Жавоб: Алҳамдулиллаҳ; Уламолар ҳаж фарз бўлиши учун бир неча шартларни баён қилганлар, агар бир шахсда шу шартлар топилса, унга ҳаж фарз бўлади. Улар бешта: Ислом, ақл, болиғлик, озодлик, қодирлик. Биринчи шарт: Ислом Ислом – яъни мусулмонлик барча ибодатларда шартдир. Кофирнинг ибодати мақбул саналмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Қилган инфоқ-эҳсонлари (Аллоҳ даргоҳида) қабул қилинишидан тўсган нарса фақат уларнинг Аллоҳ ва унинг пайғамбарига иймон келтирмаганларидир…” [Тавба: 54]. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборганларида унга шундай деганлар: “Сиз аҳли китоблардан бўлган бир қавмга бормоқдасиз. Етиб боргач, уларни ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва менинг Аллоҳнинг пайғамбари эканимга гувоҳлик беришга чақиринг. Агар бунда сизга итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини айтинг. Агар бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни фарз қилганини айтинг” (Бухорий ва Муслим ривояти). Демак, кофирни аввало исломни қабул қилишга буюрилади. Исломни қабул қилса, кейин намоз, закот, рўза, ҳаж ва бошқа ибодатларни адо этишга буюрилади. Иккинчи ва учинчи шартлар: Оқил ва болиғ бўлиш Бунга далил шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Уч тоифа инсондан – уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ақлдан озган кимсадан то эс-ҳушига келмагунича ва ёш боладан то балоғатга етгунига қадар қалам кўтарилган (яъни уларга гуноҳ ёзилмайди)” (Абу Довуд ривоят қилган (4403), Албоний “Саҳиҳи Абу Довуд”да саҳиҳ санаган). Ёш болага ҳаж фарз эмас, лекин агар валийси ҳаж қилдирса, унинг ҳажи дуруст бўлади ва болага ҳаж қилганлик савоби ёзилади, унинг валийси ҳам савобга эга бўлади. Бир аёл гўдак боласини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатиб: “Бу учун ҳаж (савоби) борми?”, деб сўраганида: “Ҳа, сенга ҳам ажри бор”, деб жавоб берганлар (Имом Муслим ривояти). Тўртинчи шарт: Озодлик Қулга ҳаж фарз эмас, чунки у хожасининг ҳаққи билан машғулдир. Бешинчи шарт: Қодирлик Аллоҳ таоло айтади: “Йўлига қодир бўлган ҳар бир киши зиммасига Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилиш фарз қилинди” [Оли Имрон: 97]. Йўлга қодирлик ҳам жисмоний, ҳам молиявий қодирликни ўз ичига олади. Жисмоний қодирлик бадан Байтул Ҳаромга бўлган сафар машаққатларини кўтара оладиган соғлом бўлиши демакдир. Молиявий қодирлик эса Байтуллоҳга бориб келишга етадиган нафақага эга бўлиш демакдир. Доимий Фатво Қўмитаси фатвосида (11/30) шундай дейилади: “Ҳаж қилиш учун йўлга қодир бўлиш дегани киши тансиҳат бўлиши, Байтул Ҳаромга етказиб борувчи самолёт, автоулов ёки от-улов каби ҳаракат воситасига ёки уларга тўланадиган чипта ҳақига етарли маблағга эга бўлиши, шунингдек, ҳажга бориб келгунича ўз қарамоғи остидаги кишилар нафақасидан ортиқча ва ўзининг бориб келишига етарли сафар харажатларига эга бўлиши, агар аёл киши бўлса, ёнида эри ё бошқа бирор маҳрами бўлишидир. Маҳрамлик барча сафарлар қатори ҳаж ва умрада ҳам лозимдир”. Байтул Ҳаромга бориб келишга сарфлайдиган маблағи кишининг ўз аслий эҳтиёжларидан, зиммасидаги шаръий нафақаларидан ва қарзлари тўловидан ортиқча маблағ бўлиши шартдир. Бу ердаги қарзлардан мурод одамларнинг ҳақлари билан бир қаторда каффоратлар ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг ҳақлари ҳамдир. Бир киши қарздор бўлса-ю, қўлидаги пули ҳам ҳажга, ҳам қарзини тўлашга етарли бўлмаса, аввал қарзини тўлайди, унга ҳаж фарз бўлмайди. Баъзилар бунинг сабабини қарз берувчининг изн бермаслигига боғлайдилар ва қарздор агар қарз берувчидан изн сўраса ва у изн берса, ҳажга боришининг зарари йўқ, деб ўйлайдилар. Бу фикр тўғри эмас, бунинг асли йўқ. Балки бундаги сабаб зимманинг бандлигидир. Маълумки, агар қарз эгаси қарздорга қарзини узмай туриб ҳажга боришига изн берса ҳам, барибир қарздорнинг зиммаси қарз билан банд ҳолда қолаверади ва бу изн билан унинг зиммасидан қарз соқит бўлиб қолмайди. Шунинг учун ҳам қарздорга: “Аввал қарзингдан қутул, кейин қўлингда қолган маблағинг ҳажга етарли бўлса, ҳажга бор, йўқса сенга ҳаж фарз эмас”, дейилади. Борди-ю қарздор киши қарзи туфайли ҳаж қилолмай вафот этса, у Аллоҳга комил мусулмон ҳолда, зиммасидаги вожибни зое қилмаган ва нуқсонли қилмаган ҳолда йўлиқади. Чунки унга ҳаж фарз бўлмаганди. Фақир кишига закот бериш фарз бўлмагани каби қодир бўлмаган кишига ҳам ҳаж фарз бўлмайди. Аммо, қарзини тўламай туриб ҳажга борса ва қарзидан қутулмай вафот этса, бундай кимсанинг ҳоли хатарлидир. Чунки барча гуноҳи кечириладиган шаҳиддан ҳам қарзи кечирилмай турар экан, энди бошқаларнинг ҳоли қандай бўлсин?! Шаръий нафақалардан мурод эса кишининг исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда ўзига ва аҳли оиласига сарфлайдиган нафақаси каби шариатда белгиланган нафақалардир. Бир киши ўзи ўртаҳол бўлса-ю, ўзини бадавлат кўрсатгиси келиб, бойларга тақлид қилиб, қимматбаҳо автомашина сотиб олса ва ҳажга боришга етарли маблағи қолмаса, бу одам ўша автомашинани сотиб, шунинг пулидан ҳажга сарфлаши ва ўз ҳолига муносиб келадиган машина сотиб олиши вожиб бўлади. Чунки унинг ушбу қимматбаҳо автомашинага сарфлаган пули шаръий нафақа саналмайди, балки бу иши шариат қайтарган исроф жумласига киради. Нафақа деганда то ҳаждан қайтиб келгунича ўзига ва аҳли оиласига етарли миқдорда маблағнинг бўлиши ва қайтганидан кейин ўзининг ва қарамоғидаги кишиларнинг тирикчиликларига кифоя қиларли кўчмас мулк ижараси, ойлик маоши, тижорати каби бирон дастмояси бўлиши кўзда тутилади. Шу боис агар дастмоя камайиши фойда камайишига ва ўзининг ҳамда оиласининг тирикчилигига етарли бўлмай қолишига олиб келса, у ҳолда ўзига ва аҳли оиласига унинг фойдасидан нафақа қилиб турадиган тижоратдаги дастмояси ҳисобидан ҳажга бориши лозим бўлмайди. Доимий Фатво Қўмитасидан (11/36): “Бир кишининг исломий банкда бир миқдор жамғармаси бўлиб, ойлик маошига қўшимча ушбу пулидан келадиган фойдалар билан ўртача ҳаёт кечириб келади. Агар банкдаги жамғармаси ҳисобидан ҳажга борадиган бўлса, бу унинг ойлик киримига таъсир қилиши ва моддий қийинчиликка тушириши маълум бўлса, унга ҳажга бориш фарз бўладими?”, деб сўралди. Қўмита шундай жавоб берди: “Агар ҳолатингиз сиз айтгандай бўлса, шаръий қодирлик топилмагани учун ҳаж қилиш сизга фарз эмас. Аллоҳ таоло: “Йўлига қодир бўлган ҳар бир киши зиммасига Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилиш фарз қилинди” [Оли Имрон: 97] ва “Аллоҳ сизларга бу динда бирон ҳараж-танглик қилмади” [Ҳаж: 78] деган”. Аслий эҳтиёжлардан мурод – инсон ҳаётида кўп эҳтиёжи тушадиган ва усиз қийналиб қоладиган нарсалардир. Масалан, толиби илмнинг керакли китоблари. Биз толиби илмга: “Китобларингни сотиб, пулига ҳаж қил”, деб айтолмаймиз, чунки китоблар талабанинг аслий эҳтиёжларидан. Ёки бўлмаса, кишининг кундалик ҳаётда ишлатадиган автомашинаси ҳам шундай. Биз унга: “Машинангни сотиб, пулига ҳаж қил”, деб айтишимиз тўғри бўлмайди. Аммо бир кишининг иккита машинаси бўлиб, биттаси эҳтиёжига етарли бўлса, иккинчисини сотиб, пулига ҳаж қилиши фарз бўлади. Шунингдек, ҳунарманд киши усиз иши битмайдиган асбоб-ускуналарини сотиб, ҳаж қилмайди. Киракашлик қилиб, оиласини тебратаётган киши автоуловини сотиб, ҳаж қилиши шарт эмас. Аслий эҳтиёжлардан яна бири никоҳ учун керакли харажатлар бўлиб, уйланишга эҳтиёжи бор киши аввал уйланади. Эҳтиёжи бўлмаса, аввал ҳаж қилади. Демак, молиявий қодирликдан мурод қарз тўловларидан ҳамда шаръий нафақалари ва аслий эҳтиёжларидан ортган маблағи ҳаж қилиш учун етарли бўлишидир. Қай бир киши жисмоний ва молиявий жиҳатдан қодир бўлса, унга имкон қадар тезроқ ҳаж қилиш фарз бўлади. Ким ҳам жисмоний, ҳам молиявий жиҳатдан қодир бўлмаса ёки жисмонан қодир бўлса-ю, пули йўқ камбағал бўлса, унга ҳаж қилиш фарз эмас. Энди бир киши молиявий жиҳатдан қодир бўлса-ю, жисмонан қодир бўлмаса, унинг ҳолига қараймиз. Агар тузалишидан умид бўлган касаллик сабабли қодир бўлмаётган бўлса, то тузалгунича кутиб, кейин ҳажга боради. Агар саратон каби тузалишидан умид йўқ касаллик ёки ҳаж қилишга ярамайдиган даражада кексалик каби сабаблар билан қодир бўлмаётган бўлса, бундай киши унинг номидан ҳаж қиладиган бирор кишини ҳажга юбориши фарз бўлади. Жисмонан қодир бўлмасликнинг ўзи молиявий қодир кишидан ҳажни соқит қилмайди. Бунга Имом Бухорий ривоят қилган (1513) қуйидаги ҳадис далил бўлади: Бир аёл: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг бандаларга ҳаж ибодатини фарз қилиши отамнинг туяда ўтиролмайдиган кексалик пайтига тўғри келди. Мен унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?”, деб сўраган эди, у зот: “Ҳа”, дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан у аёлнинг отаси ҳақидаги гапини, яъни жисмонан қодир бўлмаса-да унга ҳаж фарз бўлганини тасдиқладилар. Аёл кишига ҳаж фарз бўлиши учун маҳрами ҳам бирга бўлиши шарт қилинади. Хоҳ фарз, хоҳ нафл ҳаж бўлсин, аёл киши маҳрамсиз сафар қилиши мумкин эмас. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёл киши фақат маҳрами билан сафар қилсин”, деганлар (Бухорий (1862) ва Муслим (1341) ривоятлари). Аёл кишининг маҳрами унинг эри, шунингдек насаб, эмикдошлик ва никоҳ сабабли умрбод маҳрамга айланган қариндошларидир. Опа-сингилнинг ва амма-холанинг эри маҳрам бўлмайди. Айрим аёллар бу масалага енгил қараб, опаси (синглиси) ва унинг эри билан ёки холаси (аммаси) ва унинг эри билан бирга сафар қилади. Бундай қилиш ҳаром. Чунки опа-сингил ва амма-холанинг эри маҳрам эмас, улар билан бирга сафарга чиқиш мумкин эмас. Акс ҳолда, бу аёлнинг ҳажи мабрур бўлмай қолиши хавфи бор. Зеро, мабрур ҳаж ҳар қандай гуноҳдан холи ҳаждир. Бу аёл эса бутун сафари мобайнида то қайтиб келгунича гуноҳ қилиб турган бўлади. Маҳрам эсли-ҳушли ва балоғатга етган киши бўлиши шарт. Чунки маҳрамдан мақсад сафар мобайнида аёл кишини асраб-авайлашдир. Ёш бола билан мажнун буни қилолмайди. Агар аёл кишининг маҳрами бўлмаса ёки маҳрами бўлса ҳам, у билан бирга сафарга чиқолмайдиган бўлса, у аёлга ҳаж қилиш фарз бўлмайди. Эрининг изн бериши аёл кишига ҳаж фарз бўлиши шартларидан эмас. Балки ҳаж фарз бўлиши шартлари топилса, гарчи эри изн бермаса ҳам ҳаж қилиши фарз бўлади. Доимий Фатво Қўмитаси фатвосида (11/20) шундай дейилади: “Қачон қодирлик шартлари тўла топилса, ҳаж фарз бўлади. Эрнинг рухсат бериши бу шартларга кирмайди ва эр хотинини ҳаждан ман қилиши жоиз эмас. Аксинча, эр хотинининг ушбу фарзни адо этишига кўмаклашиши лозим”. Бу фарз ҳажга тааллуқли гапдир. Аммо нафл ҳажга келсак, Ибн Мунзир эр хотинини нафл ҳаждан ман қилишга ҳақли эканига уламолар ижмоси борлигини нақл қилган. Чунки эрнинг ҳаққи хотиннинг зиммасида фарздир, нафл ибодатни деб фарздан кечилмайди (Ал-муғний: 5/35), (Аш-шарҳул мумтиъ: 7/5-28). Валлоҳу аълам.
📖Sαδr (صبر)📖
:Nigina Ibrahimova))
Ҳаж кимларга фарз бўлади?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ;
Уламолар ҳаж фарз бўлиши учун бир неча шартларни баён қилганлар, агар бир шахсда шу шартлар топилса, унга ҳаж фарз бўлади. Улар бешта: Ислом, ақл, болиғлик, озодлик, қодирлик.
Биринчи шарт: Ислом
Ислом – яъни мусулмонлик барча ибодатларда шартдир. Кофирнинг ибодати мақбул саналмайди.
Аллоҳ таоло айтади: “Қилган инфоқ-эҳсонлари (Аллоҳ даргоҳида) қабул қилинишидан тўсган нарса фақат уларнинг Аллоҳ ва унинг пайғамбарига иймон келтирмаганларидир…” [Тавба: 54].
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборганларида унга шундай деганлар: “Сиз аҳли китоблардан бўлган бир қавмга бормоқдасиз. Етиб боргач, уларни ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва менинг Аллоҳнинг пайғамбари эканимга гувоҳлик беришга чақиринг. Агар бунда сизга итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини айтинг. Агар бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни фарз қилганини айтинг” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Демак, кофирни аввало исломни қабул қилишга буюрилади. Исломни қабул қилса, кейин намоз, закот, рўза, ҳаж ва бошқа ибодатларни адо этишга буюрилади.
Иккинчи ва учинчи шартлар: Оқил ва болиғ бўлиш
Бунга далил шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Уч тоифа инсондан – уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ақлдан озган кимсадан то эс-ҳушига келмагунича ва ёш боладан то балоғатга етгунига қадар қалам кўтарилган (яъни уларга гуноҳ ёзилмайди)” (Абу Довуд ривоят қилган (4403), Албоний “Саҳиҳи Абу Довуд”да саҳиҳ санаган).
Ёш болага ҳаж фарз эмас, лекин агар валийси ҳаж қилдирса, унинг ҳажи дуруст бўлади ва болага ҳаж қилганлик савоби ёзилади, унинг валийси ҳам савобга эга бўлади. Бир аёл гўдак боласини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатиб: “Бу учун ҳаж (савоби) борми?”, деб сўраганида: “Ҳа, сенга ҳам ажри бор”, деб жавоб берганлар (Имом Муслим ривояти).
Тўртинчи шарт: Озодлик
Қулга ҳаж фарз эмас, чунки у хожасининг ҳаққи билан машғулдир.
Бешинчи шарт: Қодирлик
Аллоҳ таоло айтади: “Йўлига қодир бўлган ҳар бир киши зиммасига Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилиш фарз қилинди” [Оли Имрон: 97].
Йўлга қодирлик ҳам жисмоний, ҳам молиявий қодирликни ўз ичига олади.
Жисмоний қодирлик бадан Байтул Ҳаромга бўлган сафар машаққатларини кўтара оладиган соғлом бўлиши демакдир.
Молиявий қодирлик эса Байтуллоҳга бориб келишга етадиган нафақага эга бўлиш демакдир.
Доимий Фатво Қўмитаси фатвосида (11/30) шундай дейилади:
“Ҳаж қилиш учун йўлга қодир бўлиш дегани киши тансиҳат бўлиши, Байтул Ҳаромга етказиб борувчи самолёт, автоулов ёки от-улов каби ҳаракат воситасига ёки уларга тўланадиган чипта ҳақига етарли маблағга эга бўлиши, шунингдек, ҳажга бориб келгунича ўз қарамоғи остидаги кишилар нафақасидан ортиқча ва ўзининг бориб келишига етарли сафар харажатларига эга бўлиши, агар аёл киши бўлса, ёнида эри ё бошқа бирор маҳрами бўлишидир. Маҳрамлик барча сафарлар қатори ҳаж ва умрада ҳам лозимдир”.
Байтул Ҳаромга бориб келишга сарфлайдиган маблағи кишининг ўз аслий эҳтиёжларидан, зиммасидаги шаръий нафақаларидан ва қарзлари тўловидан ортиқча маблағ бўлиши шартдир.
Бу ердаги қарзлардан мурод одамларнинг ҳақлари билан бир қаторда каффоратлар ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг ҳақлари ҳамдир.
Бир киши қарздор бўлса-ю, қўлидаги пули ҳам ҳажга, ҳам қарзини тўлашга етарли бўлмаса, аввал қарзини тўлайди, унга ҳаж фарз бўлмайди.
Баъзилар бунинг сабабини қарз берувчининг изн бермаслигига боғлайдилар ва қарздор агар қарз берувчидан изн сўраса ва у изн берса, ҳажга боришининг зарари йўқ, деб ўйлайдилар. Бу фикр тўғри эмас, бунинг асли йўқ. Балки бундаги сабаб зимманинг бандлигидир. Маълумки, агар қарз эгаси қарздорга қарзини узмай туриб ҳажга боришига изн берса ҳам, барибир қарздорнинг зиммаси қарз билан банд ҳолда қолаверади ва бу изн билан унинг зиммасидан қарз соқит бўлиб қолмайди. Шунинг учун ҳам қарздорга: “Аввал қарзингдан қутул, кейин қўлингда қолган маблағинг ҳажга етарли бўлса, ҳажга бор, йўқса сенга ҳаж фарз эмас”, дейилади.
Борди-ю қарздор киши қарзи туфайли ҳаж қилолмай вафот этса, у Аллоҳга комил мусулмон ҳолда, зиммасидаги вожибни зое қилмаган ва нуқсонли қилмаган ҳолда йўлиқади. Чунки унга ҳаж фарз бўлмаганди. Фақир кишига закот бериш фарз бўлмагани каби қодир бўлмаган кишига ҳам ҳаж фарз бўлмайди.
Аммо, қарзини тўламай туриб ҳажга борса ва қарзидан қутулмай вафот этса, бундай кимсанинг ҳоли хатарлидир. Чунки барча гуноҳи кечириладиган шаҳиддан ҳам қарзи кечирилмай турар экан, энди бошқаларнинг ҳоли қандай бўлсин?!
Шаръий нафақалардан мурод эса кишининг исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда ўзига ва аҳли оиласига сарфлайдиган нафақаси каби шариатда белгиланган нафақалардир. Бир киши ўзи ўртаҳол бўлса-ю, ўзини бадавлат кўрсатгиси келиб, бойларга тақлид қилиб, қимматбаҳо автомашина сотиб олса ва ҳажга боришга етарли маблағи қолмаса, бу одам ўша автомашинани сотиб, шунинг пулидан ҳажга сарфлаши ва ўз ҳолига муносиб келадиган машина сотиб олиши вожиб бўлади. Чунки унинг ушбу қимматбаҳо автомашинага сарфлаган пули шаръий нафақа саналмайди, балки бу иши шариат қайтарган исроф жумласига киради.
Нафақа деганда то ҳаждан қайтиб келгунича ўзига ва аҳли оиласига етарли миқдорда маблағнинг бўлиши ва қайтганидан кейин ўзининг ва қарамоғидаги кишиларнинг тирикчиликларига кифоя қиларли кўчмас мулк ижараси, ойлик маоши, тижорати каби бирон дастмояси бўлиши кўзда тутилади.
Шу боис агар дастмоя камайиши фойда камайишига ва ўзининг ҳамда оиласининг тирикчилигига етарли бўлмай қолишига олиб келса, у ҳолда ўзига ва аҳли оиласига унинг фойдасидан нафақа қилиб турадиган тижоратдаги дастмояси ҳисобидан ҳажга бориши лозим бўлмайди.
Доимий Фатво Қўмитасидан (11/36): “Бир кишининг исломий банкда бир миқдор жамғармаси бўлиб, ойлик маошига қўшимча ушбу пулидан келадиган фойдалар билан ўртача ҳаёт кечириб келади. Агар банкдаги жамғармаси ҳисобидан ҳажга борадиган бўлса, бу унинг ойлик киримига таъсир қилиши ва моддий қийинчиликка тушириши маълум бўлса, унга ҳажга бориш фарз бўладими?”, деб сўралди.
Қўмита шундай жавоб берди: “Агар ҳолатингиз сиз айтгандай бўлса, шаръий қодирлик топилмагани учун ҳаж қилиш сизга фарз эмас. Аллоҳ таоло: “Йўлига қодир бўлган ҳар бир киши зиммасига Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилиш фарз қилинди” [Оли Имрон: 97] ва “Аллоҳ сизларга бу динда бирон ҳараж-танглик қилмади” [Ҳаж: 78] деган”.
Аслий эҳтиёжлардан мурод – инсон ҳаётида кўп эҳтиёжи тушадиган ва усиз қийналиб қоладиган нарсалардир. Масалан, толиби илмнинг керакли китоблари. Биз толиби илмга: “Китобларингни сотиб, пулига ҳаж қил”, деб айтолмаймиз, чунки китоблар талабанинг аслий эҳтиёжларидан.
Ёки бўлмаса, кишининг кундалик ҳаётда ишлатадиган автомашинаси ҳам шундай. Биз унга: “Машинангни сотиб, пулига ҳаж қил”, деб айтишимиз тўғри бўлмайди. Аммо бир кишининг иккита машинаси бўлиб, биттаси эҳтиёжига етарли бўлса, иккинчисини сотиб, пулига ҳаж қилиши фарз бўлади.
Шунингдек, ҳунарманд киши усиз иши битмайдиган асбоб-ускуналарини сотиб, ҳаж қилмайди.
Киракашлик қилиб, оиласини тебратаётган киши автоуловини сотиб, ҳаж қилиши шарт эмас.
Аслий эҳтиёжлардан яна бири никоҳ учун керакли харажатлар бўлиб, уйланишга эҳтиёжи бор киши аввал уйланади. Эҳтиёжи бўлмаса, аввал ҳаж қилади.
Демак, молиявий қодирликдан мурод қарз тўловларидан ҳамда шаръий нафақалари ва аслий эҳтиёжларидан ортган маблағи ҳаж қилиш учун етарли бўлишидир.
Қай бир киши жисмоний ва молиявий жиҳатдан қодир бўлса, унга имкон қадар тезроқ ҳаж қилиш фарз бўлади.
Ким ҳам жисмоний, ҳам молиявий жиҳатдан қодир бўлмаса ёки жисмонан қодир бўлса-ю, пули йўқ камбағал бўлса, унга ҳаж қилиш фарз эмас.
Энди бир киши молиявий жиҳатдан қодир бўлса-ю, жисмонан қодир бўлмаса, унинг ҳолига қараймиз.
Агар тузалишидан умид бўлган касаллик сабабли қодир бўлмаётган бўлса, то тузалгунича кутиб, кейин ҳажга боради.
Агар саратон каби тузалишидан умид йўқ касаллик ёки ҳаж қилишга ярамайдиган даражада кексалик каби сабаблар билан қодир бўлмаётган бўлса, бундай киши унинг номидан ҳаж қиладиган бирор кишини ҳажга юбориши фарз бўлади. Жисмонан қодир бўлмасликнинг ўзи молиявий қодир кишидан ҳажни соқит қилмайди. Бунга Имом Бухорий ривоят қилган (1513) қуйидаги ҳадис далил бўлади:
Бир аёл: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг бандаларга ҳаж ибодатини фарз қилиши отамнинг туяда ўтиролмайдиган кексалик пайтига тўғри келди. Мен унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?”, деб сўраган эди, у зот: “Ҳа”, дедилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан у аёлнинг отаси ҳақидаги гапини, яъни жисмонан қодир бўлмаса-да унга ҳаж фарз бўлганини тасдиқладилар.
Аёл кишига ҳаж фарз бўлиши учун маҳрами ҳам бирга бўлиши шарт қилинади.
Хоҳ фарз, хоҳ нафл ҳаж бўлсин, аёл киши маҳрамсиз сафар қилиши мумкин эмас. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёл киши фақат маҳрами билан сафар қилсин”, деганлар (Бухорий (1862) ва Муслим (1341) ривоятлари).
Аёл кишининг маҳрами унинг эри, шунингдек насаб, эмикдошлик ва никоҳ сабабли умрбод маҳрамга айланган қариндошларидир.
Опа-сингилнинг ва амма-холанинг эри маҳрам бўлмайди. Айрим аёллар бу масалага енгил қараб, опаси (синглиси) ва унинг эри билан ёки холаси (аммаси) ва унинг эри билан бирга сафар қилади. Бундай қилиш ҳаром. Чунки опа-сингил ва амма-холанинг эри маҳрам эмас, улар билан бирга сафарга чиқиш мумкин эмас.
Акс ҳолда, бу аёлнинг ҳажи мабрур бўлмай қолиши хавфи бор. Зеро, мабрур ҳаж ҳар қандай гуноҳдан холи ҳаждир. Бу аёл эса бутун сафари мобайнида то қайтиб келгунича гуноҳ қилиб турган бўлади.
Маҳрам эсли-ҳушли ва балоғатга етган киши бўлиши шарт. Чунки маҳрамдан мақсад сафар мобайнида аёл кишини асраб-авайлашдир. Ёш бола билан мажнун буни қилолмайди.
Агар аёл кишининг маҳрами бўлмаса ёки маҳрами бўлса ҳам, у билан бирга сафарга чиқолмайдиган бўлса, у аёлга ҳаж қилиш фарз бўлмайди.
Эрининг изн бериши аёл кишига ҳаж фарз бўлиши шартларидан эмас. Балки ҳаж фарз бўлиши шартлари топилса, гарчи эри изн бермаса ҳам ҳаж қилиши фарз бўлади.
Доимий Фатво Қўмитаси фатвосида (11/20) шундай дейилади:
“Қачон қодирлик шартлари тўла топилса, ҳаж фарз бўлади. Эрнинг рухсат бериши бу шартларга кирмайди ва эр хотинини ҳаждан ман қилиши жоиз эмас. Аксинча, эр хотинининг ушбу фарзни адо этишига кўмаклашиши лозим”.
Бу фарз ҳажга тааллуқли гапдир. Аммо нафл ҳажга келсак, Ибн Мунзир эр хотинини нафл ҳаждан ман қилишга ҳақли эканига уламолар ижмоси борлигини нақл қилган. Чунки эрнинг ҳаққи хотиннинг зиммасида фарздир, нафл ибодатни деб фарздан кечилмайди (Ал-муғний: 5/35), (Аш-шарҳул мумтиъ: 7/5-28).
Валлоҳу аълам.