Комментарии
- Зулхуммор ИсмоиловаКомментарий удалён.
- 15 мая 2019 11:38Фарход АхмедовТасили
- 15 мая 2019 11:38Фарход АхмедовУзур тасирли
- 15 мая 2019 15:19Xalima KarimovaУзгага чог казсак Бир Кун шу чогга тушишдан сакланайлик
- 17 мая 2019 10:17МАФТУНА МАФТУНАллох рахмат кисин яхши инсонидила.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
♥ Ўқинг фақат йиғламанг ♥
Мархум устозимиз айтиб бергандилар (Аллох рахматига олсин):
"Ёш йигитлик даврим. Махалламизда бир маросим бўлди, мени таклиф қилишди, чиқдим. У ерда қанчадир вақт ўлтирдик. Хонадондан чиққанимизда эшик олдига ечиб кириб кетган ковушим йўқ эди. Хайрон бўлдим, яланг оёқ қайтишимга тўғри келди...
Махалламизда бир сотқин, НКВДнинг жосус одами бўларди, қайтаётганимизда йўлда шуни учратдим. Негадир менга қараши бошқача эди. У пайтлар қизиллар роса авж олган, бу сотқин хам мен билан жуда қаттиқ олишиб қолганди. Хар бир қадамимни кузатар, бирор кишига Қуръони Каримдан таълим беришимга қўймас, хатто, махалладаги маросимларга хам аралашмаслигимни тинмай таъкидалаб, дағдаға қиларди. Бир кун, хатто "Эй, Қори, сени барибир қаматаман" деган хам эди. Бу одамдан хар қандай разилликни кутса бўларди. Тухмат қилишдан ҳам тап тортмас, на бандасидан хаё қилар, ва на Роббисидан қўрқарди...
У одамга яқинлашганимизда қўлтиғидан менинг йўқолган ковушимни чиқариб кўрсатди ва: "Эй Қори! Мен сени барибир қаматаман демаганмидим!? Эртага сени олиб кетишади" - деди. Бу - унга диний маросимга борганимга далил эди. У вақтдаги менинг кайфиятим не қадарлиги фақат Аллохгагина аён. Уйга келдим. Хаёлимда фақатгина "эртага нима бўлади?" деган савол айланарди...
Кеч тушганда янги тахорат қилдим. Икки ракаъат намоз ўқидим. Ундан кейин "Аллохумма инна нажъалука фий нухуврихим, ва наъувзу бика мин шуруврихим" дуосини то субхгача илтижо билан ўқиб чиқдим. Тонг отди. Бомдод намозини ўқиб бўлган хам эдим-ки, кўча тарафдан катта мошинанинг овози келди. Секин тирқишдан қарасам уйимиз ёнида "ит қамар"(воронок, қамоқхона мошинаси демоқчилар) турибди. Ичимда "Демак... Олиб кетгани келибди" дедим-да, киришини кутдим. Негадир хеч ким чақирмади. Охири ўзим эшикни очиб, ташқарига қарадим...
Аллохнинг Қудратини қаранг-ки, миршаблар қайсидир айби очилган ўша қўшни жосуснинг қўлларига кишан уриб мошинага юклашаётган эди..."
Салим Айюби