умумий классификацияси (турлари) қуйида келтирилган: 1. Қалқонсимон безнинг туғма нуқсонлари, 2. Қалқонсимон без жароҳатлари, 3. Қалқонсимон без яллиғланиши: - тиреоидитлар (Хошимото буқоғи), - струмитлар (Ридель буқоғи). 4. Эндемик буқоқ: - диффуз, - тугунли, - аралаш. 5. Спорадик буқоқ: - диффуз, - тугунли, - аралаш. 6. Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги, тиреотоксикоз), 7. Токсик аденома (тугунли токсик буқоқ), 8. Қалқонсимон без ўсмалари: - хавфсиз ўсмалар, - хавфли ўсмалар. Катталашиш даражаси бўйича буқоқ 6 даражадан иборат: • О даража - без кўринмайди ёки пайпаслаганда билинмайди. • I даража - без кўринмайди, пайпаслаганда қўлга сезилади ва ютиш ҳаракатларида кўринади. • II даража - қалқонсимон без ютинганда кўринади ва қўлга яхши уннайди, бироқ бўйин шакли ўзгармаган бўлади. • III даража - без кўздан кечирилганда катталашгани билинади, бўйин шакли ўзгариб, йуғонлашади - «йўғон бўйин». • IV даража - бўйин кўринишини бузиб турадиган аниқ, юзага чиққан буқоқ кўринади. • V даража - ўлчамлари жуда катта бўлган без кўринади, бу даврда без қизилўнгач ёки трахеяни босиб, ютиниш ва нафас олишни қийинлаштириб қўяди. Функционал ћолати бўйича буқоқлар қуйидагиларга бўлинади: • гипертиреоид - қалқонсимон без без функцияси ошган, • эутиреоид - қалқонсимон без без функцияси бузилмаган, • гипотиреоид - қалқонсимон без функцияси пасайган бўлади. Клиникаси ва диагностикаси Эндемик буқоқнинг ҳам, спорадик буқоқнинг ҳам етакчи белгиларидан бири - қалқонсимон безнинг катталашуви ҳисобланади. Без соҳасини кўздан кечириш ва пайпаслаб кўриш қалқонсимон без¬нинг қай даражада катталаш-ганлигини аниқлашга имкон беради. Жойлашувига кўра бўйиннинг олд қисмида, тўш ортида ва тил ости суяги пастида жойлашган буқоқ фарқланади. Кўпчилик беморларда қалқонсимон без фаолияти бузилмаган бўлса-да, буқоқ эндемияси сезиларли бўлган жойлардаги кишиларда касаллик гипо- ёки гипертиреоз белгилари билан ўтиши мумкин. Гипотиреозли беморлар одатда ташқи таъсирловчиларга реакциялари секинлашган, ақлий ва жисмоний иш қобилияти сустлашган бўлади. Беморлар табиатан бўшашган, ланж, совуққа чидамсиз бўлиб қоладилар. Текширув натижалари: брадикардия, рефлексларнинг пасайганлигини аниқлайди. Туғма гипотиреозда, кретинизм белгиларининг авж олиши кузатилиб, жисмоний ҳамда руҳий ривожланишдан кескин орқада қолиш белгилари яққол кўзга ташланади. Симптомлари: беморларда бўйин ҳаракати бирмунча чекланган бўлади, айниқса, ёқа тугмасини қадаётганда ёки юқори ва пастга, ўнг ва чап томонга қилинаётган ҳаракатларда бўйин соҳасида “ўнғайсизлик” сезадилар, қуруқ йўтал бўлади, товуш бўғилади, нафас олиш қийинлашади. Кейинги белгилардан бири трахеомаляция билан боғлиқ бўлиб, трахея ва хиқилдоқда нерв идораси (бошқариши) бузилиб, буқоқнинг муттасил босиб туриши оқибатида трахея деворининг юпқалашиши кузатилади. Нафас олиш жароёнининг бузилиши - тўш ортидаги буқоқнинг кўп учрайдиган белги-ларидан биридир. Аксарият (айниқса тўш ортидаги буқоқда), беморлар танани энгаштирганда бошда оғирлик сезишга шикоят қиладилар. Бундай беморларни кўздан кечирганда бўйин веналарининг кенгайганлигини, кўкрак қафаси деворининг юқори қисми соҳасида ўзига хос “медуза боши” тасвири-ни қайд қилиш мумкин. Нафас олишнингбузилиши “буқоққа хос юрак” каби ўзгаришларга сабаб бўлади. Симпатик нерв тутамларининг эзилиши оқибати-да - Горнер симптоми (птоз, миоз, энофтальм) пайдо бўлишига, эзилган тарафдаги тана ярмида тер ажралишининг кучайишига олиб келади. Тил ости суяги пастида жойлашган буқоқда, хиқилдоқ усти қопқоғи қисилиши оқибатида нафас олиш жароёни бузилади. Айниқса буқоқнинг бир қисми қизилўнгач орқасида жойлашганда ютиш, бошни буриш қийинлашади. Контраст модда (ВаSO4) ёрдамида қилинадиган рентгенологик текширув аберрант буқоқ соҳасида барийнинг ушланиб қолишини, қизилўнгачнинг олдинга томон ёки латерал йўналишда бирмунча сурилганлигини аниқлашга ёрдам беради. Аберрант буқоқ - патологик катталашган қўшимча қалқонсимон без бўлиб, кўпинча хавфли ўсмага айланиши мумкин. Қалқонсимон без саратони (рак) нинг бўйин лимфатик тугунларига берган метастазларини, баъзан аберрант буқоқ билан адаштирилади. Даволаш: унчалик катта бўлмаган диффуз буқоқларда тиреоидин тайинланади. Трахея, қизилўнгач ва қон томирларни босиб ёки четга суриб қўядиган катта диффуз буқоқда қалқонсимон безни қисман ёки субтотал кесиб олиб ташлаш (резекция ёки эктомия) га тўғри келади. Тугунли буқоқларнинг ҳамма турларида (25% гача кузатилилиши мумкин бўлган малигнизацияни ҳисобга олиб), албатта операция қилинади. Бунда қалқонсимон без резекцияси амалга оширилиб, шошилинч гистологик текширув ўтказилади, ҳамда натижага асосланган ҳолда муолажага қўшимча тадбирлар белгиланади. Эндемик буқоқ профилактикасида йод қўшилган ош тузи ишлатиш, санитария-гигиеник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш алоҳида ўрин тутади. Диффуз токсик буќоќ Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги, тиреотоксикоз, тиреотоксик буқоқ) – эндокрин касаллик бўлиб, тиреоид гормонлар секрециясининг ниҳоятда ортиши натижасида пайдо бўлади ва турли аъзолар ҳамда системаларда оғир бузилишлар билан кечади. Этиологияси. Диффуз токсик буқоқнинг келиб чиқиши ҳақида кўп сонли назариялари мавжуд. Юртимизнинг кўпчилик олимлари нейроген назария тарафдорлари ҳисобланадилар ва бу касалликнинг пайдо бўлишида нерв-руҳий шикаст (стресс) нинг етакчи аҳамияти борлигини таъкидлайди-лар. Бу назариянинг асосчиси С. П. Боткин (1884): “Руҳий ҳолатлар - Базедов касаллигининг кечишигагина эмас, балки ривожига ҳам таъсири борлиги шак-шубхасиздир. Кулфат, турли хил йўқотишлар, қўрқув, ғазаб, ваҳима Базедов касаллигига хос симптомларнинг тез, бир неча соат ичида ривожланишига кўп марта сабаб бўлган”,- деб ёзган эди. С. А. Маъсумов, М. С. Астров буқоқ экспедициялари ва кузатувлардан олинган материалларни анализ қилиб, диффуз токсик буқоқ этиологиясида руҳий шикаст (стресс) нинг катта аҳамияти борлигини (40-60% гача) таъкидлаб ўтганлар. Аёллар жинсий аъзолари касалликлари ва гормонал фаолиятининг бузи-лишлари кўп учраши жиҳатидан (33,6%), иккинчи омил ҳисобланади (хомиладорлик ҳайз кўришнинг бузилиши, фарзанд кўриш орзуси бўлгани ҳолда бўйида бўлмаслик, ёлғизлик ва б.). Диффуз токсик буқоқ этиологиясида инфекциянинг аҳамияти катта эмас, бироқ беморларнинг камида 5-6% ўз хасталигини асосан оғир грипп ёки ангина билан боғлайдилар. Диффуз токсик буқоққа мойил қиладиган конституционал ва генетик омиллар - эндокрин система аъзолари фаолияти бузилишлари мавжуд бўлгани ҳолда организмга экзоген омиллар таъсири сабаб бўлиши ҳам исботлаб берилган. Диффуз токсик буқоқли беморларда қонда узоқ муддат таъсир қиладиган стимулятор - LATS аниқланган бўлиб, бу қалқонсимон безга нисбатан специфик антитело вазифасини ўтаб, қалқонсимон безнинг тиреотропин таъсиридаги каби қўзғалишини юзага келтириши маълум бўлган. Организмда Тз ва Т4 тўпланишининг ошиши, тўқималарда оксидли фосфорилланиш жараёнларини бузади, бу ҳол модда алмашинувининг барча турларини бузилишида, марказий нерв системаси, юрак, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятининг издан чиқишида яққол намоён бўлади. Диффуз токсик буқоқ билан, аксарият ҳолларда 20 дан 50 ёшгача аёллар касалланадилар. Бемор аёллар сонининг ва эркакларга нисбати ≈ 10:1. Касалликнинг аёлларда кўп учрашига уларда жинсий безлар ва гипоталамо-гипофизар тизим фаолиятидаги ўзаро нормал муносабатларнинг бирмунча кўп бузилиши сабаб бўлади ва бу қалқонсимон без гормонлари жадал синтез қилиниши билан ўтади. Клиникаси ва диагностикаси. Илмий адабиётларининг гувоҳлик беришича касб-кор нуқтаи назаридан диффуз токсик буқоқ билан кўпроқ ақлий меҳнат ходимлари касалланадилар. Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли тиреотоксикоз билан 3-5 марта камроқ касалланади. Афтидан, бунда бирмунча тинч ва қулай бўлган атроф муҳитнинг (табиий омил¬лар, очиқ ҳавода ишлаш) аҳамияти катта бўлса керак. Тиреотоксикозга хос белгилар токсик буқоқнинг нафақат диффуз гиперплазияси бор турида, балки тугунли (ёки кўп тугунли), аралаш каби патологик турларида хам учрайди. Тиреотоксикознинг ривожланиш даражаси ҳамиша ҳам қалқонсимон безнинг катталашув даражасига боғлиқ бўлавермайди: баъзан без ўлчамлари кичик бўлса ҳам тиреотоксикознинг ривожланиш даражаси юқори, ёки аксинча, без ўлчамлари катта бўлгани билан тиреотоксикоз деярли ривожланмаслиги мумкин. Демак, буқоқ касаллигида қалқонсимон без ҳажмининг катта-кичиклиги клиник белгиларининг оғир-енгиллигига ҳамиша ҳам мувофиқ келавермайди. Кези келганда шуни айтиш керакки, тиреотоксикознинг ривожланиш даражасининг юқорилиги, кўпинча спорадик буқоқда яққолроқ намоён бўлади. Эндемик буқоқда эса, кўпинча қалқонсимон без ҳажмининг катталашган (ёки жуда катта) бўлганлигига қарамай, тиреотоксикоз даражаси пастлиги ёки умуман аниқланмаслиги мумкин. Шу сабабдан, агар спорадик буқоқда операция учун кўрсатма тиреотоксикознинг кучли даражада ривожланиши оқибатида қўйилса, бунинг акси, эндемик буқоқда операция учун кўрсатма кўпинча без ҳажмининг ўта катталашгани сабабли, яқин атрофида жойлашган аъзоларни (қизилўнгач, трахея ва б.) сиқилиши ёки суриб қўйилиши сабабли улар фаолиятининг бузилиши ёинки косметик нуқтаи назардан қўйилади. Тиреотоксикознинг асосий симптомлари нерв ва юрак-қон томирлар системаси томонидан бўладиган ўзгаришлар ҳисобланади. Асаб ва нерв системаси томонидан бўладиган ўзгаришлар: асабийлашиш (ортиқча руҳий қўзғалувчанлик), безовталик, кайфиятнинг дамба-дам ўзгариб туриши, баджаҳллик ва йиғлоқилик каби белгиларда яққол намоён бўлади. Бунга қўшимча, симпатик нерв системаси активлигининг кескин ортиши: кўп терлаш, тананинг барча соҳалари, айниқса қўл бармоқлари тремори (қалтираши) (Мари симптоми) билан ўтади. Юз кўпинча қизариб кетади, бўйин ва кўкрак соҳаси тарқалувчан қизил доғлар билан қопланади. Тана ҳарорати ўзгармайди. Пай рефлекслари сақланган ҳолда ёки гиперкинез кузатилади. Бемор сочлари тўкилади, уларнинг рангги ўзгаради, тирноқлар мўртлашиб, синиши кузатилади. Безовталик, қўрқув, иродасизлик, жонсарак-лик паришонхотирлик ва кўзнинг чақчайиши қайд этилади. Кўпчилик беморларда юрак-қон томирлар системаси томонидан бузи-лишлар: тахикардия (юрак уришининг тезлашиши), аритмия, юрак соҳасида оғриқ хуружи, нафас қисиши, организмда қон айланиши етишмовчилиги эрта муддатларда биринчи ўринга чиқади. 1-тоифадаги беморларда врачлар тиреотоксикознинг нерв-руҳий шакли ҳақида фикр юритсалар, 2-тоифадаги беморларни тиреотоксикознинг юрак-қон томирларида кўпроқ ўзгариши бор беморлар турига киритадилар. Тиреотоксикознинг эрта белгиларига сабабсиз умумий ҳолсизликни киритадилар. Тиреотоксик миопатиянинг бу белгилари метаболизм ёки модда алмашинувининг бузилишларига узвий боғлиқ бўлиб, беморлар кўпинча меъда-ичак системаси фаолиятидаги қуйидаги аниқ юзага чиққан белгиларни қайд этадилар: қоринда оғриқ хуружлари, қайт қилиш, ич кетишга мойиллик, ичнинг бузилиб туриши. Эркакларда жинсий фаолият бирмунча сустлашади, аёлларда эса ҳайз кўриш даври (цикли) бузилади (ҳатто аменореягача), тухумдонлар, бачадон гипоплазияси, кўкрак безлари атрофияси юз бериши мумкин. Бу ўзгаришлар кўпинча бепуштликка сабаб бўлади. Тиреотоксикозда модда алмашинув жараёнларининг кучайиши оқсиллар ва ёғларнинг ортиқча парчаланишига олиб келади, натижада бемор-нинг одатдагидан кўп овқат истеъмол қилишига қарамай, бемор вазнининг камайиши кузатилади. Организмда сув ва электролитлар алмашинувининг бузилиши (диурез ортиши, ташналик, кучли терлаш), меъда ости бези фаолиятининг бузилиши (яширин қандли диабет)га олиб келади. Касаллик ривожланиши жароёнида беморларнинг кўпчилигида бирин-кетин “кўз симптомлари” юзага келади. Кўзнинг ”катталашуви” ёки чақчайиши (экзофтальм) - ретробульбар клетчатканинг шишиши, ўсиб қалинлашуви ёки фиброз тўқима билан қопланиши, модда алмашинувининг бузилиши билан узвий боғлиқ бўлади. Экзофтальм касалликнинг барвақт юзага келадиган, асосий аломатларидан бири ҳисобланади. Дельрампель симптоми - қовоқларнинг катта очилиши ва кўз ёриғининг кенгайиши - лагофтальм деб аталиб, бунинг натижасида рангдор парда билан юқори қовоқ ўртасида йўл-йўл чизиқ пайдо бўлади. Штельваг симптоми - кўзнинг аҳён-аҳёнда пириллаши (очилиб-юмили-ши), кўзга алоҳида ҳаракатсиз ифода беради - “бир нуқтага қадалган нигоҳ” ва кўзнинг шохсимон пардаси сезувчанлигининг пасайиши кузатилади. Грефе симптоми - бемор пастга қараганда юқори қовоқнинг қорачиқ четидан орқада қолиши. Бунда юқори қовоқ билан рангдор парда ўртасида склеранинг оқ йўл-йўл чизиғи қолади. Кохер симптоми - Грефе симптомига қарама-қарши белги бўлиб, юқори-га қаралганда склеранинг худди ўша қисми қовоқнинг нотўғри, тез-тез, қисқариши - “қовоқ қисқариши” натижасида оқ йўл-йўл чизиқ кўринишида юзага чиқади. Мебиус симптоми - яъни яқин масофадан қарай олиш қобилиятининг йўқотилиши (конвергенциянинг бузилиши) дир. Мелихов симптоми - “каҳр-ғазаб билан қараш”. Еллинек симптоми - юқори қовоқ терисининг қорайиши. Розенбах симптоми - қовоқларнинг юмилганда титраши. Зенгер симптоми - қовоқларнинг шишиб чиқиши ва халтасимон оси-либ қолиши. Дальмеди симптоми – “қотиб қолган юз” (амимия). Юз мушаклари тонусининг ортиши натижасида мимик ҳаракатлар тормозланиб, айни вақтда бошқа ҳаракатлар сақланиб қолган бўлади. Тиреотоксикозда юзага келувчи экзофтальмни хавфли экзофтальмдан тафовут қилиш лозим, буни оралиқ мия зарарланиши ва гипофиз олдинги бўлаги тиреоид гормонининг кўп ишлаб чиқарилиши билан боғлайдилар. Хавфли экзофтальм эса асосан ўрта ёшдаги кишиларда кузатилади. У бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин. Кўз олмаси шу даражада чақчайиб қолади-ки, у кўз косасидан бўртиб чиқади. Беморларни орбита (кўз косаси) соҳасидаги кучли оғриқ, диплопия ва кўз ҳаракатларининг чекланиши безовта қилади. Коньюнктивит, кератит борлиги, шоҳ пардада яра ҳосил бўлишига ва парчаланишга мойиллик келтиради. Орбита ичидаги босимнинг ўзгариши, кўрув нервининг тўлиқ атрофиясигача олиб келади. Махсус текширувлар натижалари тиреотоксикознинг оғир турларида асосий модда алмашинувининг 60-70% гача ортиши, баъзи ҳолларда бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Қалқонсимон безнинг йодни сингдириши текширишнинг дастлабки соатларида нормага нисбатан кескин кўтарилади. Беморлар қонида Т3 ва Т4 ҳамда ТТГ миқдори ортади. Биокимёвий таҳлиллар жигар ва буйрак фаолиятини, углевод, ёғ, оқсил ва модда алмашинувининг бошқа турлари бузилганлигини кўрсатади. Қонда эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭОТ) нинг ортиши, лейкопения, лимфоцитоз, гемоглобин ва эритроцитлар миқдорининг пасайиши аниқланади. Сцинтиграфия - изотоп тўпланишининг қандай тақсимланишини кўрса-тади ва диффуз тиреотоксик буқоқ билан тугунли тиреотоксик буқоқ (токсик аденома) орасида дифференциал диагноз ўтказишга имкон беради, бунда изотопнинг маълум бир жойда тўпланиши - “иссиқ тугун” аниқланади. Тиреотоксик буқоқ классификациясида шакли ва катталашув даражаси бўйича юқорида келтирилган турлаш батамом мос келади, аммо тиреотокси-коз белгиларининг юзага чиққанлиги ёки авж олганлиги бўйича қуйидаги 3 тоифага бўлинади: • а) енгил тури; • б) ўртача оғирликдаги; • в) оғир тури. Тиреотоксикознинг енгил турида неврологик белгилар унчалик ифода-ланмаган (арзимаган нарсадан хафа бўлиш, инжиқлик, йиғлоқилик, тез чарчаш) бўлиб, қалқонсимон без катталашган, беморнинг томир уриши бирмунча тезлашган - тахикардия (1 дақиқада 80-100 зарба), қўл ва бармоқ-ларда кучсиз ифодаланган тремор бўлади. Бемор вазни 10 фоизгача камайиши мумкин. Одатда, куннинг иккинчи ярмида беморда меҳнат қилиш қобилия-тининг пасайиши кузатилади. Асосий модда алмашинув 30 фоиздан ошмайди. Ўртача оғирликдаги тиреотоксикоз - марказий нерв системаси фаолиятининг рўй-рост бузилишлари (асабийлашиш, сержаҳллик, инжиқлик йиғлоқилик), тахикардия (1 дақиқада 100-120 зарба), систолик ва диастолик қон босимининг ортиши, юрак чегаралари кенгайиши, юрак етишмовчилиги-нинг келиб чиқиши (Ланг бўйича I даража) билан намоён бўлади. Бемор вазни анча камаяди, яхши овқатланишига қарамасдан озиб кетиш ҳоллари кузатилади, кун давомида меҳнатга лаёқат пасаяди. Асосий модда алмаши-нув жароёни – 60 фоизгача ортади. Тиреотоксикознинг оғир тури - марказий нерв системасининг ўртача оғирликдаги тиреотоксикозга хос бузилишлари билан бир қаторда, мушак системасида кескин сустлик, юрак-қон томирлар системасидаги оғир бузи-лишлар, паренхиматоз аъзоларда дистрофик ўзгаришлар ривожланади. Тахикардия чуқурлашади (1 дақиқада 120 зарбадан ортиқ), аксарият томир уришида аритмия, ҳамда юрак етишмовчилиги (Ланг бўйича II-III даражаси) юзага келади. Асосий модда алмашинув – 60 фоиз ва ундан кўпроққа ортади, бемор ниҳоятда озиб, танасининг вазни кескин камайиб кетади. Меҳнатга лаёқат ва қобилият кўпчилик беморларда батамом йўқолади.
AMBULANCE (Tibbiyotga OiD)
:XXX UZ
Қалқонсимон без касалликлари
умумий классификацияси (турлари) қуйида келтирилган:
1. Қалқонсимон безнинг туғма нуқсонлари,
2. Қалқонсимон без жароҳатлари,
3. Қалқонсимон без яллиғланиши:
- тиреоидитлар (Хошимото буқоғи),
- струмитлар (Ридель буқоғи).
4. Эндемик буқоқ:
- диффуз,
- тугунли,
- аралаш.
5. Спорадик буқоқ:
- диффуз,
- тугунли,
- аралаш.
6. Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги, тиреотоксикоз),
7. Токсик аденома (тугунли токсик буқоқ),
8. Қалқонсимон без ўсмалари:
- хавфсиз ўсмалар,
- хавфли ўсмалар.
Катталашиш даражаси бўйича буқоқ 6 даражадан иборат:
• О даража - без кўринмайди ёки пайпаслаганда билинмайди.
• I даража - без кўринмайди, пайпаслаганда қўлга сезилади ва ютиш ҳаракатларида кўринади.
• II даража - қалқонсимон без ютинганда кўринади ва қўлга яхши уннайди, бироқ бўйин шакли ўзгармаган бўлади.
• III даража - без кўздан кечирилганда катталашгани билинади, бўйин шакли ўзгариб, йуғонлашади - «йўғон бўйин».
• IV даража - бўйин кўринишини бузиб турадиган аниқ, юзага чиққан буқоқ кўринади.
• V даража - ўлчамлари жуда катта бўлган без кўринади, бу даврда без қизилўнгач ёки трахеяни босиб, ютиниш ва нафас олишни қийинлаштириб қўяди.
Функционал ћолати бўйича буқоқлар қуйидагиларга бўлинади:
• гипертиреоид - қалқонсимон без без функцияси ошган,
• эутиреоид - қалқонсимон без без функцияси бузилмаган,
• гипотиреоид - қалқонсимон без функцияси пасайган бўлади.
Клиникаси ва диагностикаси
Эндемик буқоқнинг ҳам, спорадик буқоқнинг ҳам етакчи белгиларидан бири - қалқонсимон безнинг катталашуви ҳисобланади. Без соҳасини кўздан кечириш ва пайпаслаб кўриш қалқонсимон без¬нинг қай даражада катталаш-ганлигини аниқлашга имкон беради.
Жойлашувига кўра бўйиннинг олд қисмида, тўш ортида ва тил ости суяги пастида жойлашган буқоқ фарқланади.
Кўпчилик беморларда қалқонсимон без фаолияти бузилмаган бўлса-да, буқоқ эндемияси сезиларли бўлган жойлардаги кишиларда касаллик гипо- ёки гипертиреоз белгилари билан ўтиши мумкин. Гипотиреозли беморлар одатда ташқи таъсирловчиларга реакциялари секинлашган, ақлий ва жисмоний иш қобилияти сустлашган бўлади. Беморлар табиатан бўшашган, ланж, совуққа чидамсиз бўлиб қоладилар. Текширув натижалари: брадикардия, рефлексларнинг пасайганлигини аниқлайди. Туғма гипотиреозда, кретинизм белгиларининг авж олиши кузатилиб, жисмоний ҳамда руҳий ривожланишдан кескин орқада қолиш белгилари яққол кўзга ташланади.
Симптомлари: беморларда бўйин ҳаракати бирмунча чекланган бўлади, айниқса, ёқа тугмасини қадаётганда ёки юқори ва пастга, ўнг ва чап томонга қилинаётган ҳаракатларда бўйин соҳасида “ўнғайсизлик” сезадилар, қуруқ йўтал бўлади, товуш бўғилади, нафас олиш қийинлашади. Кейинги белгилардан бири трахеомаляция билан боғлиқ бўлиб, трахея ва хиқилдоқда нерв идораси (бошқариши) бузилиб, буқоқнинг муттасил босиб туриши оқибатида трахея деворининг юпқалашиши кузатилади. Нафас олиш жароёнининг бузилиши - тўш ортидаги буқоқнинг кўп учрайдиган белги-ларидан биридир. Аксарият (айниқса тўш ортидаги буқоқда), беморлар танани энгаштирганда бошда оғирлик сезишга шикоят қиладилар. Бундай беморларни кўздан кечирганда бўйин веналарининг кенгайганлигини, кўкрак қафаси деворининг юқори қисми соҳасида ўзига хос “медуза боши” тасвири-ни қайд қилиш мумкин. Нафас олишнингбузилиши “буқоққа хос юрак” каби ўзгаришларга сабаб бўлади. Симпатик нерв тутамларининг эзилиши оқибати-да - Горнер симптоми (птоз, миоз, энофтальм) пайдо бўлишига, эзилган тарафдаги тана ярмида тер ажралишининг кучайишига олиб келади.
Тил ости суяги пастида жойлашган буқоқда, хиқилдоқ усти қопқоғи қисилиши оқибатида нафас олиш жароёни бузилади. Айниқса буқоқнинг бир қисми қизилўнгач орқасида жойлашганда ютиш, бошни буриш қийинлашади. Контраст модда (ВаSO4) ёрдамида қилинадиган рентгенологик текширув аберрант буқоқ соҳасида барийнинг ушланиб қолишини, қизилўнгачнинг олдинга томон ёки латерал йўналишда бирмунча сурилганлигини аниқлашга ёрдам беради.
Аберрант буқоқ - патологик катталашган қўшимча қалқонсимон без бўлиб, кўпинча хавфли ўсмага айланиши мумкин. Қалқонсимон без саратони (рак) нинг бўйин лимфатик тугунларига берган метастазларини, баъзан аберрант буқоқ билан адаштирилади.
Даволаш: унчалик катта бўлмаган диффуз буқоқларда тиреоидин тайинланади. Трахея, қизилўнгач ва қон томирларни босиб ёки четга суриб қўядиган катта диффуз буқоқда қалқонсимон безни қисман ёки субтотал кесиб олиб ташлаш (резекция ёки эктомия) га тўғри келади. Тугунли буқоқларнинг ҳамма турларида (25% гача кузатилилиши мумкин бўлган малигнизацияни ҳисобга олиб), албатта операция қилинади. Бунда қалқонсимон без резекцияси амалга оширилиб, шошилинч гистологик текширув ўтказилади, ҳамда натижага асосланган ҳолда муолажага қўшимча тадбирлар белгиланади. Эндемик буқоқ профилактикасида йод қўшилган ош тузи ишлатиш, санитария-гигиеник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш алоҳида ўрин тутади.
Диффуз токсик буќоќ
Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги, тиреотоксикоз, тиреотоксик буқоқ) – эндокрин касаллик бўлиб, тиреоид гормонлар секрециясининг ниҳоятда ортиши натижасида пайдо бўлади ва турли аъзолар ҳамда системаларда оғир бузилишлар билан кечади.
Этиологияси. Диффуз токсик буқоқнинг келиб чиқиши ҳақида кўп сонли назариялари мавжуд. Юртимизнинг кўпчилик олимлари нейроген назария тарафдорлари ҳисобланадилар ва бу касалликнинг пайдо бўлишида нерв-руҳий шикаст (стресс) нинг етакчи аҳамияти борлигини таъкидлайди-лар. Бу назариянинг асосчиси С. П. Боткин (1884): “Руҳий ҳолатлар - Базедов касаллигининг кечишигагина эмас, балки ривожига ҳам таъсири борлиги шак-шубхасиздир. Кулфат, турли хил йўқотишлар, қўрқув, ғазаб, ваҳима Базедов касаллигига хос симптомларнинг тез, бир неча соат ичида ривожланишига кўп марта сабаб бўлган”,- деб ёзган эди. С. А. Маъсумов, М. С. Астров буқоқ экспедициялари ва кузатувлардан олинган материалларни анализ қилиб, диффуз токсик буқоқ этиологиясида руҳий шикаст (стресс) нинг катта аҳамияти борлигини (40-60% гача) таъкидлаб ўтганлар.
Аёллар жинсий аъзолари касалликлари ва гормонал фаолиятининг бузи-лишлари кўп учраши жиҳатидан (33,6%), иккинчи омил ҳисобланади (хомиладорлик ҳайз кўришнинг бузилиши, фарзанд кўриш орзуси бўлгани ҳолда бўйида бўлмаслик, ёлғизлик ва б.). Диффуз токсик буқоқ этиологиясида инфекциянинг аҳамияти катта эмас, бироқ беморларнинг камида 5-6% ўз хасталигини асосан оғир грипп ёки ангина билан боғлайдилар. Диффуз токсик буқоққа мойил қиладиган конституционал ва генетик омиллар - эндокрин система аъзолари фаолияти бузилишлари мавжуд бўлгани ҳолда организмга экзоген омиллар таъсири сабаб бўлиши ҳам исботлаб берилган. Диффуз токсик буқоқли беморларда қонда узоқ муддат таъсир қиладиган стимулятор - LATS аниқланган бўлиб, бу қалқонсимон безга нисбатан специфик антитело вазифасини ўтаб, қалқонсимон безнинг тиреотропин таъсиридаги каби қўзғалишини юзага келтириши маълум бўлган. Организмда Тз ва Т4 тўпланишининг ошиши, тўқималарда оксидли фосфорилланиш жараёнларини бузади, бу ҳол модда алмашинувининг барча турларини бузилишида, марказий нерв системаси, юрак, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятининг издан чиқишида яққол намоён бўлади.
Диффуз токсик буқоқ билан, аксарият ҳолларда 20 дан 50 ёшгача аёллар касалланадилар. Бемор аёллар сонининг ва эркакларга нисбати ≈ 10:1. Касалликнинг аёлларда кўп учрашига уларда жинсий безлар ва гипоталамо-гипофизар тизим фаолиятидаги ўзаро нормал муносабатларнинг бирмунча кўп бузилиши сабаб бўлади ва бу қалқонсимон без гормонлари жадал синтез қилиниши билан ўтади.
Клиникаси ва диагностикаси. Илмий адабиётларининг гувоҳлик беришича касб-кор нуқтаи назаридан диффуз токсик буқоқ билан кўпроқ ақлий меҳнат ходимлари касалланадилар. Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли тиреотоксикоз билан 3-5 марта камроқ касалланади. Афтидан, бунда бирмунча тинч ва қулай бўлган атроф муҳитнинг (табиий омил¬лар, очиқ ҳавода ишлаш) аҳамияти катта бўлса керак.
Тиреотоксикозга хос белгилар токсик буқоқнинг нафақат диффуз гиперплазияси бор турида, балки тугунли (ёки кўп тугунли), аралаш каби патологик турларида хам учрайди.
Тиреотоксикознинг ривожланиш даражаси ҳамиша ҳам қалқонсимон безнинг катталашув даражасига боғлиқ бўлавермайди: баъзан без ўлчамлари кичик бўлса ҳам тиреотоксикознинг ривожланиш даражаси юқори, ёки аксинча, без ўлчамлари катта бўлгани билан тиреотоксикоз деярли ривожланмаслиги мумкин. Демак, буқоқ касаллигида қалқонсимон без ҳажмининг катта-кичиклиги клиник белгиларининг оғир-енгиллигига ҳамиша ҳам мувофиқ келавермайди. Кези келганда шуни айтиш керакки, тиреотоксикознинг ривожланиш даражасининг юқорилиги, кўпинча спорадик буқоқда яққолроқ намоён бўлади. Эндемик буқоқда эса, кўпинча қалқонсимон без ҳажмининг катталашган (ёки жуда катта) бўлганлигига қарамай, тиреотоксикоз даражаси пастлиги ёки умуман аниқланмаслиги мумкин. Шу сабабдан, агар спорадик буқоқда операция учун кўрсатма тиреотоксикознинг кучли даражада ривожланиши оқибатида қўйилса, бунинг акси, эндемик буқоқда операция учун кўрсатма кўпинча без ҳажмининг ўта катталашгани сабабли, яқин атрофида жойлашган аъзоларни (қизилўнгач, трахея ва б.) сиқилиши ёки суриб қўйилиши сабабли улар фаолиятининг бузилиши ёинки косметик нуқтаи назардан қўйилади.
Тиреотоксикознинг асосий симптомлари нерв ва юрак-қон томирлар системаси томонидан бўладиган ўзгаришлар ҳисобланади. Асаб ва нерв системаси томонидан бўладиган ўзгаришлар: асабийлашиш (ортиқча руҳий қўзғалувчанлик), безовталик, кайфиятнинг дамба-дам ўзгариб туриши, баджаҳллик ва йиғлоқилик каби белгиларда яққол намоён бўлади. Бунга қўшимча, симпатик нерв системаси активлигининг кескин ортиши: кўп терлаш, тананинг барча соҳалари, айниқса қўл бармоқлари тремори (қалтираши) (Мари симптоми) билан ўтади. Юз кўпинча қизариб кетади, бўйин ва кўкрак соҳаси тарқалувчан қизил доғлар билан қопланади. Тана ҳарорати ўзгармайди. Пай рефлекслари сақланган ҳолда ёки гиперкинез кузатилади. Бемор сочлари тўкилади, уларнинг рангги ўзгаради, тирноқлар мўртлашиб, синиши кузатилади. Безовталик, қўрқув, иродасизлик, жонсарак-лик паришонхотирлик ва кўзнинг чақчайиши қайд этилади.
Кўпчилик беморларда юрак-қон томирлар системаси томонидан бузи-лишлар: тахикардия (юрак уришининг тезлашиши), аритмия, юрак соҳасида оғриқ хуружи, нафас қисиши, организмда қон айланиши етишмовчилиги эрта муддатларда биринчи ўринга чиқади.
1-тоифадаги беморларда врачлар тиреотоксикознинг нерв-руҳий шакли ҳақида фикр юритсалар, 2-тоифадаги беморларни тиреотоксикознинг юрак-қон томирларида кўпроқ ўзгариши бор беморлар турига киритадилар.
Тиреотоксикознинг эрта белгиларига сабабсиз умумий ҳолсизликни киритадилар. Тиреотоксик миопатиянинг бу белгилари метаболизм ёки модда алмашинувининг бузилишларига узвий боғлиқ бўлиб, беморлар кўпинча меъда-ичак системаси фаолиятидаги қуйидаги аниқ юзага чиққан белгиларни қайд этадилар: қоринда оғриқ хуружлари, қайт қилиш, ич кетишга мойиллик, ичнинг бузилиб туриши.
Эркакларда жинсий фаолият бирмунча сустлашади, аёлларда эса ҳайз кўриш даври (цикли) бузилади (ҳатто аменореягача), тухумдонлар, бачадон гипоплазияси, кўкрак безлари атрофияси юз бериши мумкин. Бу ўзгаришлар кўпинча бепуштликка сабаб бўлади.
Тиреотоксикозда модда алмашинув жараёнларининг кучайиши оқсиллар ва ёғларнинг ортиқча парчаланишига олиб келади, натижада бемор-нинг одатдагидан кўп овқат истеъмол қилишига қарамай, бемор вазнининг камайиши кузатилади. Организмда сув ва электролитлар алмашинувининг бузилиши (диурез ортиши, ташналик, кучли терлаш), меъда ости бези фаолиятининг бузилиши (яширин қандли диабет)га олиб келади.
Касаллик ривожланиши жароёнида беморларнинг кўпчилигида бирин-кетин “кўз симптомлари” юзага келади. Кўзнинг ”катталашуви” ёки чақчайиши (экзофтальм) - ретробульбар клетчатканинг шишиши, ўсиб қалинлашуви ёки фиброз тўқима билан қопланиши, модда алмашинувининг бузилиши билан узвий боғлиқ бўлади. Экзофтальм касалликнинг барвақт юзага келадиган, асосий аломатларидан бири ҳисобланади.
Дельрампель симптоми - қовоқларнинг катта очилиши ва кўз ёриғининг кенгайиши - лагофтальм деб аталиб, бунинг натижасида рангдор парда билан юқори қовоқ ўртасида йўл-йўл чизиқ пайдо бўлади.
Штельваг симптоми - кўзнинг аҳён-аҳёнда пириллаши (очилиб-юмили-ши), кўзга алоҳида ҳаракатсиз ифода беради - “бир нуқтага қадалган нигоҳ” ва кўзнинг шохсимон пардаси сезувчанлигининг пасайиши кузатилади.
Грефе симптоми - бемор пастга қараганда юқори қовоқнинг қорачиқ четидан орқада қолиши. Бунда юқори қовоқ билан рангдор парда ўртасида склеранинг оқ йўл-йўл чизиғи қолади.
Кохер симптоми - Грефе симптомига қарама-қарши белги бўлиб, юқори-га қаралганда склеранинг худди ўша қисми қовоқнинг нотўғри, тез-тез, қисқариши - “қовоқ қисқариши” натижасида оқ йўл-йўл чизиқ кўринишида юзага чиқади.
Мебиус симптоми - яъни яқин масофадан қарай олиш қобилиятининг йўқотилиши (конвергенциянинг бузилиши) дир.
Мелихов симптоми - “каҳр-ғазаб билан қараш”.
Еллинек симптоми - юқори қовоқ терисининг қорайиши.
Розенбах симптоми - қовоқларнинг юмилганда титраши.
Зенгер симптоми - қовоқларнинг шишиб чиқиши ва халтасимон оси-либ қолиши.
Дальмеди симптоми – “қотиб қолган юз” (амимия). Юз мушаклари тонусининг ортиши натижасида мимик ҳаракатлар тормозланиб, айни вақтда бошқа ҳаракатлар сақланиб қолган бўлади.
Тиреотоксикозда юзага келувчи экзофтальмни хавфли экзофтальмдан тафовут қилиш лозим, буни оралиқ мия зарарланиши ва гипофиз олдинги бўлаги тиреоид гормонининг кўп ишлаб чиқарилиши билан боғлайдилар. Хавфли экзофтальм эса асосан ўрта ёшдаги кишиларда кузатилади. У бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин. Кўз олмаси шу даражада чақчайиб қолади-ки, у кўз косасидан бўртиб чиқади. Беморларни орбита (кўз косаси) соҳасидаги кучли оғриқ, диплопия ва кўз ҳаракатларининг чекланиши безовта қилади. Коньюнктивит, кератит борлиги, шоҳ пардада яра ҳосил бўлишига ва парчаланишга мойиллик келтиради. Орбита ичидаги босимнинг ўзгариши, кўрув нервининг тўлиқ атрофиясигача олиб келади.
Махсус текширувлар натижалари тиреотоксикознинг оғир турларида асосий модда алмашинувининг 60-70% гача ортиши, баъзи ҳолларда бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Қалқонсимон безнинг йодни сингдириши текширишнинг дастлабки соатларида нормага нисбатан кескин кўтарилади. Беморлар қонида Т3 ва Т4 ҳамда ТТГ миқдори ортади. Биокимёвий таҳлиллар жигар ва буйрак фаолиятини, углевод, ёғ, оқсил ва модда алмашинувининг бошқа турлари бузилганлигини кўрсатади. Қонда эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭОТ) нинг ортиши, лейкопения, лимфоцитоз, гемоглобин ва эритроцитлар миқдорининг пасайиши аниқланади.
Сцинтиграфия - изотоп тўпланишининг қандай тақсимланишини кўрса-тади ва диффуз тиреотоксик буқоқ билан тугунли тиреотоксик буқоқ (токсик аденома) орасида дифференциал диагноз ўтказишга имкон беради, бунда изотопнинг маълум бир жойда тўпланиши - “иссиқ тугун” аниқланади.
Тиреотоксик буқоқ классификациясида шакли ва катталашув даражаси бўйича юқорида келтирилган турлаш батамом мос келади, аммо тиреотокси-коз белгиларининг юзага чиққанлиги ёки авж олганлиги бўйича қуйидаги 3 тоифага бўлинади:
• а) енгил тури;
• б) ўртача оғирликдаги;
• в) оғир тури.
Тиреотоксикознинг енгил турида неврологик белгилар унчалик ифода-ланмаган (арзимаган нарсадан хафа бўлиш, инжиқлик, йиғлоқилик, тез чарчаш) бўлиб, қалқонсимон без катталашган, беморнинг томир уриши бирмунча тезлашган - тахикардия (1 дақиқада 80-100 зарба), қўл ва бармоқ-ларда кучсиз ифодаланган тремор бўлади. Бемор вазни 10 фоизгача камайиши мумкин. Одатда, куннинг иккинчи ярмида беморда меҳнат қилиш қобилия-тининг пасайиши кузатилади. Асосий модда алмашинув 30 фоиздан ошмайди.
Ўртача оғирликдаги тиреотоксикоз - марказий нерв системаси фаолиятининг рўй-рост бузилишлари (асабийлашиш, сержаҳллик, инжиқлик йиғлоқилик), тахикардия (1 дақиқада 100-120 зарба), систолик ва диастолик қон босимининг ортиши, юрак чегаралари кенгайиши, юрак етишмовчилиги-нинг келиб чиқиши (Ланг бўйича I даража) билан намоён бўлади. Бемор вазни анча камаяди, яхши овқатланишига қарамасдан озиб кетиш ҳоллари кузатилади, кун давомида меҳнатга лаёқат пасаяди. Асосий модда алмаши-нув жароёни – 60 фоизгача ортади.
Тиреотоксикознинг оғир тури - марказий нерв системасининг ўртача оғирликдаги тиреотоксикозга хос бузилишлари билан бир қаторда, мушак системасида кескин сустлик, юрак-қон томирлар системасидаги оғир бузи-лишлар, паренхиматоз аъзоларда дистрофик ўзгаришлар ривожланади. Тахикардия чуқурлашади (1 дақиқада 120 зарбадан ортиқ), аксарият томир уришида аритмия, ҳамда юрак етишмовчилиги (Ланг бўйича II-III даражаси) юзага келади. Асосий модда алмашинув – 60 фоиз ва ундан кўпроққа ортади, бемор ниҳоятда озиб, танасининг вазни кескин камайиб кетади. Меҳнатга лаёқат ва қобилият кўпчилик беморларда батамом йўқолади.