Шарқий Туркистон.

Жойнамоз. Ҳижоб.
2017-йил ноябрь.
Қўшни махалла, олти юзта ҳонадон яшайдиган ҳовлига, харбийлар уйларни тинтишлик учун келишди. Хар бир ҳонадонга иккита фуқаро кийимдаги, иккита харбий кийимдаги ва битта автоматлик харбий. Харбий кийимдагиларнинг қўлларида, биттасида винчестер яна бирида дубинка-таёқ. Олти юзта ҳонадонга, бир вақтда бостириб киришди. Тассаввур қилсангиз, уч мингта одам, қанчалик ваҳима уйғотганини.
Тинтув қилиб излаётган нарсалари, ноқонуний нарсалар яъни жойнамоз, ҳижоб, рўмол ва диний китоблар.
Бу амалиётнинг миш-миши, бутун шаҳарда ваҳима юргизиб юборди. Одамлар бирга ўн қўшиб, гап тарқата бошладилар, энг фаол гап тарқатганлар, маҳалла комитетида ишлайдиганлар бўлди. Ҳалиги ҳовлидан, юзтача одамни тутиб кетибди. Уйидан жойнамоз, ҳижоб ва қур`он китоби чиққанларни.
Энди ҳамма ҳовлиларда ( уйғурлар дворни қўра дейди) тинтув ўтказишар экан, уйидан ноқонуний нарса чиққанларни, лагерга олиб кетишар экан. Шунинг учун, уйларингларни тозалаб ташланглар, деб, маҳалла комитетидагилар уйма уй юриб маслаҳат беришди.
Бизнинг ҳовлида, ўн еттита уй бор, асосан уйғурлар яшаймиз, икки мингтанинг атрофида ҳонадон бор. Эрталаб ишга кетаётиб ахлатҳонани қарасам, беш машинанинг атрофида, жойнамоз, ҳижобларнинг қийқимлари тўпланиб кетибди.
Шундай қилиб коммунистлар, бир кечада Урумчидаги уйғурларнинг жойнамоз ва ҳижобларини, йўқ қилиб юборишди. Бошқа жойларда бу жараён қандай кечганлигини билмайман.
Ҳозир 2019-йил, ноябрь. Урумчи шаҳридаги уйғур мусулмонларнинг уйларида, на жойнамоз бор на ҳижоб ва на катта рўмол. Исломнинг зоҳирий кўринишини йўқотиб бўлишди, хаёт тарзимизда ўзаро муомалаларимизда, Исломга асосланган хеч нарса қолмади. Ҳаттоки никоҳ ўқитишликни, экстримизмнинг бир кўринишига айлантириб қўйишди...

Шарқий Туркистон. - 921063513743

Комментарии