib gr.ga kirolmaysiz!
  • 10 дек 2015 10:32
    Gr.ga reklama kiritish mnmas, deb yozib qo'yilgan-ku!
    Aslida birinchi reklamezdayoq chorni qilishim kk edi!
  • 10 дек 2015 10:40
    Nima nega?
  • 10 дек 2015 16:04
    Kalla quymovdim, lekin katta janjal buluvdi:-(
  • 10 дек 2015 16:54
    Рахмат сиз хам бахтли булинг