Эчки сутининг тиббий хусусиятлари

Эчки сигирлар касалланадиган сил, бруцеллез ва бошқа касалликлар билан оғримайди. Эчки сутининг сифати сигир сутига қараганда юқори бўлиб, кўп миқдордаги оқсилсиз азотдан иборат бўлиб, ундаги оқсилнинг юқори сифати пиакрин моддаси кўплиги билан боғлиқ. Эчки сути тиббий хусусиятларга эга бўлиб. Айниқса ошқозон касалликлари, камқонлик, кўришнинг пасайиши, диатезада фойдалидир. Эмизикли болалар учун яхши озуқа бўлади. Эчки сутидан Швейцариянинг тоғ курортларида қадимдан сил, камқонлик ва рахит касаллигини даволаш учун фойдаланишади. Швейцарияликлар сигир сутига эчки сутини қўшиб, сир тайёрлашда фойдаланишади шунинг учун улар ўзларининг юқори сифатли сирлари билан машҳурдир.
Фақатгина янги соғилган ёки буғи чиқиб турган эчки сути бактерицид хусусиятларга эга. Унда сигир сутида йўқ биологик фаол моддалар мавжуд. Эчки сути узоқ вақт яхши сақланади. У хона ҳароратида уч кун, музлатгичда эса бир ҳафтадан кўп вақт давомида ўз хусусиятини йўқотмайди. Шу сабабли янги соғилган эчки сути энг фойдали бўлиб, вақт ўтиши билан фойдали сифатлари камайиб боради.
Эчки сутида кўп миқдорда калий бўлиб, бу юрак-нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди.
Сигир сути билан таққослаганда эчки сути таркибида В12 витамини таркибига кирувчи кобалт моддаси 6 марта кўп. Мазкур витамин қон айланиши учун жавоб бериб, айланиш жараёнларини назорат қилади.
Эчки сути ўз хусусиятига кўра аёл сутига яқин бўлиб, кўп миқдорда бета-казеин мавжуд. Рахит билан оғриган болалар сигир сутига қараганда эчки сутини ичса тезроқ оёққа туради, чунки унда организм иммунитет таркибига кирувчи кўп миқдорда сиал кислотаси мавжуд.
Эчки сути таркибида сигир сутига қараганда кам миқдорда лактоза (сут шакари) бор бўлиб, шунинг учун у диареяни келтириб чиқармайди ва ёмон таъсир кўрсатмайди. Шунингдек тиамин энг муҳим В гуруҳ витамин таркибига кириб, усиз инсон ҳаётининг бирор-бир даври ўтмайди.
Эчки эгалари шуни таъкидлашадики, эчкининг овқат рациони унинг сутининг там сифатига таъсир кўрсатмйди.
Эчки сутини ич-узоқ яшайсан !
Эчки сути ҳақида Ибн Сино ҳам ёзиб қолдирган. Қадимги Римда у билан талоқни даволашган. 19-аср охирида эчки ренессанс даври бошланган. Бу даврда шифокорлар она сутини ўрнини босувчи восита сифатида кўпроқ эчки сутидан фойдаланишган.
Педиатрлар шуни таъкидлашадик, эчки сути болаларга ич кетишидан ёрдам беради, аллергологияда болаларга ҳам тавсия қилинади. Бугунги кунда сунъий озуқалар кўп оналарга ёрдамга келмоқда.
Аммо бу маҳсулот кўпчиликка ёшлик ва соғликни туҳфа қилади.
Гиппократ фикрича эчки сути силни даволаш учун энг ишончли воситадир. Ибн сино ўз ватандошларига мунтазам равишда эчки сути ичишни тавсия қилган, бу қариш жараёнининг ёқимсиз кўринишларини намоён қилмайди. Халқ тиббиётида эчки сути кучсиз ва аллергияга мойил болалар учун озиқ маҳсулоти сифатида тавсия қилинади.
Диетология соҳасидаги замонавий билимлар эчки сутини инсон биринчи навбатда болалар рационида ҳақиқий аҳамиятини кўрсатди ва аниқлаб берди. Турли даврларда нашр қилинган олимларнинг ишлари уни сигир ва она сути билан таққослаш имконини берди.
Шундай қилиб, асосий ингредиентлари-оқсил, ёғ ва углеводлар бўлган эчки ва сигир сути она сутидан бир қатор фарқли жиҳатларга эга. Ҳайвонлар сутида оқсиллар миқдори сезиларли даражада кўп аммо ёғ ва углеводлар камроқ. Миқдорий суюқликнинг кимёвий такҳркиби ўхшаш бўлишига қарамасдан эчки ва сигир сутларининг сифатлилик даражаси фарқланади.
Мазкур фарқ асосида инсон организмида эчки ва сигир сутининг турлича таъсири ётади. Масалан жиғилдон қайнашида эчки сутининг фойдаси сигир сутига қараганда яхши бўлиб, у озиқ ферментларини енгил ўзлаштиради. Эмизикли болалар учун эчки сути таркиби бўйича она сутини эслатади.
Эчки сутининг ёғ таркиби ҳам сигир сутига қараганда ижобий фарқларга эга. Эчки сутининг ёғлилиги миқдорига нисбатан камроқ бўлади. Эчки сутида шунингдек ўрта занжирли триглецеридлар- бу ёғ бўлиб, ошқозон ичак, лимфатик тўқималар ишини яхшилайди.
Канадалик шифокорлар қайд этишларича эчки сути тери ва бўғимлар касалликларида беморлар соғлиги ҳолатига ижобий таъсир қилиб, ошқозондаги тош касалликлари, фибромиом ва болалар эпилепсия касалликларини даволашда фойдали аҳамиятга эга.
4-ойгача бўлган чақалоклар учун кўкрак сутини ўрнини босувчи аллергик хусусиятга эга бўлмаган маҳсулотлар чекланган. Аллергияда сигир сутидаги оқсил ёки соя оқсили эчки сути аралашмаси асосида бунган муқобил ечим бўлади.
Доим соғ бўлинг!
МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

Эчки сутининг тиббий хусусиятлари - 879503717488

Комментарии

Комментариев нет.