Ул қўшиқни яна тинглайман,

Уни ёрим куйларди, ҳайҳот;
Дарз кетгудек кўксим инграйман,
Ёввойи мунг боса бошлар бот.
Изтиробда мен телбанамо
Югураман ўрмонга дилхун,
Аламимни у ерда танҳо
Кўзёш қилиб тўкмоқлик учун.

Комментарии

Комментариев нет.