13 янв 2012

Бир донишманд Каъбани тавоф қиларкан, соч-соқоллари оқарган бир кишини елкасига опичлаб олган одамга дуч келибди.

Ҳалиги одам ҳадеб елкасидаги қарияга: - Ёшлигимдагиси камлик қилгандек, энди кексайганимда ҳам бошимга дард бўлдинг! - дермиш. Буни эшитган донишманд ҳайратини яширолмабди: - Эй дўст, афсус, сен бу миннатларинг билан отангга қилган яхшиликларингни савобидан жудо бўляпсан. Отангни эъзозлаш сенинг бурчинг-ку! - Эй биродар! Нималар деяпсиз? Елкамдаги отам эмас, ўғлимдир. Мен унинг отасиман, - дебди ҳалиги киши. Донишманд баттар ҳайратланибди: - Ахир унинг соч-соқоллари оппоқ, сендан қари кўринади-ку! - Ҳа-а, - дебди бошини чайқаб у одам. - Ўғлим номаъқул, бадфеъл хотинга уйланиб қўйиб шу кўйга тушди... Донишманд уйга қайтгач, бу воқеани шогирдларига айта туриб, дебди: Эркакнинг афт-ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан . . . ! ! !

Комментарии