• "Музейлар ойлиги” давомида бу турдаги барча муассасалар узайтирилган график бўйича ишлайди.
Тадбирларга 70тадан ортиқ ҳаваскор бадиий жамоалар, 80дан ортиқ шоир ва ёзувчилар, 100га яқин рассом, ҳайкалтарош, ҳунармандлар ва бошқа мутахассислар жалб этилади. Музейлар ойлиги дастуридан турли хилдаги кўргазмалар, кўрик танлов ва викториналар, реставраторлар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, ҳунармандлар, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, мастер-класслар, очиқ эшиклар куни ўрин олган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 110дан зиёд музейлар фаолият юритмоқда. Мустақиллик йилларида Темурийлар тарихи Давлат музейи, Олимпия шон шуҳрати музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Ўзбекистон тасврий санъат галереяси, Маданият ва санъат кўргазма зали, Алоқа тарихи музейи, Тошкентдаги Камолиддин Бехзод музейи, Сурхондарё вилоятидаги археологик музейлар ташкил этилди. Ўзбекистон музейлар кенгаши ва “Ўзбекмузей” Республика фонди томонидан ҳар йили ҳалқаро музейлар кунига бағишлаб тадбир ва дастурлар ўтказилиб келинмоқда.
• Youth NEWS •