ҚЎШНИЛАР.

3-қисм.
Қобулжон Қуръонни маҳкам бағрига босиб дарвоза ёнига яқинлашди. Дарвозани очмоқчи эди орқасида кимдур тургандек бўлиб бурилди. Қизалоқнинг онаси жаҳл ила унга қараб турарди. Қобулжон қўрқув таъсирида дод деб юборди. Аёл Қобулжонга ташланмоқчи бўлди. Қуръонни кўриб орқага тисарилди-да гапирди.
-Хотининг қани?! Менинг қизимни ўлдирган хотининг қани?!
Қобулжоннинг қулоқлари шанғиллаб кетгандай бўлди.
-Менинг хотиним ўлдирмади қизингни!-деб бақирди Қобулжон унга яқинлаша олмаётган арвоҳга юзланиб.
Аёл бир ёмон қарадию уй тамон учиб кетди. Қобулжон унинг ортидан югурди. Арвоҳ эшикни очмасдан сувга шўнғигандай кириб уй ичидан пайдо бўлди. Қобулжон эшикни очмоқчи бўлди аммо оча олмади. Қанақадур ғайри табиий куч эшикни очиргани қўймасди. Қобулжон деразадан қарадию қўрқувдан ўзини юқотиб қўйди. Арвоҳ Мафтунанинг атрофига айланиб чирилларди. Уша пайт Қобулжон ортидан бир кишининг овози янгради.
-Қайнотам мендан рози бўлсин десанг кет! Бу аёлга тегинма! Бу бошқа аёл! Бунда гуноҳ йўқ! Агар кетмасанг сени қарғайман! Эшитаяпсанми қарғайман!
Бу уша Норбой бобо эди.Арвоҳ деразадан қараб турган қайнотасига бир қарадию ғойиб бўлди. Қобулжон бўшашиб ерга ўтириб қолди.
-Отажон! Бу ҳол қачонгача давом этади! Эртага қандай бўлмасин кетаман отажон кетаман!-деди йиғламсираб Қобулжон.
-Болам! Ҳақиқатни юзага чиқараман деб ваъда бергандингку! Мен сенга далда бўламан деб келдим! Менга ҳам раҳминг келсин болам! Болаларимни безовталига қара! Улар ҳам жойига тинч ётишсин! Бирор чорасини қилайлек болам!
-Эртага кампирингиз бир амаллаб хотинимни бу ердан олиб кетсин! Яна бир шундай ҳолат юзага келса чидолмайман! Сиз келмаганингизда ҳозир нима бўларди билмадим!
-Аллоҳнинг ўзи меҳрибон болам! Бирор бандасининг бошига кулфат тушса иккинчисини сабабчи қилиб ёрдамга жўнатади. Қўрқма болажоним! Момонг эртага қизимни бир амаллаб олиб кетади. Сени режанг қандай болам?
-Келингиз «Боламни хотининг ўлдирди» деди. Мен уша сиз уй сотган одамнинг ўғлини ва хотинини топишим керак! Айбини бўйнига олишса балки болаларингиз аросатдан чиқиб тинчланишар а?
Уша пайт арвоҳ аёл уларнинг ёнига пайдо бўлди.
-Улар қачон ўлсагина тинчланамиз! Бизни қандай ўлдирган бўлса шундай ўлиши керак!-деди ғазаб оҳангда.
Қобулжон яна дод деб юборди. Арвоҳ эса ғойиб бўлганди.
- Мен у ишни қилолмайман!-деди қўрқувдан титраб Қобулжон.
-Қилишинг керак! Қўшни деган ёрдам бериш керак тушиндингми?-деди Норбой бобо Қобулжоннинг қўлларини маҳкам тутиб ва юз тузилиши ўзгара борди. Қизалоқнинг отаси қиёфасига кирди. Қобулжоннинг кўзлари қоронғулашиб ҳушидан кетди. У тонг озонда ўзига келди. Зўрға ўрнидан туриб деразадан қаради. Мафтун ҳали ҳам ширин уйқуда эди.
-Кеча Норбой бобо қиёфасидаги қизчасини отасига айландими? Нега олдин аёлига қарғайман деди? Тушинмаяпман! Ё менинг режамни билиш учун шундай дедими? Бу ҳолатда жинни бўлиб қолмасам бўлди эди.-деди кечаги ҳолатларни эти жўнжикиб эсларкан.
Мафтуна уйқудан туриб юз қўлларини ювди-да кийим-кечакларини йиға бошлади.
-Нима қилаяпсан Мафтун?-деди Қобулжон унинг ишларига ҳайрон боқаркан.
-Кетамиз Қобул ака!
-Қоламиз шу ерга дегандингку! Ё бирор нарса бўлдими?-Қобулжон кечаги воқиалар таъсир қилмадимикин деб қўрқа бошлаганди.
-Тушимга бир қария кирди дадаси. У киши«Бу ердан кетинглар! Қўшнингни отасига айтинглар, нима иш бўлган бўлса ҳаммасини Аллоҳга топширсин! Аллоҳнинг ўзи ҳисоб китоб қилувчи зотдур! Кетгунларингча икки уйга ҳам ўт қўйинглар!»деди.
-Қўрқмаяпсанми жоним?-деди Қобулжон аёлини юзига термулар экан.
-Нега қўрқаман дадаси! Аллоҳ паноҳим,Қалбда Расулим,ёнимда сиздек вафодорим борку!-деди табассум ила.
Қобулжоннинг юраги ёришгандай бўлди. Нарсаларни машинага ортди. Уйга ўт қўйиб машина билан уйдан узоқлашди. Қишлоққа тушиб Норбой бобога аёли тушини баён этиб хайрлашди. Қобулжон узоқдан ёнаётган икки уйга бир қарадию бу сир-синоатли жойни тарк этди.
Орадан йигирма беш йил ўтди. Тоғ бағрига саёҳатга келишган бойваччалар табиатни кўришиб режалар ўйлай бошлашди.
-Мана шу ерда чиройли дам олиш маскани қурамиз! Кечқурун ётадигон хоналар қиламиз! Мана бу ерда турли хил таомлар тайёрланади. Улар зўр жой топганидан хурсанд эдилар. Бир йилда уша жойда чиройли маскан пайдо бўлди. Масканнинг очилиш маросимида кўп амалдорлар қатнашди. Уларнинг ичида Қобулжон ҳам бор эди. Бу ердаги воқиалар кўз ўнгидан ўтиб қалбини қўрқув босдию,аёли айтган сўзлар хаёлига гавдаланиб бирор сўз айтмади. Аллоҳнинг ишига аралашиб бўлмаслигини тушинганди. Уша пайт қизил боғични кесиш учун соқоли оқ ёши етмишга яқинлашиб кўзларидан нур кетиб хиралашган бобо кампири билан даврага ташриф буюрди. Икки йигит уларни қўлларидан тутиб келишди.
-Боғични кесинг бобожон!-дейишди набиралари. Бобо кесиб хира кўзлари билан атрофга термулди. Аммо қаерда турганини аниқ билмасди. Набираларини бири микрафон билан чиқиб бобосини табриклар экан,бобосига янгилигини айтди.
-Бобожон! Бу жойларни эслайсизми?
-Кўзларим хира болам,қаердан ҳам кўра олардим!-деди бобо яна бир бор атрофга қарар экан.
-Бу ерларни отанингиз сиз учун олган экан бир пайтлари! Архивдаги маълумотлар ичидан яқинда билиб қолдик. Сизга янгилик бўлсин деб бугун айтаяпмиз! Бу масканнинг номини ҳам сиз ва бувимни номига қўйдик!
Ҳамма қарсак чалишди. Бобо ва кампирнинг ранги оқара бошлаганди. Қобулжон бобонинг юз оқариб титрашидан сездики бу чол уша қўшнилари ҳаётига зомин бўлган шахс. Бу ёғи нима бўларкин деб кузата бошлади.
-Мен кетдим болам! Мазам бўлмаяпти! Кампир кетдик!-деди чол қалтираб.
Набиралари бўлиб ўтган воқиалардан бехабар эдилар. Чолу кампирни машинасига ўтқазишиб ҳайдовчига тайинлашди.
-Тўғри ўзимизни шифокорга олиб бор! Биз базмдан кейин етиб борамиз!
Қобулжон ҳам базмга қолди,аммо хаёли чолу кампирда эди. Қобулжон йўлда нима бўлишини сезаётганди. Орадан икки соат ҳам ўтмади. Ҳайдовчи базмга кириб келди. Қобулжон ҳам бобонинг набиралари билан биргаликда ҳайдовчи ёнига пайдо бўлишди.
-Нима бўлди?! Нега устинг тупроқ?!
-Жарлик ёнидан ўтаётиб машинам ишдан чиқиб жар тамонга бурилди. Машина тўғри жарлик тамон қулади иккинчи думалашда эшик очилиб мен отилиб кетдим. Бобонгиз билан бувингиз машина ичига қисилиб қолишгани учун машина уларни олиб кетди. Машина жар тубига тушиб ёна бошлади. Қанақадур шарпалар устига айланишди. Кулгулар эшитилди қулоғимга. Кейин жарлик ёқасидаги ер ёрилиб машина устига тушди. Машина тупроқ остига қолиб кетди. Мен зўрға чиқиб бу ерга келдим!-деди ҳайдовчи шошиб.
Набиралар машиналарига ўтириб уша тамонга шошишди. Қобулжон ҳайратда қолганди. Уша пайт шошиб ҳар тамонга чопаётган одамлар ичида қўғирчоқ кўтарган қизча кўринди. У кулиб Қобулжонга қараб қўлчасини кўтарди-да ғойиб бўлди.
Қобулжон уйга қайтиб бўлган воқиаларни аёлига айтиб берди.
-Онаси мен қасос қайтишини бугун шоҳиди бўлдим. Аммо нима учун улар қўшниларини ўлдирган экан а? Уша тамони менга қаронғу бўлиб қолмоқда! Ҳайдовчини топиб ҳаммасини сўраб олсаммикин онаси? Бу сирни тагига етмасам уйқум келмайди. Ҳайдовчисини қаердан топсам экан?
-Мен шу ердаман дадажон!-деди ўғли уйга кириб келиб. Бу уша ҳайдовчи эди. Ўғли соқол муйловларини ечгач таниб турган жойига қотиб қолди.
-Сен?!
-Менман дадажон! Ақлимни танибманки бир эркак ва бир аёл кўзимга кўринарди.«Даданг қўрқиб қилолмаган ишни сен қилгин! Қўшни бир бирига ёрдам бериш керак!»деяверди. Мен ушаларни гап сўзи билан иш қила бошладим. Уша масканга набираларини олиб борган ҳам мен эдим. Дам олиш маскан қўриш ҳам мендан чиққан фикр эди. Бу режани ҳам уша эри хотин ўргатиб турарди. Чол билан кампирни олиб жўнагач уша жарлек ёнига тўхтадим! Кўз олдимдан уша воқиалар ўта бошлади. Машина орқа ўриндиғига ўтирган бойнинг ўғли қўшнисини туфлисини боғичи билан буғиб ўлдирди. Кейин унинг аёлига ёпишди. Зўрлади. Милицияга айтаман дегани учун уни ҳам ўлдирди. Нима қилиб қуйганини англагач машинани суриб жарга итариб юборди. Қаергадур бориб белкурак топиб келди-да жар ёқасидаги ёрилиб йиқилишга тайёр бўлиб турган ер бўлакларини силжита бошлади. Улар ёрилиб жарлик тамон қулаб машинани ёпиб ташлади. Кейин уйга қайтиб хотинини олиб жўнай бошлади. Аёли қўшнисини қизалоғини қолдириб кетгиси келмади,аммо эри қизалоқни қўлидан тутиб дарвозасидан киргизиб устидан қулф осди. Иккиси уша куни хорижга учиб кетди. Ўн беш кун тупроқ ичидаги ҳашоратлар икки мурданинг суягини қолдиришганди холос. Ўлим сабаблари ноаниқ бўлиб қолди. Мана шу воқиалар кўз ўнгимдан кино тасмасидай ўтди. Кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Онгимни иккиси бошқарарди. Уларнинг доди фарёди қулоғимга кирмасди. Машинани жарлик тубига итариб юбордим. Аммо тупроқни мен сурмадим. Катта бўлак ер силжиб машинани устига тушди. У ерга техника тушолмайди. Қўл кучи билан ўн беш кунда чиқариб олишса керак! Мен улар айтган ишни қилдим. Энди хаёлим таскин топди дадажон!-деб ўғил соқол муйловини ёндириш учун олиб кетди.
Қобулжон ҳайкалдек ўтирган жойига қотиб қолганди. Ярим тун. Эшик тиқиллади...
Қобулжон милиция бўлса керак деб қўрқа писа очдию қўрқуви минг чандон ошиб қотиб қолди.
-Қўшни хафа бўлманг! Биз энди ҳеч кимни безовта қилмаймиз! Қасос бажарилди!-деди эшик олдидаги эру хотин. Қизчаси ҳам Қобулжонга қараб кулиб турарди. Қобулжоннинг тили ғулдираб ҳушидан кетди.
тамом

Комментарии