Улардан халос бўлиш мумкинми? Эгнимиздаги либосга кичик бир доғ теккудек бўлса, асабийлашишимиз аниқ. Аммо худди шундай нуқсон танамизда пайдо бўлса-чи? Ҳарқалай “ой юзида ҳам доғлар бор”, деган иборани тасалли билиб, кўнглимиз хотиржам юролмаслигимиз турган гап. Масалан, юз, қўл ва бадандаги пигмент доғларни олайлик. Улар, асосан, терининг офтобдан таъсирланиши натижасида пайдо бўлади. Яъни организм терини турли ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш учун эпидермис ҳужайраларида меланин моддасини фаоллик билан ишлаб чиқара бошлайди. Натижада эса таъбимизни хира қилувчи доғлар вужудга келади. Бугун дунё бўйича теридаги турли доғлардан тахминан 45% фоиз киши азият чекмоқда. Уларнинг аксариятини аёллар ташкил қилади. Табиийки, ушбу косметик нуқсон туфайли кўпчилик ўз гўзаллигига шубҳа билан қарай бошлайди. Бундай пайтда деярли барча аёллар офтобни айбдор санашади. Аммо ишонинг, бунинг сабаби биргина қуёш нурининг зарарли таъсири эмас. Қўлингиз ва юзингиздаги пигмент доғлар кичик бир жароҳат, билиб-билмай қўллаганингиз косметик амалиёт ёхуд организмдаги гормонал ўзгаришлар натижаси бўлиши ҳам мумкин. Буғдойрангмисиз? Унда эҳтиёт бўлинг! Статистик маълумотларга кўра, “оқ-сариқдан келган” аёлларникидан кўра, буғдойранг хотин-қизлар териси пигмент доғларга мойил бўлар экан. Шу боис улардаги қуёш нуридан таъсирланиш натижаси узоқ вақтга қадар кўзга ташланиб туради. Бу ўринда теримизни ҳимояловчи меланин моддаси бизнинг душманимизга айланади. Нега десангиз, унинг фаоллиги сабаб, юз-қўлимизда турли-туман доғлар пайдо бўлади. Одатда, “тери аскарлари”, яъни меланин моддасини ишга солувчи бир неча унсурлар бор, уларнинг асосийси: Антибиотиклар билан узоқ вақт даволаниш. Орал контрацептивлардан фойдаланиш, ҳомиладорлик, гинекологик хасталиклар. Яъни бундай пайтда организмда эстроген гормони ортади ва у терида ўзгаришлар юзага келишига шароит яратади. Жигар касалликлари. Овқат хазм қилиш тизимидаги ўзгаришлар. Асаб касалликлари, доимий стресслар. Шунингдек, организмда С ва В витаминлари етишмаслиги. Одатда, пигмент доғлар кишининг ёшига қараб, турларга ажратилади. Ёшга оид доғлар — “лентиго” кексаликда юз, бўйин, елка ва кафтда кўпроқ юзага келади. Доғларнинг яна бир тури ҳисобланмиш “хлоазма”лар 35 ёшгача бўлган аёллар организмидаги гормонал ўзгаришлар оқибатида пайдо бўлади. Ҳомиладорлар юзидаги жигарранг доғларни ҳам айни турга киритиш мумкин. Аксарият ҳолларда бундай доғлар ҳомиладорликдан кейинги 6 - ой ичида ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Контрацептив воситалар натижасида юзага келган доғлардан эса дори истеъмол қилиш тўхтатилганидан сўнг 1 ҳафта ўтиб халос бўлиш мумкин. Борди-ю, доғлар кутилган муддат келгач ҳам йўқолмаса, гинеколог, терапевт ҳамда эндокринолог шифокорга мурожаат қилиш лозим. Улар аввал ички касалликларни даволаб, шундан сўнггина дерматовенеролог ҳамда косметолог қабулига боришни тавсия этади. Терининг ташқи “душман”лари . Гўзаллик салонидаги турли амалиётлар, масалан, пиллинг, лазер, фото ва биоэпиляция. Жароҳат ёки тирналишлар. Резина ёки синтетик матодан тикилган кийимни доимий кийиш...Офтоб нуридан куйиш, яъни узоқ вақт “SPF” ҳимоясиз юриш. “Душман”ни енгиш Муаммо пайдо бўлгач, аввало, малакали тиббиёт мутахассисига мурожаат қилинг. Чунки бирпасда “оппоққина” бўлишни ваъда қилаётган гўзаллик салонлари ҳар доим ҳам сиз кутган натижани бермайди. Шунинг учун ҳам, биринчи навбатда, доғ келиб чиқишига сабаб бўлган омилни аниқлаш лозим. Дерматокосметолог пигмент нуқсонининг жойлашиши ва шаклига қараб, унинг қандай касалликка алоқадорлиги хусусида хулоса беради. Мутахассисларнинг фикрича, юзнинг бурун ва пешона қисмида учрайдиган доғлар ошқозон-ичак тизими, кўз атрофидагилар эса қалқонсимон без, жигар ва талоқ аъзоларидаги ўзгаришлардан, ёноқдаги симметрик доғлар эса гормонал бузилишлардан дарак беради. Кўпинча, хасталик ичкаридан даволангач, доғлар ёрдамчи эстетик амалиётларнинг аралашувисиз ўз-ўзидан йўқ бўлади. Баъзи ҳолларда эса пигмент доғлар терининг энг устки қаватида жойлашгани боис, косметологик даволаш амалиётини қўллашга тўғри келади. Пигмент доғларга қарши косметологик муолажалар..Кимёвий пиллинг, лазерли коррекция, таркибида С витаминини жамлаган мезотерапия тери ва унинг эпидермис қаватидаги муаммоларни бартараф этишга, фотоқаришнинг олдини олиш ва тери рангини оқартиришга ёрдам беради. Албатта, мазкур муолажаларнинг барчасини бажаришдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Мутахассис юз терисининг кимёвий моддаларга аллергик мойиллиги борми ёки йўқлигини ҳам аниқлайди. Негаки, аллергия туфайли теридаги пигмент доғ янада катталашиши мумкин. Уй шароитида... Пигмент доғлардан азият чекувчи аёлларнинг пардоз воситалари орасида, албатта, оқартириш хусусиятига эга бўлган пиллинг, ниқоблар ҳамда кремлар бўлиши зарур. Бундай косметика таркибига, одатда, гидрохинон, арника, диацетил болдин (болдо ўсимлиги баргларидан олинадиган кучли оқартирувчи таъсирга эга экстракт), С витамини, турли шифобахш ўсимликлар экстракти (гулхайри, ялпиз, лимонўт, бўйимадорон ва бошқалар) киритилади. Уларнинг барчаси теридаги доғларни кетказади. Пилинг ва ниқоблар —ҳафтасига 1-2 марта бажарилади. Бундай усул зарарланган терини кўчириб туширади. Шунингдек, ҳужайраларнинг тикланиш жараёнини тезлаштириб, эпидермис қавати муаммоларсиз битишини таъминлайди. Кремлар — кундалик парвариш учун қўл келади. Доғлардан ҳимояланиш мақсадида уларнинг “SPF” индекслиси ва намлантириш хусусиятига эга бўлган турларидан фойдаланишни маслаҳат берамиз. Гиперпигментация (доғ тушиши)га мойил тери соҳибалари йил давомида ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи воситалардан фойдаланишлари тавсия этилади. Бунинг учун “SPF-15”индексли кремларни танлаш керак. Баҳор ва жазирама ёз кунларида эса “SPF” индекси “30-40”дан кам бўлмаган пардоз воситаларини харид қилганингиз маъқул. Азиз дугоналар, биз ҳамиша, ҳар қандай вазиятда ҳам гўзалмиз! Асосийси, буни унутмасак ва шунга ишонсак бўлгани! Шундай қилайликки, бизнинг чиройимизга ҳеч қандай доғ раҳна сола олмасин! Мақолани олий тоифали шифокор, дерматокосметолог Низом ЖАББОРОВнинг маълумотлари асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.
РАССКАЗЫ, СЛОВА ОТ СЕРДЦИ, ЮМОР.
Пигмент доғлар:
Улардан халос бўлиш мумкинми?
Эгнимиздаги либосга кичик бир доғ теккудек бўлса, асабийлашишимиз аниқ. Аммо худди шундай нуқсон танамизда пайдо бўлса-чи?
Ҳарқалай “ой юзида ҳам доғлар бор”, деган иборани тасалли билиб, кўнглимиз хотиржам юролмаслигимиз турган гап.
Масалан, юз, қўл ва бадандаги пигмент доғларни олайлик.
Улар, асосан, терининг офтобдан таъсирланиши натижасида пайдо бўлади. Яъни организм терини турли ташқи таъсирлардан ҳимоя
қилиш учун эпидермис ҳужайраларида меланин моддасини фаоллик билан ишлаб чиқара бошлайди.
Натижада эса таъбимизни хира қилувчи доғлар вужудга келади.
Бугун дунё бўйича теридаги турли доғлардан тахминан 45% фоиз киши азият чекмоқда. Уларнинг аксариятини аёллар ташкил қилади.
Табиийки, ушбу косметик нуқсон туфайли кўпчилик ўз гўзаллигига шубҳа билан қарай бошлайди. Бундай пайтда деярли барча аёллар
офтобни айбдор санашади. Аммо ишонинг, бунинг сабаби биргина қуёш нурининг зарарли таъсири эмас. Қўлингиз ва юзингиздаги пигмент
доғлар кичик бир жароҳат, билиб-билмай қўллаганингиз косметик амалиёт ёхуд организмдаги гормонал ўзгаришлар натижаси бўлиши
ҳам мумкин.
Буғдойрангмисиз?
Унда эҳтиёт бўлинг!
Статистик маълумотларга кўра, “оқ-сариқдан келган” аёлларникидан кўра, буғдойранг хотин-қизлар териси пигмент доғларга мойил бўлар экан. Шу боис улардаги қуёш нуридан таъсирланиш натижаси узоқ
вақтга қадар кўзга ташланиб туради. Бу ўринда теримизни ҳимояловчи меланин моддаси бизнинг душманимизга айланади.
Нега десангиз, унинг фаоллиги сабаб, юз-қўлимизда турли-туман доғлар пайдо бўлади. Одатда, “тери аскарлари”, яъни меланин моддасини ишга солувчи бир неча унсурлар бор, уларнинг асосийси:
Антибиотиклар билан узоқ вақт даволаниш.
Орал контрацептивлардан фойдаланиш, ҳомиладорлик, гинекологик хасталиклар. Яъни бундай пайтда организмда эстроген гормони ортади ва у терида ўзгаришлар юзага келишига шароит яратади.
Жигар касалликлари.
Овқат хазм қилиш тизимидаги ўзгаришлар.
Асаб касалликлари, доимий стресслар.
Шунингдек, организмда С ва В витаминлари етишмаслиги.
Одатда, пигмент доғлар кишининг ёшига қараб, турларга ажратилади. Ёшга оид доғлар — “лентиго” кексаликда юз, бўйин, елка ва кафтда
кўпроқ юзага келади.
Доғларнинг яна бир тури ҳисобланмиш “хлоазма”лар 35
ёшгача бўлган аёллар организмидаги гормонал ўзгаришлар оқибатида пайдо бўлади.
Ҳомиладорлар юзидаги жигарранг доғларни ҳам айни турга киритиш мумкин. Аксарият ҳолларда бундай доғлар ҳомиладорликдан кейинги
6 - ой ичида ўз-ўзидан йўқолиб кетади.
Контрацептив воситалар натижасида юзага келган доғлардан эса дори
истеъмол қилиш тўхтатилганидан сўнг 1 ҳафта ўтиб халос бўлиш мумкин. Борди-ю, доғлар кутилган муддат келгач ҳам йўқолмаса,
гинеколог, терапевт ҳамда эндокринолог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Улар аввал ички касалликларни даволаб, шундан сўнггина
дерматовенеролог ҳамда косметолог қабулига боришни тавсия этади.
Терининг ташқи “душман”лари .
Гўзаллик салонидаги турли амалиётлар, масалан, пиллинг, лазер,
фото ва биоэпиляция.
Жароҳат ёки тирналишлар.
Резина ёки синтетик матодан тикилган кийимни доимий
кийиш...Офтоб нуридан куйиш, яъни узоқ вақт “SPF” ҳимоясиз
юриш. “Душман”ни енгиш Муаммо пайдо бўлгач, аввало,
малакали тиббиёт мутахассисига мурожаат қилинг.
Чунки бирпасда “оппоққина” бўлишни ваъда қилаётган гўзаллик салонлари ҳар доим ҳам сиз кутган натижани бермайди.
Шунинг учун ҳам, биринчи навбатда, доғ келиб чиқишига сабаб
бўлган омилни аниқлаш лозим.
Дерматокосметолог пигмент нуқсонининг жойлашиши ва шаклига қараб, унинг қандай касалликка алоқадорлиги хусусида хулоса беради.
Мутахассисларнинг фикрича, юзнинг бурун ва пешона қисмида учрайдиган доғлар ошқозон-ичак тизими, кўз атрофидагилар эса
қалқонсимон без, жигар ва талоқ аъзоларидаги ўзгаришлардан,
ёноқдаги симметрик доғлар эса гормонал бузилишлардан
дарак беради.
Кўпинча, хасталик ичкаридан даволангач, доғлар ёрдамчи эстетик амалиётларнинг аралашувисиз ўз-ўзидан йўқ бўлади.
Баъзи ҳолларда эса пигмент доғлар терининг энг устки қаватида жойлашгани боис, косметологик даволаш амалиётини қўллашга тўғри
келади.
Пигмент доғларга қарши косметологик муолажалар..Кимёвий пиллинг, лазерли коррекция, таркибида С витаминини жамлаган мезотерапия тери ва унинг эпидермис қаватидаги муаммоларни бартараф этишга, фотоқаришнинг олдини олиш ва тери рангини оқартиришга ёрдам беради.
Албатта, мазкур муолажаларнинг барчасини бажаришдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Мутахассис юз терисининг кимёвий моддаларга аллергик мойиллиги борми ёки йўқлигини ҳам аниқлайди. Негаки, аллергия туфайли
теридаги пигмент доғ янада катталашиши мумкин.
Уй шароитида...
Пигмент доғлардан азият чекувчи аёлларнинг пардоз воситалари орасида, албатта, оқартириш хусусиятига эга бўлган пиллинг,
ниқоблар ҳамда кремлар бўлиши зарур.
Бундай косметика таркибига, одатда, гидрохинон, арника, диацетил болдин (болдо ўсимлиги баргларидан олинадиган кучли оқартирувчи
таъсирга эга экстракт), С витамини, турли шифобахш ўсимликлар экстракти (гулхайри, ялпиз, лимонўт, бўйимадорон ва бошқалар)
киритилади. Уларнинг барчаси теридаги доғларни кетказади.
Пилинг ва ниқоблар —ҳафтасига 1-2 марта бажарилади.
Бундай усул зарарланган терини кўчириб туширади.
Шунингдек, ҳужайраларнинг тикланиш жараёнини тезлаштириб,
эпидермис қавати муаммоларсиз битишини таъминлайди.
Кремлар — кундалик парвариш учун қўл келади.
Доғлардан ҳимояланиш мақсадида уларнинг “SPF” индекслиси ва намлантириш хусусиятига эга бўлган турларидан фойдаланишни
маслаҳат берамиз.
Гиперпигментация (доғ тушиши)га мойил тери соҳибалари йил давомида
ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи воситалардан фойдаланишлари тавсия этилади.
Бунинг учун “SPF-15”индексли кремларни танлаш керак.
Баҳор ва жазирама ёз кунларида эса “SPF” индекси “30-40”дан кам
бўлмаган пардоз воситаларини харид қилганингиз маъқул.
Азиз дугоналар, биз ҳамиша, ҳар қандай вазиятда ҳам гўзалмиз! Асосийси, буни унутмасак ва шунга ишонсак бўлгани!
Шундай қилайликки, бизнинг чиройимизга ҳеч қандай доғ раҳна
сола олмасин!
Мақолани олий тоифали шифокор, дерматокосметолог
Низом ЖАББОРОВнинг маълумотлари асосида
Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.