Бир кафт тупроғингдан, яралган одам. Жумбоғларга бойдир, гўзал бу олам. Бағрингда улғайдик, ҳеч бўлмадик кам. Қиблагоҳим, паноҳим ўзингсан Ватан. Тоғларингда қайнайди меҳр булоғи Ҳатто бизга азиз чўлинг тупроғи. Боболарим топганлар илм ўчоғи, Доим юксакдадир ўзбек байроғи. Дунога келтирдинг, буюк шоирлар, Мадҳингни улуғлаб, битишди ғазал. Ўзга юрт заридан, тупроғинг афзал, Ўзингсан муқаддас, мустақил Ватан. Эзгуликка чорлайди, қалбда иймонинг, Мангуликда барқ урар, тилда достонинг. Менга илҳом бахш этган, шарафли номинг, Ўзингсан муқаддас, мустақил Ватан.