❗️ "Қадр кечасида дақиқа қадри"

Ҳозирда ўртача бир кеча 9-10 соат давом этади.
Аллоҳ таъоло Қадр кечасини (24 соатни эмас, бир кечани) минг ойдан яхши деган. Келинг биргаликда ҳисоблаб кўрамиз:
• Бир соати — 3750 кундан (яъни 10 йилдан)
• Бир дақиқаси — 1500 соатдан (яъни 60 кундан)
АФЗАЛ БЎЛИБ ЧИҚАДИ.
• Аллоҳ таъоло Духон сурасида:
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ
"Албатта, Биз уни (Қуръонни) муборак кечада туширдик", деб айтади.
• Унинг мубораклиги Қуръон билан боғланмоқда. Бу кеча — Қуръон кечаси. Бир дақиқа тиловат қилсангиз, 60 кун тиловат қилганнинг ва ундан ҳам кўпроқнинг савобини оласиз.
• Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан қилинган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
يُقَالُ - يَعْنِي لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ -: اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا ، فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُ بِهَا
Қуръон соҳибига (охиратда): "Ўқи, кўтарил ва тиловат қилавер. Албатта, сенинг жойинг энг охирги тиловат қилган оятинг ўрнида бўлади", дейилади. (Имом Термизий)
• Шарт: Ушбу ҳадисдаги бундай савобга етишиш учун:
— Қуръон маъносини билган одам тадаббур билан ўқишлиги ва унга амал қиламан деб ният қилишлиги;
— маъносини ҳали билмаганлар эса ўрганиб, албатта, амал қиламан деб қасд қилишлари Шарт.
• Тунгги намозларда ҳам ёдлаган энг узун сураларингизни ўқишга ҳаракат қилинг!
• Кичик сураларни кетма-кет, орада "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм" билан бир ракъатда зам суралар қилса бўлади, жоиз.
— Далил: Имом Бухорий ва Муслимда келган зам сураларининг охирида Ихлос сурасини ўқийдиган саҳобанинг ҳадиси.
• Бу кечада бирор дақиқани зое қилманг! Шу дақиқа сизни икки ойлик тинимсиз тиловат даражаларига кўтариши мумкин.
Бунинг қадрини кучли иймон ва ихлос соҳиблари билади! Бу дақиқанинг қадрини қабрда ётганлар билади!
Бугунги душанбадан сешанбага ўтар кечаси Лайлатул Қадр бўлиши эҳтимоли катта бўлган кечалардан ҳисобланади!

Комментарии

Комментариев нет.