Ватанпарварлик бизни маҳлиё қилиб қўймаслиги керак;

ватанга муҳаббат кўр-кўрона эҳтирос эмас, балки доно ақл фаолиятидир.
М. КАРАМЗИН
Ҳар кимнинг ҳаёти ватанга тегишлидир, бинобарин, абжирлик эмас, балки расмана довтораклик унга фойда келтиради.
НАХИМОВ
Энг ёқимли ва долзарб ишлар ҳам ватанга хавф солувчи хатар олдида нари суриб қўйилади.
Л. М. ЛЕОНОВ
Бизга ота-оналар, болалар, яқин хеш-ақраболар қимматлидирлар; лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина «Ватан» отли сўзда мужассамлашгандир. Ватанга нафи теккудек бўлса, —ахир қайси виждонли одам унинг учун жон бермоққа иккиланар экан?
ЦИЦЕРОН
Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.
Г. ГЕГЕЛ
Энг мақбул фазилат — ватанга ва одамзодга кўрсатилган хизматда.
Ж. ДЕЛИЛ
Агар ҳаёт гўзаллиги ҳақида сўз борадиган бўлса, ватан учун курашда фидокорлик кўрсата билиш гўзал ҳаётнипг энг юксак намунасидир.
М. И. КАЛИНИН
Ватандан ташқарида бахт йўқ, ҳар ким жонажон ерида илдиз отсин.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Бегона юрт ватан бўла олмайди.
И. ГЁТЕ
Ватан таркин бир нафас айлама,
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама.
А. НАВОИЙ
Элга қўшулғон эш топти.
А. НАВОИЙ
Ўзингни ватанга қанчалар яқин ҳис этсанг, уни шу қадар жонли вужуд каби аниқроқ ва севиброқ тасаввур қиласан.
БЛОК
Ҳар кимнинг қалбида ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди.
ФРЕЙТАГ
Ҳарқалай, энг муҳими ватанга муҳаббатинг, муҳаббатинг ва яна муҳаббатингдир! Бинобарин, шу муҳаббат сенга куч-қувват беради қолган ҳаммасини ҳам осонгина ҳал қиласан.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН
Ватан соғинчи ҳаммага бир хилда таъсир қилади: у ўтмиш манзараларини идеаллаштирилган ҳолда жилолантиради, унинг фазилатлари ошаверади, камчиликлари эса вақт ва масофа тақозоси билан хиралашиб бораверади, охири тасаввуримиздан буткул ўчиб йўқолади.
Ж. САНД
Фақат ҳамиятсиз одамларгина ватан туйғусининг гўзал ва юксаклигини ҳис этолмайдилар.
И. П. ПАВЛОВ
Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.
Ж. БАЙРОН
Кимда ўз юртига бўлмаса меҳр.
У қалбан шикаста у қалбан мажруҳ.
Т. ШЕВЧЕНКО
Ким ўз ватанига дахлдор бўлмаса, у инсониятга ҳам дахлдор эмас.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ўз юртидан юз ўгирганлар ўз виждонларидагг ҳам юз ўгирадилар.
Я. ГАЛАН
Ким ватанни хор қилса — у оиласидан ҳам айрилади.
КОРНЕЛ
Ўз ватанига доғ тушириш — уни сотттш деган сўз.
В. ГЮГО
Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди,— бу ватанга хиёнатдир.
БУАСТ
Ватанга хиёнат қилмоқ учун қалбан ғоятда тубан бўлмоқ керак.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Сотқинни ҳеч кимга ва ҳеч нарсага солиштириб бўлмайди. Менимча, ҳатто терлама бити ҳам сотқинга қиёсланса, ҳақоратланган бўлур эди.
М. ГОРКИЙ
Ҳайвонлар тўдаси деб ҳисобланиши мумкин бўлган халқ тарихда йўқ ва худди шунингдек, алоҳида эътиборга сазовор гуруҳлардан иборат халқ ҳам бўлиши мумкин эмас.
А. И. ГЕРЦЕН
Дунёдаги барча халқлар ҳар жиҳатдан ҳам теппа-тенг: бири иккинчисидан ортиқ эмас.
Г. ЛЕССИНГ
Ҳақиқий соф виждонли киши ўзидан — оилани, оиладан — ватанни, ватандан — инсониятни устун қўймоғи керак.
Ж. ДАЛАМБЕР
Инсоннинг оёғи ўз юрти заминига томир отиши керак, лекин унинг нигоҳи бутун дунёни кузатсин.
Ж. САНТАЯНА
Ватанга муҳаббат бутун дунёга муҳаббат билан уйғунлашиб кетади. Билим нуридан баҳраманд бўлгаи халқ, бу билан ёнберидаги қўшниларига зиён келтирмайди. Аксинча, давлатлар қанчалик маърифатли бўлишса, бир-бирлари билан тил топишиб, янада қудратлироқ кучга айланадилар, оламшумул тафаккур янада равнақ топади.
К. ГЕЛВЕСИН
Ватанга бўлган муҳаббатим мени хорижийлар ютуғидан кўз юмишга мажбур қплмайди. Аксинча, ватанга муҳаббатим қанчалик кучли бўлса, ватанимни жаҳондаги ғазналар билан яна-да шунчалик бойитгим келади.
Ф. ВОЛТЕР
Ўзликдан кечманг, лекин ўзгалардан ҳам арзирли нарсаларни ўрганишга одатланинг.
Т. Г. ШЕВЧЕНКО

Комментарии

Комментариев нет.