​​ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?

Ҳикоя. Саҳобалар мажлисдан туриб кетган бир киши ҳақида: «Бу одам бунчаям заиф бўлмаса», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар биродарингизни ғийбат қилиш билан гўштини едингизлар», дедилар.
Ҳикоя. Саҳобалар бир кишини зикр қилиб: «Биров унга овқат бермагунча, (ўзи топиб) емайди, мингани улов бермаса, (ўзи топиб) минмайди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар уни ғийбат қилдингиз», деб айтдилар. Саҳобалар: «Эй, Расулуллоҳ, биз унда бор айбни айтдик, холос», дедилар. У Зот алайҳиссалом: «(Гапирилган гап ғийбат бўлиши учун) биродарингни унда бор нарса билан эслашингнинг ўзи кифоя қилади», дея марҳамат қилдилар.
Ҳикоя. Бир улуғ дарвеш бир гўдак билан ҳазил қилди. Бундан хабар топган одамлар дарвешга таъна қилдилар. Дарвеш эса: «Одамларга ҳайронман, ҳазил улар наздида ҳаром-у, ғийбат қилиш ҳалол экан», деди.
Ҳикоя. Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу овқатланиб бўлгач, хуррак отиб ухладилар. Икки киши у кишининг овқатланишлари ва ухлашлари ҳақида гапириб, ғийбат қилди. Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин», оятини нозил қилди. Ғийбатнинг ҳаромлиги мана шу оят билан собит бўлди.
(«Ғийбат ўзи нима?» китобидан)

Комментарии

Комментариев нет.