____ 📚 НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУОЛАР 📚 .....

🍃 Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар. Бинобарин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир.!
🌿..... Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин.!
🌿..... Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга мухтож бўлмаслик холатини) сўрайман.!
🌿..... Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.!
🌿..... Қалбларимизни ризолигинга уйғун бўлган амал ва ибодат томон йўналтир.!
🌿..... Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан,
инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага таълуқли) мушкулотга дуч келишдан,
(мол, жон, оилага таълуқли) бало~қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбаро бўлишдан панох сўрайман.!
🌿..... Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қӯйувчи қариликдан, ҳасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг панохинга сиғинаман.!

🌿.... Я Роббим! Мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан ўзга гунохларни кечиргувчи йўқ. Мени ёрлақа ва афу эт. Ғофур Роҳийм ёлғиз Сенсан.


🌿..... Илоҳо, фойдаси тегмайдиган илмдан,  
Сендан қўрқмайдиган қалбдан,
тўймайдиган нафсдан,
қабул бўлмайдиган дуолардан панох бер.


🌿..... Аллоҳим! Дўзах ўтида ёнишимга сабаб бўладиган фитнадан, дўзах оловидан, бойлик ва фақирликнинг ёмонлигидан мени асрагин.


🌿..... Аллоҳим ёмон фе`л~атвор ва амаллардан, нафсоний орзулардан асрагин.


🌿..... Аллоҳим!
Қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фаржимнинг ёмонлигидан асрагин.

📚..... Булардан ташқари ота-она, фарзанд ва бошқа яқинларингиз ва хоссатан мазлум уммат ҳақларига ҳам дуолар қилиниши жудаям яхшидир..!

Комментарии

Комментариев нет.