Юракнинг тузулиши

Юрак мускулдан иборат ичи ковак аъзо бўлиб, бутун умр давомида ритмик тарзида қисқариб туради.Соғлом.одам юраги икки нимтадан ўнг ва чап нимтадан иборат. Юракнинг ўнг нимтаси, яъни яримига Венос қонни олиб келувчи веналар қуйилади. Шунинг учун ўнг нимта венос қонли юрак нимтаси деб аталади. Чап нимтага ўпка веналаридан артериял қон келади. Шунинг учун чап юрак нимта артериял қонли юрак деб аталади. Юракнинг хар бир ярими яна иккита камерага: бўлмача ва қоринчага бўлинади. Ўнг бўлма бўшлиқдан иборат бўлиб, олдинги томондая ичи ковак ўсимта ўнг юрак қулоқчаси хосил бўлади. Ўнг бўлмага устки ва
Пастки ковак веналар қуйилади. Уларнинг қуйилиш жойи Веноз синус деб аталади. У бўлманинг бир қисмидир. Ўнг бўлмага веналарнинг умумий қисми бўлган тож синус хам қуйилади. Ўнг бўлма билан чап қоринча ўртасида тешик борки, қон шу тешик орқали» бўлмадан қоринчага ўтади.
Ўнг қоринча чап қоринчадан олдинда ва ўнг томонда етади. Ўнг бўлма билан ўнг қоринча орасида уч тавақали клапан бор. Унинг хар бир тавақаси юрак ички пардасининг бурмасидир. табақаларнинг четларига най иплари бириккан. Буларнинг қарама-қарши томонидаги учлари сўрғичсимон мускулларнинг учларига туташган. Бу мускуллар учта булади ва ўзининг асослари билан юрак бўлмаси деворига ўтиб кетади. Пай иплари ва сўрғичсимон мускуллар қорин ча қисқариб уч тавақали килапин қон босими остида бекилган пайтида клапан тавақаларини ўнг бўлмага очилишидан асрайди. Ўнг қоринчадан ўпка стволи чиқади. Унинг оғзида учта ярим ойсимон клапанлар жойлашган. Улар шаклан чўнтакларга ўхшаш бўлиб, ботиқ томони ўпка стволи йўлига қараб туради. Чап бўлма орқа ва чап томондаа етади. Унинг қулоқчаси юракнинг олдинги юзасида жойлашган. Бу бўлмага 4та ўпка венаси қуйилади. Чап бўлма билан чап қоринча чегарасида ва ўртасида тешик бор. Чап қоринча юрак олдинги-устки юзасини кичикроқ қисмини ва пастки юзасини катта қисмини эгаллайди. Чап бўлмача билан чап қоринча ўртасида икки тавақали клапин бор. Тавақаларнинг четларига юрак пай иплари бириккан. Буларнинг қарама-қарши томондаги учлари иккита юрак сўрғичсимон мускули билан бириккан. Чап қоринчадан аорта қон тешиги бошланади. Унинг оғзида учта хом ярим ойсимон клапин жойлашган.
Юракнинг шакли ва вазияти. Шакли одатда думалоқланиб келган учи пастга,чапга ва олдинга қараб турадиган конусга ўхшайди Юрак бўлмалари билан қоринчалари чеегарасида кўндалангига кетган тож эгатга ўтган бўлса, чап ва ўнг қоринчалар чегарасида узунасига кетган иккита олдинги ва орқа қоринчалараро эгатчалар ўтган. Бу эгатчаларда тож қон томирчалар жойлашган.
Катта ёшли одамда юрак носимметрик жой олган: унинг учдан
икки қисми тананинг чап қксмида, учдан бир қисми ўнгда ётади.
Юракнинг узун ўқи қийшиқ юқоридан пастга, ўнгдан чапга ва орқа дан олдинга қараб боради. Юрак шу ўқи атрофида бироз чапга бурилган бўлади. Шунга кўра ўнг ярими кўпроқ олдинга, чап ярими кўпроқ орқага қараган бўлади. :
Юрак деворининг тузилиши. Юрак деворида учта қават тафовут қилинади ташқи қавати - эпикард, ўрта қават - миокард ва ички қават - эндокард. Юракнинг ташқи қавати -апикард сероз пардадир, серхаракат бўладиган ички аъзоларнинг хаммаси одатда ана шундай парда билан қопланиб туради. Ана шу сероз парда силлиқ ва нам бўлиб, аъзоларнинг ишқаланишини камайтиради. Эпикарднинг асосини юмшоқ бириктирувчи тўқима ташкил этади. Юрак асосида эпикард асл юрак олди халтаси - перикард ўртасида тирқишсимон сероз перикард бўшлиғи жойлашган, у ичкари томондан миаотелий билан қопланган бўлиб, ичида бироз миқдорда сероз суюқлиги бўлади. Шу туфайли юрак барча қўшни аъзоларда ажратилган ва бемалол қисқариб турадиган бўлади.
Юракнкнг ўрта қавати - миокард юрак деворининг асосий массасини хосил қилади. Миокард кўндаланг - тарғил мускул хужайралари кардиомицитлар)дан тузилган. Кардиомицитлариинг иккита
асосий хили аниқланади қисқарувчи типик мускул хужайралари ва юракнинг ўтказувчи тизимини хосил қилувчи атипик юрак миоцитлари. Буларнинг иккаласи хам бирқанча умумий тузилиш белгиларига ва махсус морфафункционал хусусиятларга эга.
Типик мускул хужайралари қисқариш холатини бажаради.Улар тўғри бурчак шаклида бўлиб, узуклиги 50 мкм дан 120 мкм га-ча боради, диаметри 11 мкм билан 17 мкм атрофида бўлади. Хужайранинг марказий қисмида 1-2 та ядроси бор, миофибридлар периферик қисмини эгаллаб туради ва тузилиши сКелетнинг кўндаланг тарғил мускуллари миофибрилларига ўхшайди. Иккита қўшни миоцитлар орасида уларнинг узун ўқига тик жойлашган қўшимча дисклари бор. Булар торгина хужайралараро ковак билан бир-биридан ажралиб турувчи иккита ёндош хужайранинг протоплазматик мембраналаридан юзага келган бўлиб, хужайралар орасида мустахкам алоқа боғлаб туради. Миоцитлар бир-бири билан қўшилиб, қўшимча дисклари ердамида мускул комплекслари еки толаларини хосил килади, булар ингичка толани бириктирувчи тўқима билан бир-биридан ажратиб туради. Қўшни мускул толалари орасидан миокарднинг бир бутун, якка тузулма тариқасида қисқаришини таъминлайдиган анастамозлар(бириктирувчи толалар) ўтади.Юракнинг ўтказувчи тизими атипик мускул хужайрадан иборат мускул толаларининг (Пуркинье толаларидан) хосил қилади. Бу атипик мускул хужайралари қисқарувчан хужайрага қараганда бир мунча йирик, саркаплазмалар бойроқ бўлади-ю лекин миофибриллари камроқ бўлади, уларнинг шу миофибриллари кўп жойда бир-бири билан кесишиб утади. хужайранинг ядроси йирикроқ ва туси очроқдир,
у хамиша хам марказий холатни эгаллайвермайди. Ўтказувчи тизим
толалари қалин нерв толалари чигали билан ўралган.
Утказувчи тизим устки ковак венани оғзида, Пуркинье толалари ва нерв хужайралари бирга тупланиб,синоатриал тугун(Кейт-Флак тугуни) хосил қиладиган жойда бошланади. Шу ердан бу тизим иккита тармоқ бўлиб давом этиб боради. Бу тармоқларнинг бири пастки ковак вена огзига томон йўналса, иккинчиси ўнг бўлма девори бўйлаб бориб, ўнг бўлма билан ўнг қоринча ўртасидан тусиқ яқинида атипик толалар ва нерв хужайранинг иккинчи тўпламини атриовентрикуляр тугун(Ашофф-Товар тугуни)ни хосил қилади. Ана шу тугундан қоринчалар тўсигига Гис тутами чиқиб, хар бир юрак қоринчаси учун ўнг ва чап оёқчаларга бўлинади. Шу ерда дасталарнниг хар бири эндокарднинг тола хамда сўрғичсимон мускулларда тугалланадиган ингичка-ингичка толаларга бўлинади. Шундай қилиб, юрак бўлмалари синоатриал тугун воситасида бир-бири билан богланган бўлса, қоринчалари атриовентрикуляр тугун воситасида бир-бири билан боғлангандир.
Юрак бўлмаларининг мускулатураси қоринчалари мускулатурасидан ажралган: бўлмалар миокарди қоринчалар миокардидан юпқароқ « бўлиши ва қатламлари бошқача жойлашганлиги ' билан фарқ қилади. Юрак қоринчаларининг мускул деворлари анча қалин, шу билан бирга чап қоринча девори ўнг қоринча деворидан қалинроқ, чунки чап қоринча конни бутун тана томирлари орқали юргазиб туриши учун зўр ишни бажаради,ўнг қоринча эса қонни фақат ўпка томирлари орқали ўтказиб туради.
Юрак бўлмалари мускулатураси учта асосий қатламдан: узунасига кетган ташқи қатлам, кўндалангига кетган ўрта қатлам ва яна узунасига кетган ички қатламлардан тузилган. Ички қатлам дасталари клапанларнинг сўрғичсимон мускулларни хосил қилади. Узунасига кетган иккита қатлам - ташқи қатлам билан ички қатлам иккала қоринча учун умумий бўлса, ўрта қатлам хар бир қоринчага
алохида-алохида бўлади.
Юракнинг ички пардаси - эндокард бир талай эластик ва сил-лиқ мускул толалари бўлган бириктирувчи тўқима асосидан ташкил топган. Юрак бўшлиқларининг ичига қараб турадиган юзаси эндотемий билан қопланган. Тавақали ва ярим ойсимон клапанлар эндотемий бурмалари дубликатуралари) бўлиб, уларнинг ичида бириктирувчи тўқима, қон томирлар ва нервлар бор.
Юрак томирлари. юрак ритмик тарзда тинмай қнсқариб турадиган бўлгани учун бошқа аъзоларга қараганда қон билан алохида бир тахлитда таъминланади. У ўнг ва чап тож артерияларидан артериал қон олади. бу артериялар аортадан унинг сўғони сохасида, ярим
ойсимон клапанларнинг четларидан сал пасроқдан бошланади. Қоринчалар систоласи(қисқариши) даврида ярим ойсимон клапанлар бу
артерияларга кириш йулини беркитиб қўяди. Шунга кўра қон юракнинг тож томирларига асосан диостала (бўшалиши) даврида ўтади.
Бу мослама шунинг учун хам мақсадга мувофиқки, систола вақтида
юракнинг ичида бўладиган ўз томирлари босилиб туради ва улардан
қон ўтиши жуда қийин бўлади. Юракнинг тож томирлари тож эгатчаларидан ўтиб, бирмунча майдароқ томирларга шохланади, булар юрак девори бағрида капиллярларга айланади. Шу капиллярлардан қон юракнинг веналарига йиғилади. юрак деворлари томирларидан чиқадиган венос қоннинг асосий массаси тож синуси тизимига йиғилади. Бу синус юракнинг орқа юзасидан тож эгатида етади ва тўғридан-туғри унг булмага очилади. Энг кичик деб аталидган камдан-кам веналаргина тож синусини четлаб ўтиб, ўнг бўлмага мустақил холда қуйилади.
Юракнинг тўқималари хеч тўхтовсиз ва бот-бот кислород келиб туришига мухтождир. Юракнинг қон билан таъминланишида унинг зўр бериб тинмай ишлаб туришига имкон берадиган бир қанча хусусиятлари бор. Юрак артериялари қалин артериаллар тўрини хосил қилади. Майда артериалар орасида кўпинча анастомозлар бўлади, лекин булар доим ишлаб турадими еки фақат маълум шароитларда, масалан, гипоксиа пайтида очиладими, бу маълум эмас. Артериаллаларнинг капилярларга ўтиш жойларида сфинктерсимон мускул қисқичлари бор. Юракдаги капиляр тўр жуда қалин: 1 мм (квадрат бирлик) юрак мускулига 2500 капиляр тўғри келади., Холбуки, 1 мм (куб , бирлик) скелет мускулига 400 та капиляр тўғри келади. Шунга яраша юрак капиляр тўридаги қон хажми юрак массасини 1,6% ташкил этади. Юрак капилярларининг ўтказувчанлиги юқори бўлади. Эндотелий хужайралари орасида 10 мкм гача борадиган тешиклар бўлиши , шунча қулайлик туғдиради.
Юрак қондан бошқа хар қандай аъзога нисбатан кўпроқ кислород олиб туради, лекин кислород талайгина қисмини юрак капиллярларидаги қоннинг тез харакатланиши натижасида олинмай, балки, аввал ишланмай турган капиллярларнинг очилиши хисобига олади.
Юракда томирсиз капилляр дегани мўл-кўл тармоқ борлиги каронар системасининг мардиологик хусусиятларидандир. Мана шу каналлар тармоғи миокарддаги артериал капиляр ва венос томирлар ўзанини юрак бўшлиқлари билан туташтиради. Улар дренаж ролини ўйнайди ва юракнинг озиқланишида иштирок этади. Миокард бағрида анча йирик сикусоидлар булади. Буларга бир қанча капилярлар очилади. Ана I шу нарса ишлаб ўтган қоннинг тез тушиб кетишини таъминлайди. Мана шундай мосламаларнинг хаммаси туфайли юрак қон билан мунтазам таъминланиб туришига қарамай, одам тинч турган вақтда хам тож қон айланиши 100 г юрак массасига 80 мл/мин ни ташкил этади, яъни скелет мускуллардаги қон айланишдан анча,ортиқ бўлади. Юракнинг кислород билан етарлича таъминланмай қолиши ишининг бузилишига ва оғриқ сезилишига олиб келади. Физиологик шароитларда бундай ходисалар юз бермайди. Чунки қонда кислород миқдори камайиб қолган вақтида коронар - томирлар кенгаяди ва юракка кўпроқ қон келиб турадиган бўлиб қолади. Тож қон айланишини идора этилишида юрак мускулидан метаболизмнинг кислород қолган пайтида Ўзгариб колиши асооий ахамиятга эга бўлади, деб хисобланади. Парасимпатик ва симпатик импервациянинг юракда қон айланишига қандай таъсир кўрсатиши узил-кесил аниқланган эмас. Бироқ, парасимпатик таъсирлар каронар томирларни торайтиради, \ симпатик таъсирлар эса уларни кенгайтиради' деган маълумотлар бор. Каронар томирларининг хоссалари ўзгариб қоладиган паталогия _шароитларида" вегетатив нервларининг уларга курсатадиган таъсири сезиларли даражада ўзгариб қолиши мумкин.

Комментарии