ОҒРИҚ...

Аёл мусофир эди. Фақат аёлларгагина иш топиладиган бу шаҳарда у энагалик қилиб пул топарди. Ўз болаларига беролмаётган меҳрини бир етти ёт чақалоққа кўрсатишга мажбурлигидан ичи ачирди...
Начора, ҳаёт курашлардан иборат...
Ишлаган пулларини уйга тийинма-тийин жўнатар, ўзи амал-тақар бегона юртда кун кўрарди. Орзуси ватанда уй олиш, эри- фарзандлари билан бир оила бўлиб яшаш эди.
Ваниҳоят қайтиш соатлари етди. У яшаган оила уни кўзида ёш билан кузатиб қолишди, фарзандларига атаб совғалар беришди. У юртга қайтди.
Афсус, келиб кўргани бошқа манзара бўлди. Икки фарзанди кўпинча онасиникида юриши бежиз эмас экан. Жўнатган пулларига олинган уй эшигини бошқа аёл очди!
Дод деди.
"Менга нимага айтмадинглар?!" деб ҳайқирди.
Кекса онаси унинг палаҳмону саргардон бошини қучоғига олди:
-Болам, алам-аччиқдан ўзга юртда бир нима бўлиб қолшингдан қўрқдим. Худога сол! Аллоҳ ўзи меҳрибон!
Оёқлари узайиб, бўйи чўзилиб, норғуллашаётган болаларига термулди. Яна ортга қайтадими?!
"Йўқ йўқотган умрим, болаларимнинг ёнида бўлмаган соатларимни энди қайтаролмайман, ўзим ҳам қайтмайман!!!" У ўзига шу аҳдни уқтирди.
Ўз юртида бўлсада, ўзга юртдагидан кам машаққатлар чекмади. Тун қоронғусида бозорга кетарди, шом қоронғусида бозордан қайтарди. Ёрилиб кетган кафтлари силаганда болаларининг сочига илашмаслиги учун қўлларига кремлар, дорилар суртарди.
Онаси ҳовлининг бир четини унга васият қилиб қолдирди. Норози бўлаётган акасига қарата эса: "ҳеч йўқ сен унинг ҳаётидаги мард одам бўлгин!" деб ҳовуридан туширди.
Ичи чиқмади. Барибир шаштидан қайтмай харакат қилаверди. Аҳийри бошланғич тўловга яраша пул топиб, давлатдан кредитга уйли бўлди.
Истиҳола қилиб, уялиб турган акасига қарата: Бахтли яшанг, шу менга етади, ҳеч кимни оиласи аччиқ бўлишини истамайман- деди ҳайрлашиш чоғида.
Мана унинг йиллаб орзулаган бошпанаси ҳам бўлди. "Аллоҳга шукр" деди ўзи уйи деворларини силаб.
"Ана энди унинг боши устида том бор, бир амаллаб оҳиригача кредитларини тўлаб олса бўлди!"
Кунлардан бир кун эшик тақиллади. "Мибми, светми, газми?!" деб очди: остонада эри турарди...
Сўзма-сўз ёдлаб юрган аламли сўзларини унутди ё айтгиси келмади.
Эшикнинг овози- қайчидек оҳирги риштани узиб, "қарс" этиб ёпилди...
Сўнгги сўз: бу бир аёлнинг оғриқли ҳикояси.
Айтишига қараганда: собиқ эри эртаси куни онасига уч минг доллар пул қолдириб кетибди...
"Шайтон вас-васачида, аввал ҳаёлимга " бу пул- болаларимга берилган алиментми, ё ўзим жўнатган пулларнинг бир қисмими ёки виждон оғриғини босадиган дорими?! " деган ғалати фикр келди. Кейин ўз-ўзимга "бу Аллоҳ таолонинг бизга жўнатган ризқидан бошқа нарса эмас, алҳамдулиллаҳ" дедим"- дейди ўша аёл каминага ёзган хатида...

Комментарии

  • 20 фев 2020 16:46
    эри бор аёлни мусофир юртларда пул топишга мажбур килган эркакка рахмат инсофсиз
  • 21 фев 2020 16:12
    Ин Ша Аллах
  • 24 фев 2020 06:24
    Умуман тушунмадим хикояни охирига?! Нима сабаб эри келган?
  • 24 фев 2020 19:32
    Бу менга таниш хаетттт оллохим узинг сабр бергин