ҚИЁМАТ КУНИ МАҲКАМАСИ ҚОНУНЛАРИДАН.

▪▪▪▪
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. “(У Кунда, у ерда) махфийлиги бўлмаган делолар, ошкор этиш тақиқланган ҳужжатлар бўлмайди (“ўта махфий”, “конфеденциал”, деган муҳрларсиз): “...ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур” (Исро сураси, 13- оят).
2. Кучайтирилган қўриқчилар кузатуви остида келтирилиш: “Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди”
(Қоф сураси, 21-оят).
3. Зулм, ноҳақлик имконсиз: “...ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман”
(Қоф сураси, 29- оят).
4. Бу ерда сизни ҳимояловчи адвокат, ҳимоячи бўлмайди: “Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)” (Исро сураси, 14-оят).
5. Пора бериш, ўртага воситачи қўйиш имконсиз: “У кунда на мол манфаат берар ва на болалар” (Шуаро сураси, 88-оят).
6. Бошқаларнинг ўхшаш исми шарифлари билан адашиб кетилмайди: “Роббинг унутгувчи бўлмаган” (Марям сураси, 64-оят).
7. Кўрсатмани қўл билан ҳамда нутқ ила қабул қилиб олинади: “Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир” (Ал- Ҳааққаҳ сураси, 19-20-оятлар).
8. Ғоибона, йўқ шахсга хукм қилинмайди: “Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар”
(Йасин сураси, 32-оят).
9. Ҳукм устидан кассация ёки аппеляция тартибидаги шикоятлар бўлмайди, яъни ҳукм ўзгартирилмайди: “Менинг ҳузуримда гап ўзгармас...», деди”, (Қоф сураси, 29- оят).
10. Ёлғон гувоҳлик, “шаҳадатуз зуур” бўлмайди: “Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”, (Йасин сураси, 65-оят).
11. Унутиб қолдирилган иш ҳужжатлари, файллар бўлмайди: “Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир” (Мужодала сураси, 6-оят).
12. Амалларга ўта дақиқ, тўғри тарозулар белгиланган: “Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз”
(Анбиё сураси, 47-оят).

Комментарии

Комментариев нет.