КЎЗ ОЛМАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ. Кўриш аъзоси (organon visus) одам ҳаётида уни ташқи муҳит билан алоқасида катта аҳамиятга эга. Кўриш аъзоси кўз косасида жойлашган бўлиб, кўз ва кўзнинг ёрдамчи аъзоларидан иборат. Кўз (oculus) (грекча ophthalmos) кўз олмаси ва кўрув нервидан иборат. Кўз олмаси (bulbus oculi) юмалоқ шаклга эга бўлиб, унда олдинги ва орқа қутблар тафовут қилинади. Олдинги қутб шох парданинг энг чиққан жойига тўғри келса, орқа қутби кўрув нервининг чиқиш соҳасидан четроқда жойлашган. Шу икки нуқтани бирлаштирган чизиқ кўзнинг ташқи ўқи деб аталиб, узунлиги 24 мм. Кўз олмасининг ички ўқи шох парданинг орқа юзасидан тўр пардагача бўлиб, узунлиги 21,75 мм. Кўз олмасининг вертикал ўлчами 23,5 мм, кўндаланги 23,8 мм. Кўзнинг олдинги қутби билан тўр парданинг марказий чуқурчасини боғловчи чизиқ кўзнинг кўрув ўқи деб аталади. Кўз олмаси кўзнинг ички муҳити (олдинги ва орқа камералар суюқлиги, кўз гавҳари, шишасимон тана) ва уни қоплаган уч қават пардадан иборат. Ташқи фиброз парда (tunica fibrosa bulbi) ҳимоя вазифасини бажаради. У икки: олдинги шох ва орқадаги оқлиқ пардадан иборат. Уларнинг ўртасида унча чуқур бўлмаган айланма эгат (sulcus sclerae) бор. Шох парда (сornea) тиниқ бўлиб, соат ойнасига ўхшаш кўринишга эга. Унинг диаметри 12 мм, қалинлиги 1 мм. Унинг оқлиқ пардага қараган чеккаси (limbus corneae) дейилади. Оқлиқ парда (sclera) пишиқ толали бириктирувчи тўқимадан иборат. Унинг орқа томонида кўрув нерви толалари чиқадиган тешиклар бор. Оқлиқ парда билан шох парда чегарасида вена қони билан тўлган тор айланма канал вена синуси (sinus venosus sclerae) ( шлем канали) бор. ¤рта томирли парда (tunica vasculosa bulbi) қон томирларга ва пигментга бой. У оқлиқ пардани бевосита остида жойлашиб, кўрув нерви чиқадиган соҳада унга бирикиб кетади. Томирли парда уч қисмдан: хусусий томирли парда, киприкли тана ва рангдор пардадан иборат. Хусусий томирли парда (сhorioidea) орқа катта соҳани ташкил қилади. У билан оқлиқ парда ўртасида бўшлиқ (spatium perichorioidale) бор. Киприкли тана (corpus ciliare) томирли парданинг қалинлашган қисми бўлиб, шох пардани склерага ўтиш соҳасида айлана шаклида жойлашган. Унинг орқа қисми (orbiculus ciliaris) хусусий томирли пардага ўтиб кетади. Киприкли тананинг олдинги қисми 70 яқин радиар йўналган узунлиги 3 мм бўлган киприкли ўсиқчалар ҳосил қилади. Киприкли тана ичида толалари меридониал, радиар ва айланма йўналишдаги силлиқ мушак толаларидан иборат киприкли мушак жойлашган. Рангдор парда (iris) томирли пардани олдинги қисми. У қалинлиги 0,4 мм бўлган айлана шаклига эга бўлиб, ўртасида кўз қорачиғи бор. Рангдор пардани ташқи қорачиққа қараган ва киприкли танага қараган чеккалари бор. Рангдор пардада пигмент бўлиб, кўзнинг ранги унинг миқдорига боғлиқ. Рангдор парда ичида қорачиқни атрофини ҳалқа шаклида ўраган, қорачиқни торайтирувчи мушак (m. spincter pupillae) ва радиар жойлашган қорачиқни кенгайтирувчи мушак (m. dilatator pupillae) бор. Ички тўр парда (retina) томирли пардани ички томонига ёпишиб туради. Тўр пардада ташқи пигмент қават ва ички тиниқ қават ёки асл тўр парда (retina) тафовут қилинади. Нур сезиш фаолиятига қараб орқа кўрувчи қисми ва олдинги кўр қисмига бўлинади. Бу қисмларнинг бир-бирига ўтиш жойи хусусий томирли пардани киприкли танага ўтиш соҳаси (ora serrata)га тўғри келади. Тўр пардани кўрувчи қисмида нур сезувчи элиментлар таёқчалар ва колбачалар жойлашган. Тўр парданинг орқа қисмида кўз олмасининг тубида офтальмоскоп билан қараганда кўрув нерви диски, унинг марказда эса тўр пардага кираётган тўр парданинг марказий артерияси кўринади. Ундан ташқи томонда орқа қутб соҳасида сариқ доғ ва унинг марказий чуқурчаси кўринади. Марказий чуқурчада фақат колбачалар тўпланган бўлиб, энг яхши кўриш соҳаси ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқда кўз олмаси нисбатан катта бўлиб, бўйлама ўлчами 17,5 , кўндаланг ўлчами эса 16,7 мм. Кўз олмаси бола ҳаётининг биринчи йилида тез ўсади. Шох парда янги туғилган чақалоқда нисбатан кенг ва ясси бўлиб, эгрилиги ҳаёт давомида ўзгармайди. Оқлиқ парда юпқа, ундан томирли парда ҳаво ранг соя бериб кўриниб туради. Томирли пардада рангли модда кам бўлиб, янги туғилган чақалоқнинг кўзи кулранг ёки зангори рангда бўлади. Доимий ранг 2 ёшларда пайдо бўлади. Қорачиқ мушаклари яхши тараққий этмагани учун у тор (1,5-2 мм). Бола 5-6 ёшларга тўлганида қорачиқ кенгаяди, кейинчалик эса торая боради. Киприкли тана янги туғилган чақалоқда кам тараққий этган. Унда бириктирувчи тўқима кам бўлиб, ўсиқлари ингичка. Киприкли мушак юпқа ва қисқа. Янги туғилган чақалоқда тўр парда нисбатан юпқа ва пигмент ҳужайралари кам. Уларда тўр парданинг марказий чуқурчасидан ташқари қисмлари ривожланиши тугалланмаган бўлиб, марказий чуқурча тараққиёти бола ҳаётининг 6 ойларида тугайди. Кўзнинг нур синдирувчи аппарати таркибига шох парда, кўз гавҳари ва шишасимон тана киради. Кўз гавҳари (lens) икки томони қавариқ линзага ўхшайди ва кучли нур синдириш қобилиятига эга. Унинг олдинги юзаси ва олдинги қутби кўз олмасининг орқа камерасига қараган. Орқа юзаси қабариқроқ бўлиб, орқа қутб билан шишасимон танага тегиб туради. Унинг қутбларини қўшиб турувчи узунлиги 4 мм бўлган шартли чизиқ гавҳар ўқи дейилади. Кўз гавҳарининг олдинги ва орқа юзалари қўшилган чеккаси экватор дейилади. Гавҳар моддаси рангсиз, қаттиқ, қон томир ва нервлари йўқ. Унинг ички қисми ўзак, периферик пўстлоқ қисмига нисбатан қаттиқ. Кўз гавҳари ташқи томондан тиниқ, эластик халта билан қопланган бўлиб, циннон бойламлари воситасида киприкли танага бирикади. Шишасимон тана (corpus vitreum) гавҳарнинг орқа томонида жойлашади. У тиниқ, қон томирлар ва нервлари йўқ қуюқ массадан иборат. Кўз гавҳари ботиб турган жойда чуқурча (fossa hyoloidea) бор. Унинг нур синдириш қобилияти кўз олмаси камералари суюқлиги кўрсаткичига яқин. Кўз олмасида шох парда билан рангдор парда ўртасида кўз олмасининг олдинги, рангдор парда билан гавҳар ўртасида кўз олмасининг орқа камералари мавжуд бўлиб, уларда жойлашган камера суюқлиги ҳам нур синдирувчи аппарат таркибига киради. Шох ва рангдор пардаларни ўзаро бириккан жойда олдиги камера тарақсимон бойлам билан чегараланган. Унинг толалари орасида ясси ҳужайралар билан чегараланган (фонтанов) бўшлиғи бўлиб, у орқали суюқлик олдинги камерадан шлем каналига, у ердан олдинги киприкли веналарга оқади. Олдинги ва орқа камералар ўзаро қорачиқ тешиги орқали қўшилади. Орқа камера киприкли белбоғ (циннон бойлами) толалари орасидаги петит канали билан қўшилган. Бу бўшлиқ (spatia zonularia) кўз гавҳари атрофида ҳалқа шаклида ётади. Янги туғилган чақалоқ кўз гавҳари шар шаклида бўлиб, унинг олдинги ва орқа эгриликларининг қалинлиги бир хил. У эластик бўлмай, қаттиқ ўзаги йўқ. Гавҳар халтаси ва циннон бойлами юпқа. Кўз гавҳари бола ҳаётининг биринчи йилида тез ўсади. Кўз олмаси ва унинг ҳосил қилувчи қисмлари бола ҳаётининг биринчи йилида тез ўсиб, кейин секинлашади. Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини ишлатамиз. Учта турли хил савол учта кичик гуруҳга берилади: 1. кўз олмасининг умумий тузилиши ва фиброз парда. 2.Томирли ва тўр парданинг тузилиши. 3. Кўзнинг нур синдирувчи аппаратини тузилиши. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиниб бошқасини ҳатосини тўҒрилайди ва тўлатади. Кимнинг жавоби кам тўҒриланса, у яхши баҳоланади. Кичик гуруҳнинг барча қатнашчиларга бир хил баҳо қўйилади.
AMBULANCE (Tibbiyotga OiD)
:XXX UZ
КЎРИШ АЪЗОСИ.
КЎЗ ОЛМАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ.
Кўриш аъзоси (organon visus) одам ҳаётида уни ташқи муҳит билан алоқасида катта аҳамиятга эга. Кўриш аъзоси кўз косасида жойлашган бўлиб, кўз ва кўзнинг ёрдамчи аъзоларидан иборат.
Кўз (oculus) (грекча ophthalmos) кўз олмаси ва кўрув нервидан иборат.
Кўз олмаси (bulbus oculi) юмалоқ шаклга эга бўлиб, унда олдинги ва орқа қутблар тафовут қилинади. Олдинги қутб шох парданинг энг чиққан жойига тўғри келса, орқа қутби кўрув нервининг чиқиш соҳасидан четроқда жойлашган. Шу икки нуқтани бирлаштирган чизиқ кўзнинг ташқи ўқи деб аталиб, узунлиги 24 мм. Кўз олмасининг ички ўқи шох парданинг орқа юзасидан тўр пардагача бўлиб, узунлиги 21,75 мм. Кўз олмасининг вертикал ўлчами 23,5 мм, кўндаланги 23,8 мм. Кўзнинг олдинги қутби билан тўр парданинг марказий чуқурчасини боғловчи чизиқ кўзнинг кўрув ўқи деб аталади. Кўз олмаси кўзнинг ички муҳити (олдинги ва орқа камералар суюқлиги, кўз гавҳари, шишасимон тана) ва уни қоплаган уч қават пардадан иборат.
Ташқи фиброз парда (tunica fibrosa bulbi) ҳимоя вазифасини бажаради. У икки: олдинги шох ва орқадаги оқлиқ пардадан иборат. Уларнинг ўртасида унча чуқур бўлмаган айланма эгат (sulcus sclerae) бор. Шох парда (сornea) тиниқ бўлиб, соат ойнасига ўхшаш кўринишга эга. Унинг диаметри 12 мм, қалинлиги 1 мм. Унинг оқлиқ пардага қараган чеккаси (limbus corneae) дейилади. Оқлиқ парда (sclera) пишиқ толали бириктирувчи тўқимадан иборат. Унинг орқа томонида кўрув нерви толалари чиқадиган тешиклар бор. Оқлиқ парда билан шох парда чегарасида вена қони билан тўлган тор айланма канал вена синуси (sinus venosus sclerae) ( шлем канали) бор.
¤рта томирли парда (tunica vasculosa bulbi) қон томирларга ва пигментга бой. У оқлиқ пардани бевосита остида жойлашиб, кўрув нерви чиқадиган соҳада унга бирикиб кетади. Томирли парда уч қисмдан: хусусий томирли парда, киприкли тана ва рангдор пардадан иборат. Хусусий томирли парда (сhorioidea) орқа катта соҳани ташкил қилади. У билан оқлиқ парда ўртасида бўшлиқ (spatium perichorioidale) бор. Киприкли тана (corpus ciliare) томирли парданинг қалинлашган қисми бўлиб, шох пардани склерага ўтиш соҳасида айлана шаклида жойлашган. Унинг орқа қисми (orbiculus ciliaris) хусусий томирли пардага ўтиб кетади. Киприкли тананинг олдинги қисми 70 яқин радиар йўналган узунлиги 3 мм бўлган киприкли ўсиқчалар ҳосил қилади. Киприкли тана ичида толалари меридониал, радиар ва айланма йўналишдаги силлиқ мушак толаларидан иборат киприкли мушак жойлашган. Рангдор парда (iris) томирли пардани олдинги қисми. У қалинлиги 0,4 мм бўлган айлана шаклига эга бўлиб, ўртасида кўз қорачиғи бор. Рангдор пардани ташқи қорачиққа қараган ва киприкли танага қараган чеккалари бор. Рангдор пардада пигмент бўлиб, кўзнинг ранги унинг миқдорига боғлиқ. Рангдор парда ичида қорачиқни атрофини ҳалқа шаклида ўраган, қорачиқни торайтирувчи мушак (m. spincter pupillae) ва радиар жойлашган қорачиқни кенгайтирувчи мушак (m. dilatator pupillae) бор.
Ички тўр парда (retina) томирли пардани ички томонига ёпишиб туради. Тўр пардада ташқи пигмент қават ва ички тиниқ қават ёки асл тўр парда (retina) тафовут қилинади. Нур сезиш фаолиятига қараб орқа кўрувчи қисми ва олдинги кўр қисмига бўлинади. Бу қисмларнинг бир-бирига ўтиш жойи хусусий томирли пардани киприкли танага ўтиш соҳаси (ora serrata)га тўғри келади. Тўр пардани кўрувчи қисмида нур сезувчи элиментлар таёқчалар ва колбачалар жойлашган. Тўр парданинг орқа қисмида кўз олмасининг тубида офтальмоскоп билан қараганда кўрув нерви диски, унинг марказда эса тўр пардага кираётган тўр парданинг марказий артерияси кўринади. Ундан ташқи томонда орқа қутб соҳасида сариқ доғ ва унинг марказий чуқурчаси кўринади. Марказий чуқурчада фақат колбачалар тўпланган бўлиб, энг яхши кўриш соҳаси ҳисобланади.
Янги туғилган чақалоқда кўз олмаси нисбатан катта бўлиб, бўйлама ўлчами 17,5 , кўндаланг ўлчами эса 16,7 мм. Кўз олмаси бола ҳаётининг биринчи йилида тез ўсади. Шох парда янги туғилган чақалоқда нисбатан кенг ва ясси бўлиб, эгрилиги ҳаёт давомида ўзгармайди. Оқлиқ парда юпқа, ундан томирли парда ҳаво ранг соя бериб кўриниб туради. Томирли пардада рангли модда кам бўлиб, янги туғилган чақалоқнинг кўзи кулранг ёки зангори рангда бўлади. Доимий ранг 2 ёшларда пайдо бўлади. Қорачиқ мушаклари яхши тараққий этмагани учун у тор (1,5-2 мм). Бола 5-6 ёшларга тўлганида қорачиқ кенгаяди, кейинчалик эса торая боради. Киприкли тана янги туғилган чақалоқда кам тараққий этган. Унда бириктирувчи тўқима кам бўлиб, ўсиқлари ингичка. Киприкли мушак юпқа ва қисқа. Янги туғилган чақалоқда тўр парда нисбатан юпқа ва пигмент ҳужайралари кам. Уларда тўр парданинг марказий чуқурчасидан ташқари қисмлари ривожланиши тугалланмаган бўлиб, марказий чуқурча тараққиёти бола ҳаётининг 6 ойларида тугайди.
Кўзнинг нур синдирувчи аппарати таркибига шох парда, кўз гавҳари ва шишасимон тана киради.
Кўз гавҳари (lens) икки томони қавариқ линзага ўхшайди ва кучли нур синдириш қобилиятига эга. Унинг олдинги юзаси ва олдинги қутби кўз олмасининг орқа камерасига қараган. Орқа юзаси қабариқроқ бўлиб, орқа қутб билан шишасимон танага тегиб туради. Унинг қутбларини қўшиб турувчи узунлиги 4 мм бўлган шартли чизиқ гавҳар ўқи дейилади. Кўз гавҳарининг олдинги ва орқа юзалари қўшилган чеккаси экватор дейилади. Гавҳар моддаси рангсиз, қаттиқ, қон томир ва нервлари йўқ. Унинг ички қисми ўзак, периферик пўстлоқ қисмига нисбатан қаттиқ. Кўз гавҳари ташқи томондан тиниқ, эластик халта билан қопланган бўлиб, циннон бойламлари воситасида киприкли танага бирикади.
Шишасимон тана (corpus vitreum) гавҳарнинг орқа томонида жойлашади. У тиниқ, қон томирлар ва нервлари йўқ қуюқ массадан иборат. Кўз гавҳари ботиб турган жойда чуқурча (fossa hyoloidea) бор. Унинг нур синдириш қобилияти кўз олмаси камералари суюқлиги кўрсаткичига яқин.
Кўз олмасида шох парда билан рангдор парда ўртасида кўз олмасининг олдинги, рангдор парда билан гавҳар ўртасида кўз олмасининг орқа камералари мавжуд бўлиб, уларда жойлашган камера суюқлиги ҳам нур синдирувчи аппарат таркибига киради. Шох ва рангдор пардаларни ўзаро бириккан жойда олдиги камера тарақсимон бойлам билан чегараланган. Унинг толалари орасида ясси ҳужайралар билан чегараланган (фонтанов) бўшлиғи бўлиб, у орқали суюқлик олдинги камерадан шлем каналига, у ердан олдинги киприкли веналарга оқади. Олдинги ва орқа камералар ўзаро қорачиқ тешиги орқали қўшилади. Орқа камера киприкли белбоғ (циннон бойлами) толалари орасидаги петит канали билан қўшилган. Бу бўшлиқ (spatia zonularia) кўз гавҳари атрофида ҳалқа шаклида ётади.
Янги туғилган чақалоқ кўз гавҳари шар шаклида бўлиб, унинг олдинги ва орқа эгриликларининг қалинлиги бир хил. У эластик бўлмай, қаттиқ ўзаги йўқ. Гавҳар халтаси ва циннон бойлами юпқа. Кўз гавҳари бола ҳаётининг биринчи йилида тез ўсади.
Кўз олмаси ва унинг ҳосил қилувчи қисмлари бола ҳаётининг биринчи йилида тез ўсиб, кейин секинлашади.
Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини ишлатамиз. Учта турли хил савол учта кичик гуруҳга берилади: 1. кўз олмасининг умумий тузилиши ва фиброз парда. 2.Томирли ва тўр парданинг тузилиши. 3. Кўзнинг нур синдирувчи аппаратини тузилиши. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиниб бошқасини ҳатосини тўҒрилайди ва тўлатади. Кимнинг жавоби кам тўҒриланса, у яхши баҳоланади. Кичик гуруҳнинг барча қатнашчиларга бир хил баҳо қўйилади.